Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/1586 Дата решения 03.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЮКОРИ ЧИРЧИК ТУМАНИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Суранкент оқ олтин фермер хўжалиги
Source ID 1113253 Claim ID 3465539 PDF Hash 65c1e5f57fa63845... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онун 45-моддаси онун 45 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддаси суд харажатларини эса ИПК 118 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 111-моддаси онуннинг 111 law
онуннинг 17-моддаси онуннинг 17 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения 9 626 символов
4-1105-2301/1586-сонли иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2023 йил 3 июль Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, аризачи Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекциясининг қарздор “Surankent Oq Oltin Xirmoni” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасига биноан қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни аризачи вакили Ф.Солиев (2023 йил 5 январдаги 25-00045-сонли ишончнома) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Surankent Oq Oltin Xirmoni” фермер хўжалиги (матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили аризадаги важларни такрорлаб, қарздор фаолият кўрсатмаётганлиги, пул маблағи, мол-мулки мавжуд эмаслиги, қарз суммасини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари ижро этилмаганлигини баён этиб, қарздорни банкрот деб топиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш очишни ва тугатиш бошқарувчиси вазифасига берилган номзодлар орасидан тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Порсахонов Хаким Исмоиловични тайинлашни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Қарздорнинг юридик манзилига суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали юборилган, шунингдек суднинг ажрими 2023 йил 20 июнда қарздорнинг “a.shahzoda555@mail.ru” электрон почта манзилига ҳам юборилган. Бу ҳақда маълумотнома иш ҳужжатида мавжуд. Шунга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан ишни қарздор вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Давлат хизматлар маркази томонидан 2015 йил 25 январда 4393-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, унинг асосий фаолият тури пахта етиштириш ҳисобланади. Қарздорнинг юридик манзили Юқоричирчиқ тумани, Суранкент ҳудуди, Жалолтепа МФЙ бўлиб, унинг раҳбари Салихова Малика Муратовна ҳисобланади. Аризачи томонидан қарздорнинг қарздорлиги ўрганилганда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 55.109.881 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари етарли бўлмаганлиги боис унинг ҳисобрақамига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 55.109.881 сўмни ташкил қилади. Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Аризачининг қарздордан солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ туман бўлимига юборилган. Мажбурий ижро бюроси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатлари ундирувчига ижросиз қайтарилган. Аризачи томонидан тегишли давлат ташкилотларидан олинган маълумотномаларга кўра қарздорнинг мол-мулклари мавжуд эмас. Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини эса ИПКнинг 118-моддасига асосан қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга таклиф этилади. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди. Мазкур ҳолда суд кредитор томонидан тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Порсахонов Хаким Исмоиловичнинг номзоди тугатиш бошқарувчиликка кўрсатилганлигини инобатга олиб, уни тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179 ҳамда 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “Surankent Oq Oltin Xirmoni” фермер хўжалиги соддалаштирилган таомил асосида банкрот деб эътироф этилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “Surankent Oq Oltin Xirmoni” фермер хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси этиб тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси Порсахонов Хаким Исмоиловичнинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “Surankent Oq Oltin Xirmoni” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 3 декабрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “Surankent Oq Oltin Xirmoni” фермер хўжалиги зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. “Surankent Oq Oltin Xirmoni” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 990 000 сўм давлат божи, Юқоричирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров