← Назад
Решение #535067 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 26 | — | law | |
| онун | 26 | — | law | |
| онун | 37 | — | law | |
| онун | 43 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| онун | 5 | — | law | |
| онун | 7 | — | law | |
| оннун | 242 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
16 248 символов
4-1107-2302/475-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Каримов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Суяров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи
“Ипотека банк” акциядорлик тижорат банкининг қарздор “Olmaliq Beton
Group” масъулияти чекланган жамиятига тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ва қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ипотека банк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда аризачи
ёки Банк деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,
“Olmaliq Beton Group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
қарздор ёки МЧЖ деб юритилади)га тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ва қарздорни банкрот деб топишни сўраган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги
ажрими билан Банкнинг аризаси қайтарилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ажрими
ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Банк кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда
Банкнинг Олмалиқ филиали ва қарздор ўртасида 2020 йил 29 июль куни
09/30-сонли кредит шартномаси тузилганлиги, ушбу кредит шартномаси
асосида қарздорга 800 000 000 сўм кредит ажратилгандиги, аммо, қарздор
томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1107-2102/1769-сонли иш
бўйича 2021 йил 21 октябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан қарздор
ва “SKY Solution JVC” МЧЖдан солидар тартибида Банк фойдасига
1
320 000 000 сўм кредит қарзи, 12 212 602,80 сўм фоиз, 185 582,54 сўм пеня
ва 21 600 сўм почта харажатлари ундирилганлиги, суднинг ҳал қилув қарори
асосида 2021 йил 22 ноябрда берилган ижро варақаси Мажбурий ижро
бюросининг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан 2022 йил 1 июнда қабул
қилинган “ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги қарори билан қайтарилганлиги, 2023 йил 28 апрель
ҳолатига қарздорнинг кредит қарздорлиги 236 600 000 сўмни такшил қилиши,
шунинг учун Банк қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлашни сўраб судга мурожаат қилганлиги, биринчи
инстанция судининг 2023 йил 16 февлардаги ажрими билан ариза
қайтарилганлиги ва бунга асос қилиб “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 26-моддасида суд
бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори
ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг
йиғилиши томонидан белгиланиши, суд томонидан тасдиқланиши ҳамда,
агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган
бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланиши, жисмоний шахсга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза
берган аризачи томонидан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг
депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари
миқдорида олдиндан пул маблағлари ўтказилиши белгиланганлиги, аммо, Банк
ариза билан судга мурожаат қилишда ушбу талабларга риоя қилмаганлиги
ва суднинг депозитига суд бошқарувчисига тўланиши лозим бўлган пул
маблағларни олдиндан киритмаганлигини кўрсатилганлиги, бироқ, Қонун
26-моддасининг биринчи қисмида суд бошқарувчисига вазифаларини
бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан
келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд
томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда
бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан
тўланади деб белгилаб қўйганлиги, Банк судга жисмоний шахсга нисбатан
эмас, балки юридик шахсга нисбатан умумий тартибда банкрот деб топиш
тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганлиги, қарздор билан тузилган кредит
шартномасида бошқача тартиб белгиланмаганлиги сабабли Қонун
26-моддасининг биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига бажарилган
ишлар учун хақ қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланиши лозимлиги,
Қонун 37-моддасининг бешинчи қисмида кредиторнинг қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга
мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи
далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар
қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг
ижро хати асос бўлади деб кўрсатилганлиги, Банк судга ариза билан мурожаат
қилишда МИБ томонидан қарздорнинг номида мол-мулк мавжуд эмаслиги
ҳақида маълумотларни тақдим қилганлиги, Қонун 43-моддасининг биринчи
қисмида кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
2
иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг
кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини
ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахсни тўловга
қобилиятсизликни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидага ариза билан судга мурожаат қилганда суд бошқарувчисига ҳақ
тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат аризага илова
қилиниши ва ушбу тартибга риоя қилинмаса ариза суд томонидан қайтарилиши
белгиланганлиги, суд ушбу Қонун нормасини Банкнинг аризасига нисбатан
нотўғри қўлланилганлиги, апелляция инстанцияси судининг қарорида тарафлар
вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида қатнашиш учун келмаганлигини
кўрсатганлиги, аммо, суд ушбу суд мажлисини иккинчи маротаба бўлиб
ўтишига имконият қолдирмасдан, асоссиз қарор қабул қилганлигини кўрсатган.
Тарафлар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Қонун 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
3
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Шунингдек, Қонун 43-моддасининг биринчи қисмига биноан,
кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг
кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини
ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш
харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Банк қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризасига қарздорнинг қарзи мавжудлиги ва унинг миқдорини
тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди
томонидан 4-1107-2102/1769-сонли иш бўйича 2021 йил 21 октябрда қабул
қилинган ҳал қилув қарорини илова қилиб, ушбу суд ҳужжати билан қарздор
ва “SKY Solution JVC” МЧЖдан солидар тартибида Банк фойдасига
320 000 000 сўм кредит қарзи, 12 212 602,80 сўм фоиз, 185 582,54 сўм пеня
ва 21 600 сўм почта харажатлари ундирилганлиги, суднинг ҳал қилув қарори
асосида 2021 йил 22 ноябрда берилган ижро варақаси Мажбурий ижро
бюросининг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан 2022 йил 1 июнда қабул
қилинган “ижро иши юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига
қайтариш тўғрисида”ги қарори билан қайтарилганлиги, 2023 йил 28 апрель
ҳолатига қарздорнинг кредит қарздорлиги 236 600 000 сўмни такшил қилишини
кўрсатган.
Қонун
26-моддасининг
тўртинчи
қисмига
кўра,
тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор
билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш
харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ
тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга
оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади.
Қонун ушбу маддасининг олтинчи қисмига мувофиқ агар суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари суднинг депозит ҳисобварағига
ўтказилмаган бўлса, суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қайтаради.
Мазкур ҳолатда, Қонун 26-моддасининг тўртинчи қисмида суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи
томонидан қопланиши белгиланган бўлса-да, бироқ, Банк номидан унинг
Олмалиқ филиали қарздорга тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилишда ушбу талабларга риоя қилмаган
4
ва суднинг депозитига суд бошқарувчисига тўланиши лозим бўлган пул
маблағларни олдиндан киритмаган.
Шу боис, биринчи инстанция суди аризани қайтариш ҳақида асосли
хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Банкнинг Қонун 26-моддасининг биринчи қисмида суд бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган
ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг
мол-мулки ҳисобидан тўланади деб белгилаб қўйганлиги, Банк судга жисмоний
шахсга нисбатан эмас, балки юридик шахсга нисбатан умумий тартибда
банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганлиги, қарздор
билан тузилган кредит шартномасида бошқача тартиб белгиланмаганлиги
сабабли Қонун 26-моддасининг биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига
бажарилган ишлар учун хақ қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланиши
лозимлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, Қонун
26-моддасининг тўртинчи ва олтинчи қисмларида тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача
келишув
белгиланган
бўлмаса,
суд
бошқарувчисига
ҳақ
тўлаш
харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланиши, бунда суд
бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ
тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга
оширилиши, агар суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари суднинг депозит
ҳисобварағига ўтказилмаган бўлса, суд қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани қайтариши
белгиланган. Мазкур ҳолатда, Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ
туман бўлими томонидан 2022 йил 1 июнда қабул қилинган “ижро иши
юритишни тамомлаш ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисида”ги
қарори билан, яъни, қарздорда мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро иши
юритишни тамомланган ва иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори асосида
2021 йил 22 ноябрда берилган ижро варақасини Банкка қайтарилган.
Қоннун 242-моддасининг бешинчи қисмида тугатиш бошқарувчиси ҳозир
бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур
бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган
тартиб-таомилини
тугатиш
ҳамда
тўловга
қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартибтаомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланган.
Яъни, Қонун ушбу нормасининг мазмунига кўра, қарздорда мол-мулки
бўлмаган
тақдирда
унга
қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган
тартиб-таомили қўлланилади.
Шунинг учун, Банк томонидан суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун
суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти
баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли биринчи
инстанция суди аризани қайтариш ҳақида асосли тўхтамга келган.
ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси
5
судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация
шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда
кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини эса ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари Банк зиммасига
юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат
божи ва почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Ипотека банк” акциядорлик тижорат банкининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги
ажрими ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 16 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари “Ипотека банк” акциядорлик тижорат банки зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
З. Рустамов
И. Таджиев
6