Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2305/1506 Дата решения 04.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Чориев Дилшод Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "XYZ BRAND GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1129278 Claim ID 3465299 PDF Hash c2bba5853e8c7dc2... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2305/1506-сонли иқтисодий иш АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Бухоро тумани 2023 йил 4 июль раислигида, судья ёрдамчиси М.Шодиевнинг котиблигида, аризачи Бухоро шаҳар солиқ инспекциясининг жавобгар “XYZ Brand Group” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар “XYZ Brand Group” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади) солиқ органига 2023 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаган. Шу сабабли Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда матнда “аризачи” деб юритилади)нинг қарори билан жавобгарнинг ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари ўн кунга тўхтатилган. Жавобгар томонидан ҳисоботлар тақдим этилмаганлиги сабабли аризачи иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, аризачи ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 220-моддасига асосан суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Суд, ишни тарафлар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судга аризачи томонидан юборилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (кейинги ўринларда матнда “СК” деб юритилади) 470-моддасининг учинчи қисмига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилиши: 1) ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай; 2) солиқ даври якунлари бўйича — солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай; Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилиши белгилаб қўйилган бўлсада, жавобгар томонидан белгиланган муддатда 2023 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи солиқ органига тақдим этилмаган. СК 82-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. СК 111-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Аниқланишича, суднинг иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан 4-2001-2305/1502-сонли иқтисодий иш мавжуд. Шу сабабли суд, аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини сабабли уни удирмасликни, иш электрон шаклда шакллантирилганлиги сабабли почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107-108, 195 ва 220моддаларини қўллаб, суд қ и л д и: Ариза кўрмасдан қолдирилсин. Ажрим ўн кундан сўнг қонуний кучга киради. Ажрим устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ажрим қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Д.Чориев