← Назад
Решение #536089 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 17 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| исмида суд харажатларини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 290 символов
4-1105-2202/601-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – З.Эшмирзаев
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья – Н.Худояров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – В.Сатторова
Такрорий кассация инстанцияси
судида маърузачи судья – Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 3 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев,
О.Халмирзаев, З.Рустамов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг
котиблигида, даъвогар вакили – етакчи юрисконсульт Ш.Машарипов (2023 йил
23 июндаги 04-10/71-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – адвокат
Ш.Сафаров (2023 йил 3 июлдаги 20-сонли ордер асосида)нинг иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида)нинг жавобгар
“Beauty Glass Cover” масъулияти чекланган жамияти, қўшимча жавобгарлар
“Beauty Glass Exclusive” масъулияти чекланган жамияти ва “Beauty Glass Decor”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 3 498 270 АҚШ доллари миқдоридаги
кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида
такроран кўриш ҳақидаги протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик
тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида “Beauty
Glass Cover” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади), “Beauty Glass Exclusive” масъулияти чекланган жамияти ва “Beauty
Glass Decor” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча
жавобгарлар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, 3 498 270 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини
ундиришни сўраган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал
қилув қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризаси
қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 3 048 435 АҚШ
доллари миқдорида муддати келмаган асосий қарз, 257 030 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган асосий қарз, республика бюджетига 762 815 964,50 сўм
давлат божи ундириш белгиланган . Ундирув қўшимча жавобгарларнинг гаровдаги
мол-мулкларига қаратилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
8 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 14 мартдаги қарори билан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация
тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
киритилган протестда ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган.
Бунга асос қилиб, протестда биринчи инстанция суди суд харажатларини
тақсимлашда низо мулкий тусда бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг
Марказий банки томонидан 2022 йил 25 август, яъни ҳал қилув қарори қабул
қилинган кун ҳолатига белгиланган 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси
10 902,76 сўмни ташкил этишини инобатга олиб, даъво баҳоси 3 498 270 АҚШ
долларини ташкил қилишидан келиб чиқиб, 762 815 964,50 сўм миқдорда давлат
божи ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни лозим топганлиги, “Давлат божи
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 17-моддасининг саккизинчи қисмига
кўра, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек
мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда
тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати,
шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат
божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон
Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий
валютада белгиланиши ва ундирилиши, апелляция ва кассация инстанцияси
судлари ҳам биринчи инстанция судининг тўхтамини асосли деб топиб, юқорида
қайд қилинган талабларга риоя қилмаган ҳолда давлат божини ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундаги валюта курсидан келиб чиқиб ҳисоблаб, хатоликка йўл
қўйганлиги, мазкур ҳолатда Қонуннинг 17-моддасидаги ҳаракатлар амалга
оширилган сана деганда, ҳал қилув қарори қабул қилинган сана эмас, балки
даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган санани
тушуниш лозимлиги, бунда даъво аризаси билан мурожаат қилинган 2022 йил
20 июнда белгиланган 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси 10 950,03 сўм
эканлигидан келиб чиқиб, давлат божини ҳисоблаш ва ундириш лозимлиги қайд
этилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили протестни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили протестда кўрсатилган ҳолатлар бўйича
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисини вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган Палата ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок
этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни, биринчи ва апелляция
инстанцияси судининг қарорларининг суд харажатларини ундириш қисми билан
тўлдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар номидан ишончнома асосида
унинг Ал-Хоразмий филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 27 декабрда тузилган
105-сонли кредит шартномасига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга Италия
Республикасида ишлаб чиқарилган термопласт қопқоқ ва пластик қопламалар
технологик линияси сотиб олиш учун 60 ой муддатга, 18 ойлик имтиёзли давр
билан бирга, йиллик 10 фоизлик устама тўлаш шарти асосида 3 325 565 АҚШ
доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 2.3-бандида жавобгар ажратилган кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлган кредитни қайтариш
жадвалига асосан тўлаш мажбуриятини олган.
Кредит таъминоти сифатида 2019 йил 28 декабрда тузилган ипотека
шартномаларига кўра, “BEAUTY GLASS EXCLUSIVE” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик қ.ф.й,
Бирлик М.Ф.Й., Қипчоқ кўчаси 59-уй манзилида жойлашган нотурар жой
(омборхона биноси) ва “BEAUTY GLASS DECOR” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик Қ.Ф.Й.
ҳудудида жойлашган нотурар жой (шиша идишларига ишлов бериш цехи) биноси
гаровга қўйилган.
Шунингдек, кредит таъминоти сифатида “BEAUTY GLASS DECOR”
масъулияти чекланган жамиятига 2011 йил 6 октябрдаги А 4569967-сонли,
2012 йил 25 июлдаги А 4569984-сонли, 2019 йил 8 сентябрдаги
EDK 478268-сонли, 2019 йил 9 сентябрдаги EDK 480474-сонли ва 2019 йил
14 сентябрдаги EDK 479665-сонли божхона декларациясига асосан тегишли бўлган
шиша идишларига ишлов бериш ускуналари ва шиша идишларига бадиий безак
бериш ускуналари гаровга қўйилган.
Гаровга қўйилган мулклар 2019 йил 25 декабрда томонлар ўртасида тузилган
баҳолаш далолатномасига асосан ишлаб чиқариш ускуналари 16 488 000 000 сўмга,
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик Қ.Ф.Й, Бирлик М.Ф.Й., Қипчоқ
кўчаси 59-уй манзилида жойлашган нотурар жой (омборхона биноси) 6 300 000 000
сўмга ва “BEAUTY GLASS DECOR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик Қ.Ф.Й. ҳудудида жойлашган
нотурар жой (шиша идишларига ишлов бериш цехи) биноси 8 887 000 000 сўмга
баҳоланган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 7 апрелда даъвогар ва жавобгар
ўртасида тузилган кўчар мулк гарови шартномасига кўра, Италия Республикасида
ишлаб чиқарилган 2021 йил 11 февралдаги A EDL 223607-сонли, 2021 йил
1 апрелдаги A EDL 292671-сонли ва 2021 йил 2 апрелдаги A EDL 295071,
A EDL 295032, A EDL 295092, A EDL 295123-сонли давлат божхона
декларациясига асосан жавобгарга тегишли бўлган асбоб ускуналар гаровга
қўйилган бўлиб, ушбу гаров нарсалари даъвогарнинг “Баҳолаш комиссияси” ва
жавобгар ўртасида 2021 йил 7 апрелдаги кўчар мулкни баҳосини келишиш
далолатномасига асосан 26 820 000 000 сўмга баҳоланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартларида белгиланган
мажбуриятлари бажарилмаганлиги, яъни кредит маблағлари ўз вақтида
қайтарилмаслиги натижасида тарафлар ўртасида низо вужудга келган.
Жавобгар шартнома бўйича тўлов мажбуриятларини ўз вақтида
бажармаганлиги важлари билан палата даъвогар манфаатида судга мазкур даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит шартномаси бўйича 3 048 435
АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 277 130 АҚШ доллари миқдорида муддат
ўтган қарздорлик, 172 705 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлигини
ундиришни ва ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 25 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3 048 435 АҚШ доллари миқдорида муддати келмаган асосий
қарз, 257 030 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий қарз ундирилган ва
ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган, жавобгардан республика бюджетига
762 815 964,50 сўм давлат божи ундирилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
17-моддасига асосан мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда,
шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал
тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво
қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса,
давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон
Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий
валютада белгиланади ва ундирилади.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси суди ҳаракатлар амалга
оширилган сана сифатида даъво аризаси берилган санадан эмас, балки биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган санадаги Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмидаги курс
бўйича давлат божини ҳисоблаб хатоликка йўл қўйиган.
Бунда, биринчи ва апелляция инстанцияси суди даъво аризаси судга
2022 йил 20 июнда берилганлигини инобатга олиб, шу кундаги Марказий банкнинг
АҚШ долларига нисбатан сўмда давлат божи ундирилиши лозим эди.
Натижада, биринчи инстанция судида ишни кўриш билан боғлиқ
762 815 964, 50 сўм давлат божи эмас, балки 766 123 229 (3 498 270:2 = 69 965,4 х
10 950,03) сўм давлат божи ундирилиши, апелляция инстанцияси судида ишни
кўриш билан боғлиқ 381 407 982 сўм давлат божи эмас, балки
383 061 615 (766 123 229:2) cўм давлат божи ундирилиши лозим бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзи
қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида” 2023 йил 20 февралдаги
6-сонли 16 ва 17-бандларида суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал
этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал этилиши суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишга
ёки ўзгартиришга асос бўлмаслиги, бундай ҳолда апелляция ва кассация
инстанцияси суди қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг
118-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида
кўрсатилиши белгиланган.
Шу боис, судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари учун
давлат божи қўшимча ундирилаётганлиги сабабли, суд қарорларини ўзгартириш ва
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз
қолдиришни, биринчи инстанция судида ишни кўриш билан боғлиқ жавобгардан
республика бюджетига қўшимча 3 307 264,50 (766 123 229 - 762 815 964) сўм давлат
божи, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ жавобгардан
республика бюджетига қўшимча 1 653 633 (383 061 615 - 381 407 982) сўм давлат
божи, жами жавобгардан республика бюджетига қўшимча 4 960 897,50 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303, 3051-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Протест қаноатлантирилсин.
“Beauty Glass Cover” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 4 960 897,50 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
О. Халмирзаев
З. Рустамов
Р. Сагатов