Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/2391 Дата решения 04.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NURBEK SERVIS SENTR" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый "QIBRAY NAMUNAVIY UYLAR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1213497 Claim ID 3383387 PDF Hash 9baffddf80839b7f... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 420-моддаси ФКнинг 420 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
онун 32-моддаси онун 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 2023 йил 4 июль 4-1102-2302/2391-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “Nurbek Servis Sentr” хусусий корхонасининг жавобгар – “Qibray Namunaviy Uylar” МЧЖ ҳисобидан 59.000.000 сўм асосий қарз, 100.000.000 сўм пеня ва 3.422.000 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Х.Асанов (адвокатлик ордер ва ишончнома асосида) иштирокида очиқ суд биносида суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Nurbek Servis Sentr” хусусий корхонаси (бундан буён матнда –даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Qibray Namunaviy Uylar” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 59.000.000 сўм асосий қарз, 100.000.000 сўм пеня ва 3.422.000 сўм банк фоизини ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарга нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ҳам жавобгар даъвогар олдидаги асосий қарздорлик суммаси бўйича қисман бўлсада тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 14 ноябрда 800/888-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-банидага кўра, жавобгар “сотувчи” даъвогар “буюртмачи”га шартномада назарда тутилган маҳсулотларни етказиб бериш, даъвогар эса маҳсулотни қабул қилиб шартномада белигиланган тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг умумий қиймати 200.000.000 сўмни ташкил қилган. Шартноманинг 8.2-бандига кўра, маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарлар шартнома тузилган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда етказиб берилиши лозимлиги белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 59.000.000 сўмлик тўлов амалга оширган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган 2022 йил 25 ноябрдаги 23-сонли электрон тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномада белгиланган маҳсулотлар етказиб берилганмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида жами 59.000.000 сўмлик қарздорлиги вужудга келган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга шартнома бўйича юборилган 2023 йил 10 майдаги 5-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 420-моддаси учинчи қисмига асосан, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги 59.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарзи бўйича қисман бўлса-да тўловлар амалга оширилмаганлиги ёки шартнома бўйича маҳсулот тайёрланиб етказиб берилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъво талабларининг 59.000.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогарнинг даъво аризасида шартнома мажбуриятларини ўз вақтида тўлиқ бажарилмаганлиги учун шартноманинг 4.6-бандига асосан жавобгардан 100.000.000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Даъвогар даъво аризасида жавобгар шартнома бўйича тўловларни ўз вақтида тўламаган тақдирда даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ шартнома қийматининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлашини маълум қилган. Ушбу ҳолатда пеня суммасини шартнома қийматидан келиб чиқиб ҳисобланиши нотўғридир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103сонли қарорининг 12-банди учинчи хатбошисига кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг миқдори шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми (тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар суммаси)га нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланади. Мазкур ҳолда даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабининг фақатгина (59.000.000 / 50 %) 29.500.000 сўм қисми асосли ҳисобланади. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, асосли талаб қилинган 29.500.000 сўм пеня миқдорини 4.500.000 сўмгача камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 3.422.000 сўм фоиз ундиришни ҳам сўраган. ФК 327-моддаси биринчи қисмига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгар пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолганлиги, уларни қайтариб беришдан бош тортганлиги, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктирганлиги ёхуд даъвогар ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этилмади. Ушбу ҳолатда суд мазкур талаб асоссиз эканлиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан 3.422.000 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Мазкур ҳолда суд фоиз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабларининг асоссиз деб топилиб, пенянинг қаноатлантириш рад этилган қисми (100.000.000 - 29.500.000 =) 70.500.000 сўм ва 3.422.000 сўм фоиз бўйича давлат божлари суммаси даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 326, 333, 420, 437моддалари, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъвогарнинг даьво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Qibray Namunaviy Uylar” МЧЖ ҳисобидан “Nurbek Servis Sentr” хусусий корхонаси фойдасига 59.000.000 сўм асосий қарз, 4.500.000 сўм пеня, 885.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган давлат божи суммасининг 739.220 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. Судья А.К.Пайғамов