Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/4522 Дата решения 03.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Фарғона сув таъминот" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Daler S Boiler масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1140463 Claim ID 3385175 PDF Hash d2888abb65f37fa3... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 03 июль 4-1501-2304/4522-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Кенжаева (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар «Фарғона сув таъминоти» МЧЖнинг жавобгар «Daler S Boiler» масъулияти чекланган жамиятидан 14 259 732 сўм зарар ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш материалларига қараганда, жавобгар «Daler S Boiler» масъулияти чекланган жамияти шартнома тузмаган ҳолда ичимлик сувидан фойдаланиб келаѐтганлиги аниқланган. Жавобгар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги сабабли, унга нисбатан 2023 йил 13 март куни тегишли тартибда №008-сонли далолатнома тузилиб, корхонага нисбатан 14 259 732 сўм зарар суммаси ҳисобланган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 12 апрель кунги 01-02/376-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ судга даъво ариза тақдим қилиб, жавобгар «Daler S Boiler» масъулияти чекланган жамиятидан 14 259 732 сўм зарар суммаси ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, даъвони қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгардан суд мажлисига вакиллар келмади. Даъвогар вакиллари томонидан суд чақирув қоғозини жавобгарга етказиб бериш учун унинг юридик манзилига борилганда жавобгар жамиятнинг манзилида дарвозаси берк эканлиги, жамият фаолият юритмаѐтганлиги аниқланган. Бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома тузилиб, судга тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисми 2-бандида суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса тегишли тарзда хабардор қилинганлигини англатади. Бундай ҳолда суд жавобгарни тегишли тартибда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмасада, суд мажлисини унинг иштирокисиз ўтказишни лозим топди. Суд даъвогар вакилини тушунтиришларини эшитиб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) нинг 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ѐки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган. ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 474-моддасида Агар қонун ҳужжатларида ѐки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФК 477-моддасида Энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ѐки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. ФК 478-моддаси иккинчи қисмида Агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ѐки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига ФКнинг 468-478моддалари қоидалари қўлланилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 12-бандида “Судлар шунга эътибор беришлари лозимки, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади” деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизмат кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли Қарори 2-иловасида “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматларини кўрсатиш қоидалари” (кейинги ўринларда “Қоидалар” деб юритилади) кўрсатилган бўлиб, ушбу Қоидаларнинг 94-бандида “Ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади” – деб белгиланган. Даъвогар корхона вакиллари Б.Ураимжонов, М.Алимов, жавобгар корхона вакили М.Сулаймонов, Фарғона шаҳар ИИБ ХООБ профилактика инспектори И.Тўхтасиновлар иштирокида 2023 йил 13-март куни корхонани сувдан фойдаланиш тартиб-қоидалари текширилганда, жавобгар корхона шартнома тузмаган ҳолда, сув хисоблаш ускунаси носоз ҳолда диаметри 15 мм бўлган труба орқали сувдан фойдаланиб келаѐтганлиги аниқланган. Бу ҳақда тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Текшириш якуни даъвогар диаметри 15 мм бўлган қувур орқали фойланилган сув миқдорини фойдаланиш сарфи бўйича олти ой ичида ҳисобланган сувни қиймати 14 259 732 сўм қийматида ҳисоблаб, шунча миқдорда корхонага етказилган зарар деб, судга даъво аризаси киритилган. Жавобгарнинг сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмасдан, ноқонуний тартибда ўзбошимчалик билан сувдан фойдаланганлик ҳолати иш ҳужжатларидаги далолатнома ва бошқа далиллар, шунингдек даъвогар вакилларининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Бундай ҳолатда суд, даъвгарнинг жавобгардан даъво аризасида кўрсатилган зарар суммаларини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Қайд этилганларга кўра суд даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгардан 14 259 732 сўм зарар суммаси, 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128,170,176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар «Фарғона сув таъминоти» МЧЖ фойдасига жавобгар «Daler S Boiler» масъулияти чекланган жамиятидан 14 259 732 сўм зарар суммаси, 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов