Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/1178 Дата решения 03.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT SUV TA`MINOTI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ZAMONA RA`NO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1140588 Claim ID 3379616 PDF Hash 8b16df34c6859d86... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 127-моддаси суд ИПК 127 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 5 030 символов
4-1105-2301/1178-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 3 июль Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Toshkent Suv Ta`minoti” МЧЖ манфаатида жавобгар “Zamona Ra`no” МЧЖ ҳисобидан 36.884.968,30 сўм асосий қарз, 17.704.784 сўм пеня, жами 54.622.752,30 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Toshkent Suv Ta`minoti” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Zamona Ra`no” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 36.884.968,30 сўм асосий қарз, 17.704.784 сўм пеня, жами 54.622.752,30 сўм ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати ва электрон почта орқали суд ажрими юборилиб хабардор қилинганлигига қарамай, тарафлар вакиллари суд мажлисида қатнашмадилар. Палата даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси 128-модда иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни палата, даъвогар ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиққиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда тузилган 016-сонли шартномасининг 7.1-бандида низони судгача келишув йўли билан ҳал этиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этилиши мажбурий эканлиги, агар тарафлар келишувга эриша олмаса у ҳолда низо кўриб чиқиш учун судга тақдим этилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 3-бандида қонун ёки шартномада низоларни судгача ҳал этиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган бўлса, бундай ҳолда даъвогар ушбу тартибга риоя этиши мажбурий эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида талабнома билдириш тартиби, 18-моддасида эса талабномани кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари белгиланган, унга мувофиқ ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб ўн беш муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт. Даъвогар 2023 йил 11 майда жавобгарга талабнома юбориб, қарздорликни беш кунлик муддат ичида ихтиёрий равишда бартараф этишни таклиф этган ва беш кунлик муддат ўтгач, судга даъво тақдим этган, даъво аризаси судга 2023 йил 5 июлда кирим қилинган, бироқ даъвогар талабноманинг жавобгарга юборганлигини исботловчи яьни почта квитанциясини илова қилмаган. Суд, бундай ҳолатда низони келишув йўли билан ҳал қилиш талабномасини жавобгарга юборилмаган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари даъвогар жавобгар билан низони Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига медиатция тартиб тамойилини амалга ошириш учун мурожаат қилмаганлиги аниқланди. Суд, бундай ҳолатда низони келишув йўли билан ҳал қилиш тамойилига риоя қилмаган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига кўра суд харажатлари даъвоси кўрмасдан қолдирилган даъвогар зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 127, 128, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: “Toshkent Suv Ta`minoti” МЧЖнинг “Zamona Ra`no” МЧЖдан 17.704.784 сўм асосий қарз ва 54.622.752,30 сўм пеня, жами 54.622.752,30 ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “Toshkent Suv Ta`minoti” МЧЖдан республика бюджетига 1.091.795,05 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта харажати “Toshkent Suv Ta`minoti” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Суд ҳужжати қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров