Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 11-1607/21394 Дата решения 03.07.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Микс Мастер Икром масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1109747 Claim ID 3354909 PDF Hash 8c175c6f7f3549b6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
ушбу Кодекснинг 127-моддаси ушбу Кодекс 127 code_article
ИПКнинг 127-моддаси ИПКнинг 127 law
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
ИПК 171-моддаси ИПК 171 law
аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддаси аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекс 127 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 338-моддаси ИПК 338 law
ИПКнинг 339-моддаси ИПКнинг 339 law
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
ИПК 3051-моддаси ИПК 3051 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 15 522 символов
11-1607/21394-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш.Ахроров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Хайдаров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Б.Убайдуллаев Кассация (такрорий) инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 11-1607/21394 2023 йил 3 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Таджиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев, Ш.Мирзахакимов, З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, жавобгар вакиллари – С.Абдумавленова (раҳбар) ва маслаҳатчи А.Абдумавленов (2023 йил 16 мартдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, Қибрай туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Mix Master Ikrom” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан шартномани бекор қилиш ва 45 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Mix Master Ikrom” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Май” ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Бўш турган марказий омборхона биноси” давлат мулкини инвестиция мажбуриятлари эвазига “нол” харид қийматда сотиш ҳақида 2014 йил 2 майда 08/14-БП-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Мазкур шартнома бўйича жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги важи билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 45 000 000 сўм жарима ундириш ва тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2016 йил 4 ноябрдаги ажрими билан Қибрай туман ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 22 500 000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент вилоят иқтисодий суди кассация инстанциясининг 2018 йил 27 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган 22 500 000 сўм пеня 30 000 000 сўм жарима деб ўзгартирилган. Қарор юзасидан 2018 йил 27 сентябрда ижро варақаси берилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 20 июндаги 01/11-1049-сонли хати билан ижро варақаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қибрай тумани бўлими (бундан буён матнда МИБ бўлими деб юритилади)га юборилган. Лекин, МИБ бўлимининг 2021 йил 8 ноябрдаги 10-715-сонли хатида мазкур ижро варақаси келиб тушмаганлиги ҳақида маълумот берилган. Шунинг учун, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, ижро варақасининг ижрога қаратишнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ва ижро варақасининг дубликатини беришни сўраган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 декабрдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, 2018 йил 27 сентябрда берилган ижро варақасининг ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддати тикланган ва ижро варақасининг дубликати берилган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 февралдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Суднинг 2023 йил 31 майдаги ажрими билан даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси билан алмаштирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили протестда келтирилган важларни қувватлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги барча суд ишларининг негизида 1 та олди-сотди шартномаси ётиши, шартномага асосан даъвогар бинони жавобгарга топширганлиги, аммо, мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ордерни ўз вақтида бермаганлиги ва бу ҳолат инвестиция мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлигига сабаб бўлганлиги, яъни, жавобгарга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича объектга вақтида инвестиция киритилмаганлиги, жарима тўлаш мажбур бўлмаса, корхона фаолиятини тиклаб ва иш ўринларини кўпайтириб, фаолиятини давом этиши, бунга суддан амалий ёрдам беришни сўрашини баён қилди. 11-1607/21394 3 Даъвогар ва учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. 11-1607/21394 Судлов ҳайъати ишда иштирок этган жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 343-моддасининг учинчи-тўртинчи қисмларида ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойлик муддатда суд мажлисида кўриб чиқилиши, ундирувчи, қарздор суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ариза келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай чиқарилган суд ажрими орқали, ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилиниши белгиланган. ИПКнинг 127-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Шунингдек, ИПК 128-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Бироқ, апелляция инстанцияси суди томонидан мазкур процессуал нормаларга риоя қилинмасдан ва ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишда жавобгарни лозим даражада хабардор қилмаган. Хусусан, даъвогарнинг ижро ҳужжатини ижрога қаратиш муддатини тиклаш ва ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги аризаси Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан иш юритишга 2021 йил 19 ноябрда қабул қилиниб, аризани кўриб чиқиш 2021 йил 2 декабрь кунига тайинланган. Судда ишни кўриш кунида суднинг суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими жавобгар кўрсатилган манзилда яшамаслиги ҳақида гибрид почта маълумотномаси мавжуд бўлиб, суд томонидан даъвогардан қўшимча далилларни талаб қилиб олиш учун суд муҳокамаси 2021 йил 14 декабрга қолдирилган. ИПК 171-моддасининг олтинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи, аммо суд мажлисига келмаган шахслар ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда янги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинади. Бироқ, суд томонидан суд мажлисида иштирок этмаган жавобгарни суд мажлиси бошқа кунга қолдирилганлиги ҳақида лозим даражада хабардор қилинмаган ҳолда 2021 йил 14 декабрь куни даъвогарнинг аризаси кўриб чиқилган ва натижаси бўйича аризани қаноатлантириш ҳақида ажрим чиқарилган. Ваҳоланки, ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 2-бандида ишнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида кўрилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлиши кўрсатилган. Шунингек, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 декабрдаги ажрими билан Тошкент вилоят иқтисодий судининг 2018 йил 27 сентябрдаги 11-1607/21394-сонли ижро варақасининг ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддати 2021 йил 14 декабрдан тикланган. ИПК 338-моддасиинг биринчи қисмига кўра, ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан эътиборан ёки суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, муддат тугаган кундан эътиборан уч йил ичида ижрога тақдим этилиши мумкин. ИПКнинг 339-моддасида ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати ижро варақаси ижрога тақдим этилганда, ижро варақаси қарздор томонидан қисман ижро этилганда узилиши, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати узилганидан сўнг муддатнинг ўтиш даври янгидан бошланиши, муддат узилгунига қадар ўтган вақт янги муддатга қўшиб ҳисобланмаслиги, ижро варақаси уни тўлиқ ёки қисман ижро этиш имконияти йўқлиги сабабли ундирувчига қайтарилган тақдирда, ижро варақасини муддат узилганидан кейин ижрога тақдим этишнинг янги муддати ижро варақаси ундирувчига қайтарилган кундан эътиборан ҳисоблаб чиқарилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар 2018 йил 27 сентябрдаги ижро варақасининг асл нусхасини 2019 йил 20 июнда 01/11-1049-сонли хат билан МИБ бўлимига тақдим этган. Бироқ, апелляция инстанция суди томонидан даъвогар МИБ бўлимига 2019 йил 20 июнда ижро варақасини топширган санадан бошлаб ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати узилганлиги, даъвогар 2021 йил 15 ноябрда судга ижро варақаси дубликатини бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш пайтида ижрога тақдим этиш муддати ўтмаганлигини инобатга олмаган ҳолда ижро варақасининг ижрога тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатини 2021 йил 14 декабрдан тиклаш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Бундан ташқари, ИПК 46-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига асосан, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий 11-1607/21394 11-1607/21394 муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Тарафни ҳуқуқий ворис билан алмаштириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Мазкур низо юзасидан даъвогар сифатида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидаан даъво аризаси тақдим этилган бўлиб, суд ҳужжатлари унинг фойдасига ундириш белгиланган. Бироқ, ижро варақасининг дубликатини бериш тўғрисидаги ариза билан Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси мурожаат қилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди томонидан процессуал қонунчилик талабларига мувофиқ даъвогарни, унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириш тўғрисида ажрим чиқарилмасдан, тўғридан-тўғри даъвогарнинг ҳуқуқий вориси сифатида баҳо бериб, ариза талабларини қаноатлантириш тўғрисида хулосага келган. Бундай ҳолатда апелляция инстанцияси судининг ажрими бекор қилиниши лозим бўлса-да, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судининг ажримини асоссиз ўзгаришсиз қолдирган. Баён этилганлардан кўринадики, апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан қарор қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган, бу эса асоссиз қарор қабул қилинишига сабаб бўлган. ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига биноан ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. Шунингдек, ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 2-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ёхуд илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. 6 Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати протестни қаноатлантиришни, иш юзасидан кассация инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни, даъвогарнинг ижро варақасининг дубликатини бериш талабини қаноатлантиришни, аризанинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бироқ, Тошкент вилоят иқтисодий судининг 2018 йил 27 сентябрдаги қарори асосида берилган 2018 йил 27 сентбярдаги ижро варақасининг дубликати берилганлиги сабабли, қайтадан ижро варақасининг дубликати берилмаслиги лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қоддирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303, 305 ва 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 февралдаги қарори бекор қилинсин. “Mix Master Ikrom” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 14 декабрдаги ажрими бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг аризаси қисман қаноатлантирилсин. Тошкент вилоят иқтисодий судининг 2018 йил 27 сентябрдаги қарори асосида берилган 2018 йил 27 сентябрдаги ижро варақасининг дубликати берилганлиги инобатга олинсин. Суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: И. Таджиев ҳайъат аъзолари: А. Абдуллаев Ш. Мирзахакимов З. Рустамов Ф. Ражабов 11-1607/21394