← Назад
Решение #535251 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 466 | — | law | |
| ФКнинг | 467 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 980 символов
4-1105-2301/881-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 июль
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
даъвогар “Real Agro Cotton” УК манфаатида жавобгар “Шерхан Агро Омад”
ФХ ҳисобидан 46.435.035 сўм асосий қарз ва 40.779.800 сўм жарима
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан даъвогар вакиллари Ф.Гафуров (03.07.2023 йилдаги 154-сонли
ишончнома), Д.Мирхабибов (буйруқ асосида), жавобгар вакили Ш.Атиев
(раҳбар) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси “Real Agro Cotton” УК (матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Шерхан Агро Омад” ФХ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
46.435.035 сўм асосий қарз, 40.779.800 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили судга ариза тақдим қилиб, жавобгар
жарима бўйича давлат божи тўлашга рози бўлса, жаримадан воз кечишини
билдириб, суддан жаримадан воз кечиш тўғрисидаги аризани қабул қилишни
ва қолган даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам даъво
талабини тан олишини, даъвонинг жаримаси бўйича давлат божини
тўлашини билдириб, қарздорликни тез кунларда тўлаб беришини маълум
қилди.
Палата даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, суд низони палата
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъводан қисман
воз кечишни қабул қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафларга уларнинг
қаноатлантирилган ва рад этилган талабларига мутаносиб равишда юклашни
лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2022 йил 1 апрелда “Пахта хом
ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш тўғрисида” 74-сонли фьючерс
шартномаси тузилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга
429.763.981 сўм маблағи ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар шартномага
асосан олган мажбуриятини бажармасдан, 109,4 тонна ўрнига 64,9 тонна
миқдорида, яъни шартномага нисбатан 44,5 тонна кам маҳсулот топширган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга
ҳисоб-фактура тақдим қилинган.
Иш ҳужжатларига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 429.763.981
сўм пул маблағи ўтказиб берилганлиги, жавобгар 2022 йилда шартномада
келишилган 109,4 тонна ўрнига 64,9 тонна пахта топширганлиги ва натижада
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 46.435.035 сўмни ташкил
қилиши аниқланди.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятларни бажармасдан
шартнома шартларини бузган. Натижада жавобгарни даъвогардан 46.435.035
сўм қарздорлиги вужудга келган ва тарафлар ўртасида мазкур низо келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида эса мажбуриятни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
ФКнинг 466-моддасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига
контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда
топшириши шартлиги белгиланган.
ФКнинг 467-моддасида эса агар контрактация шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, тайёрловчи етиштирувчи жойлашган ерда
ундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қабул қилиши (қабул қилиб туриши) ва
олиб кетишни таъминлаши (таъминлаб туриши) шарт.
Шундай экан суд фуқаролик қонунчилигининг умумий асослари ва
тарафлар ўртасидаги муносабатда қарор топган амалиёт ҳамда ушбу
муносабатда тарафларнинг ўзини тутишларидан келиб чиққан ҳолда низони
ҳал этиш лозим бўлади.
Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга
пул маблағлари ўтказилиб берилган, жавобгар томонидан эса 44,5 тонна кам
махсулот етказилиб берилиб, 46.435.035 сўм пул маблағи қарздорлиги
вужудга келган.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг
жавобгардан
46.435.035
сўм
асосий
қарз
ундириш
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвонинг жарима ундириш қисмидан
воз кечишини маълум қилди.
ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ даъвогар ишни ҳар
қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш
якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан
тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида даъвогар даъвосидан
воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, ушбу ҳолат суд томонидан иш
юритишни тугатиш учун асос бўлиши белгиланган.
Суд даъводан воз кечган вакилнинг ваколатларини ўрганиб, ушбу воз
кечиш қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ва бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини
инобатга олиб, уни қабул қилишни ва даъвонинг жарима ундириш талаблари
бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, саккизинчи қисмида эса ишда
иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги
келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул
қилиши белгиланган.
Жавобгар суд харажатларини тўлашни зиммасига олган, шу боис суд
харажатлари унинг зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
“Real Agro Cotton” УКнинг 40.779.800 сўм жаримадан воз кечиш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин ва ушбу талаб бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Шерхан Агро Омад” ФХ ҳисобидан “Real Agro Cotton” УК фойдасига
46.435.035 сўм асосий қарз ва 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Шерхан Агро Омад” ФХ ҳисобидан Республика бюджетига 1.744.296,7
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
қилади:
Ғ.Машкуров