← Назад
Решение #536030 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1452-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 03 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судья Х.Ч.Абраев раислигида,
Б.Боймуродовнинг котиблигида, аризачи – Қашқадарё вилоят солиқ
бошқармасининг жавобгар – "SALIMOV AKMAL ASL CHORVASI" фермер
хўжалигига нисбатан 62640,2 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризаси юзасидан иқтисодий ишни аризачи вакили Ғ.Бердиев (ишончнома
асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси (бундан кейин матнда аризачи
деб юритилади) Касби туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат қилиб, "SALIMOV AKMAL ASL CHORVASI" фермер хўжалиги (бундан
кейин матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 62640,2 сўм молиявий
жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш,
солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга
йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чоратадбирлар тўғрисида” 2023 йил 14 июндаги ПҚ-192-сонли қарори асосан
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг
вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланишини
маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати
орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади. Суд жавобгарнинг суд мажлисидан
хабардорлиги тўғрисида далил иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170, 220-моддасига асосан ишни
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра,
аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш
билан боғлиқ бўлган почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "SALIMOV AKMAL ASL CHORVASI"
фермер хўжалигини
200689047307417724210200001-сонли экспорт
контракт бўйича 10 Euro миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги
аниқланган. Аризачи томонидан жавобгарга нисбатан
дебитор
қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи 360
кунгача, 360 кундан 545 кунгача ҳамда 545 кундан ортиқ
кечиктирилганлиги учун 5, 10, 35 фоизи эквивалентида 62640,2 сўм
миқдоридаги жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида 2023 йил 6 майда
талабнома юборилган.
Аммо жавобгар ушбу дебитор қарздорликларни бартараф қилмаган ёки
белгиланган жарима суммаларини тўламаган. Шу боис, аризачи иқтисодий
судга ариза билан мурожаат қилган.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 111-моддасида, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи
билан қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон
кунда) ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация
қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш
кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10
фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш
норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан беш
юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча
равишда жарима тўлаши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 14
майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандида, ташқи савдо
контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан
хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши
ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун)
мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни
репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган
санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация
қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан
эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаши белгиланган.
Бироқ,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Фаол
ишбилармонлик муҳитини шакиллантиришни янада рағбатлантириш,
солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга
йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чоратадбирлар тўғрисида” 2023 йил 14 июндаги ПҚ-192-сонли қарорнинг
биринчи бандида, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган
дебитор қарздорликнинг вужудга келиши муддати 2023 йил 1 июндан
бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Ушбу қарорнинг иккинчи бандида, Солиқ қўмитаси ва Мажбурий ижро
бюроси икки ҳафта муддатда ушбу қарорнинг биринчи бандидаги солиқ
қарзи, пеня ва жарималарни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишларини
тугатилишини таъминлаш белгиланган.
Зеро, ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши кераклиги белгиланган.
ИПКнинг 72-моддасида, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги; 74-моддаси, биринчи қисмида, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида
қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга
асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши қайд этилган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасини биринчи қисмини 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат
божидан озод қилинган.
Суд юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал
қонун нормаларининг талабларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Фаол ишбилармонлик муҳитини шакиллантиришни янада
рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан
ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини
яратишга
доир
чора-тадбирлар
тўғрисида”
2023
йил
14 июндаги ПҚ-192-сонли қарорига асосан аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни рад этишни, тарафлар ҳуқуқий таъсир чораларни
қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинганлигини инобатга олишни, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта
харажатини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 72, 74, 118, 176-179, 220, 222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и лд и :
Аризачининг ариза талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати аризачи зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев