Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1292 Дата решения 04.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Рахимов Давлат Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "XIM AGRO SNAB" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1112978 Claim ID 3364939 PDF Hash 4b8f52b4a9839384... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1292-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ҳ.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 4 июль Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида кредитор “XIM AGRO SNAB” масъулияти чекланган жамиятининг Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 майдаги ажримига нисбатан апелляция шикояти бўйича ишни аризачи вакили А.Акмалжонов (ишончнома асосида), жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти вакили А.Хўжанов (ишончнома асосида)лар иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кредитор “XIM AGRO SNAB” масъулияти чекланган жамияти судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 19 майдаги ажрими билан ариза қайтарилган. Мазкур ажримдан норози бўлиб кредитор “XIM AGRO SNAB” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, суд томонидан ариза асоссиз равишда қайтарилганлигини, ариза ҳал қилув қарори ва ижро варақаси илова қилинганлигини, қонунда қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатларининг натижасини асословчи ҳужжатларни ҳам илова қилиш лозимлиги кўрсатилмаганлигини, қонунда соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш бўйича суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш назарда тутилганлигини, жавобгарнинг мол-мулклари мавжудлигини, шунга кўра умумбелгиланган тартибда банкротлик иши қўзғатилиши лозимлигини, ижро ҳаракатлари натижа бермаганлигини, қарздорликни жавобгар бартараф этмаганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва ажримни бекор қилишни сўради. Жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, молиявий аҳволи сабаб қарздорлик бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ҳамда аризани ушбу инстанция судига кўриб чиқиш учун юборишни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгар “MIRISHKOR TEKSTIL GROUP CLUSTER" масъулияти чекланган жамияти даъвогар “XIM AGRO SNAB” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 172.500.000 сўм асосий қарз, 26.000.000 сўм пеня ундирилган. Ушбу ҳал қилув қарори бўйича 2022 йил 9 декабрда ижро варақаси берилган. Бироқ, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган. Шу сабабли аризачи қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан аризани иш юритувга қабул қилмасдан ижро варақасининг ижрога топширилганлиги ёки ижро ҳаракатларини амалга оширилганлигини ҳамда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган деган асослар билан нотўғри қайтарган деб баҳолайди. Чунки, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат эканлиги белгиланган: вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу Қонуннинг 43-моддасига асосан кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи мавжудлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қуйидагилар ҳам, агар мавжуд бўлса, илова қилинади: кредиторнинг қарздорга нисбатан талабларини кўриб чиққан суднинг қарори; ижро ҳужжати (ижро варақаси, қарздор томонидан акцептланган тўлов талаблари, нотариуснинг ижро хати ва бошқалар) ёки кредитор талаблари қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар. Аризачи томонидан аризага суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ва ижро ҳужжати илова қилинган бўлса-да, биринчи инстанция суди ижро ҳужжатининг ижрога топширилганлиги ёки ижро ҳаракатларини амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган деган асослар билан аризани нотўғри қайтарган. Ҳолбуки, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунда ушбу асослар билан аризани қайтариш назарда тутилмаган. Бундан ташқари, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажримида кўрсатилган “аризада суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган” деган асослари билан қўшилмайди. Сабаби, аризада қарздорни соддалаштирилган ёки умумий тартибда эмас, балки тўловга қобилиятсиз деб топиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми 3-бандига мувофиқ апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ажримни бекор қилишни ва ишни биринчи инстанция судига кўриб чиқиш учун юборишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг 5, 41, 43-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Кредитор “XIM AGRO SNAB” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 майдаги ажрими бекор қилинсин. Иш биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Касби туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд харажатлари (давлат божи, почта харажатлари, ВКА тўлови) ҳал этилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Ҳ.Турсунов Д.Рахимов