← Назад
Решение #537025 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 741 символов
4-1105-2301/1774-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 3 июль
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Б.Насировнинг
котиблигида,
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан ишончнома асосида унинг “Ҳудудгаз
Тошкент” газ таъминоти филиалининг жавобгар “Toshkent Logistics Services”
МЧЖ ҳисобидан 134.032.400 сўм асосий қарз ва 14.989.752 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили А.Абдуғаффоров (2023 йил 6 мартдаги 38-01-08-134/1139сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ
таъминоти филиали (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат этиб, жавобгар “Toshkent Logistics Services” МЧЖ (матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 134.032.400 сўм асосий қарз ва
14.989.752 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили қатнашиб, жавобгар томонидан
қарздорлик қоплаб берилмаганлиги билдириб, суддан қарздорликни тўлиқ
ундириб беришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида “Гибрид почта” хизмати
ва tls@mail.ru электрон почта орқали суд ажрими юборилиб хабардор
қилинганлигига қарамай, жавобгар вакили суд мажлисида қатнашмади.
ИПК 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга асосан суд низони жавобгар вакили иштироксиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида,
зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
20 сентябрда табиий газ етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида
12-11/678-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар газ тармоқлари орқали
жавобгарга келишилган буюртманома бўйича табиий газ етказиб бериш,
жавобгар эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул
қилиш мажбуриятини олиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар даъвогардан ушбу шартноманинг
1.4 ва 1.5-бандларига асосан жорий ой учун газ истеъмолининг суткалик
меъёри доирасида газ қабул қилиб олиши, шунингдек ой охирида тузилган
газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномасини имзолаши лозимлиги
белгиланган.
Шартноманинг 3.2-бандида етказиб бериладиган газ миқдори газ
тармоқлари бўлиниши чегарасида ўрнатилган ҳисоблаш приборлари
кўрсаткичлари ёки ўлчаш комплекси бўйича аниқланиши ҳамда ҳар икки
томон имзолайдиган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси
расмийлаштирилиши қайд қилинган.
Шартноманинг 4.2-бандида газ учун нархлар Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланиши,
4.3-бандида жавобгар ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун
олдин даъвогарнинг ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 100 фоиз суммасини
олдиндан тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, белгиланган
табиий газ ҳажми жавобгарга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилганига
қарамасдан жавобгар томон етказиб берилган табиий газ ҳақини шартномада
белгиланган муддатда тўламаган.
ФКнинг 478-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан
келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига
нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши, бу
миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган.
ФКнинг 470-моддасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида
назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига
амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаслиги оқибатида 2023 йил 30 апрелдаги ҳисоб фактурага асосан
148.483.000 сўм ҳамда 2023 йил 31 майдаги ҳисоб фактурага асосан 4.810.400
сўм жами 153.293.400 сўмлик истеъмол қилинган табиий газ учун 19.261.000
сўм тўлаб берилган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 134.032.400
сўмлик қарздорлиги юзага келган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва
қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар шартномада белгиланган талабларини бузиб,
134.032.400 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар,
ҳисоб варақ фактуралар ва ўзаро солиштириш далолатномаси билан тўлиқ ўз
тасдиғини топган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг ушбу талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 134.032.400 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
14.989.752 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий
хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада
бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 5-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома
интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган
бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандига кўра, кўрсатиб
ўтилган маддатларда етказиб берилган газ ғақи ўз вақтида тўланмаган
тақдирда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг
50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлаши, Алоҳида тартиби
белгиланадиган стратегик ташкилотлар газ таъминоти ташкилотига тўлов
муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, лекин муддати ўтган суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорда пеня тўлайди.
Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов ўз ватида амалга
оширилмаганлиги учун 14.989.752 сўм миқдорда пеня ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 137-сонли
қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли,
бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини эътиборга олиб, ФКнинг
326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб,
ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 1.500.000 сўмга камайтиришни,
пеня талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур моддага асосан агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
жавобгардан республика бюджетига 2.980.443,04 сўм давлат божи ва
даъвогарга олдинган тўланган 33.000 сўм почта харажатини ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
“Toshkent Logistics Services” МЧЖдан:
- “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 134.032.400 сўм асосий қарз,
1.500.000 сўм пеня ва 33.000 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 2.980.443,04 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Раислик қилувчи, судья
ҚИЛАДИ:
Ғ.Машкуров