Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2207/58092 Дата решения 27.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Ответчик / Подсудимый Халқ банк АТБ
Source ID 1124332 Claim ID 3308274 PDF Hash e86834750fe77a59... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2207/58092-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – О.Гулямова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Р.Рашидов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогарнинг вакили Ф.Ахмадов (2022 йил 14 октябрдаги 01/07-3360-сонли ишончнома асосида), жавобгарнинг вакиллари Н.Каюмов (2022 йил 14 январдаги 03-36-3/22-сонли ишончнома асосида), Э.Нормухаммедов (2022 йил 15 июлдаги 03-36-3/34-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг жавобгар АТ “Халқ банки”дан 19 473 228,07 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими ҳамда хусусий ажрими устидан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан берилган кассация шикоятлари асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 19 473 228,07 сўм компенсация тўловларини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ажрими билан “Shodiyona baraka ulgurji savdo baza” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими билан апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган ҳамда хусусий ажрим чиқарилган. Даъвогар мазкур суд ажримларидан норози бўлиб кассация шикоятлари билан мурожаат қилган. Шикоятларида Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги ажримини ҳамда хусусий ажримини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакили кассация шикоятларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг вакиллари кассация шикоятларини қаноатлантирмасдан, суд ажримларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган қарз олувчи, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятларини қаноатлантиришни, суднинг ажримларини бекор қилиб, апелляция шикоятини, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан 2023 йил 9 март куни апелляция шикояти билан судга мурожаат қилган. Бироқ, даъвогарнинг шикояти апелляция инстанцияси судида кўриб чиқилиб, 2023 йил 13 апрелдаги ажрим билан шикоят бўйича иш юритиш тугатилган. Бунга, биринчи инстанция судининг 2022 йил 16 декабрда ҳал қилув қарори қабул қилинган суд мажлисида даъвогарнинг вакили С.Нуралиев иштирок этганлиги, мазкур ҳолатда апелляция шикоятини беришнинг икки ойлик муддати ўтказиб юборилганлиги ва ИПКда ушбу ўтказиб юборилган муддатни тиклаш назарда тутилмаганлиги, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 мартдаги ажрими билан ушбу ҳолатлар инобатга олинмасдан, илтимоснома қаноатлантирилиб, апелляция шикояти хатога йўл қўйилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги асос қилиб кўрсатилган. Шунингдек, апелляция инстанция суди томонидан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси зиммасига Жамғарма вакили С.Нуралиевга нисбатан интизомий иш қўзғатиш масаласини ҳал қилиш ҳақида хусусий ажрим чиқарилган. Бунга асос қилиб, хусусий ажримда даъво аризаси бўйича иш юзасидан биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган 2022 йил 16 декабрдаги суд мажлисида Жамғарма вакили С.Нуралиев иштирок этганлиги, қолаверса, ҳал қилув қарори билан Жамғарма зарарига ҳал қилув қарори қабул қилинганлигидан ўз вақтида хабардор бўлган бўлса-да, апелляция шикояти қонунда белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилган ҳолда судга тақдим этганлиги сабабли апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилганлиги, натижада апелляция шикоятидаги важларга ҳуқуқий баҳо бериш имкони йўқотилганлиги кўрсатилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан апелляция шикоятига апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома илова қилиниб, унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сонли фармонининг 2-иловасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қайта ташкил этилиб, унинг негзида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилиши белгиланганлиги, ушбу ҳолатда 2023 йил 1 январдан бўйсунув тартиби ўзгарганлиги муносабати билан Жамғарма вақтинчалик фаолиятини тартибга солувчи низом тасдиқлангунча юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга ошириш вақтинча чекланганлиги боис мазкур иш юзасидан 2022 йил 16 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан ўз вақтида шикоят қилиш имконияти чекланганлигини маълум қилиниб, апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш сўралган. ИПК 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 7-бандига кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция инстанцияси суди томонидан тикланиши мумкин. Илтимосномада муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозим. Бунда судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив равишда тўсқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-269-сонли фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб қайта ташкил этилаётган республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати тасдиқланган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги қайта ташкил этилиб, унинг негзида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилиши белгиланган. Мазкур хужжат асосида 2023 йил 1 январдан бошлаб республика давлат бошқаруви органлари қайта ташкил этилганлиги ҳамда бўйсунув тартиби ўзгарганлиги муносабати билан Жамғарманинг вақтинчалик фаолиятини тартибга солувчи низом тасдиқлангунга қадар муайян ҳаракатларни амалга ошириш чекланганлиги сабабли ушбу иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан ўз вақтида шикоят қилиш имконияти бўлмаган. Аммо, апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан, даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида нотўғри хулосага келган. Шунга кўра, иш бўйича хусусий ажрим асоссиз қабул қилинган бўлиб, ушбу ажрим ҳам бекор қилиниши лозим. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириб, апелляция инстанцияси судининг ажримини ва хусусий ажримини бекор қилишни ва апелляция шикоятини, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ҳал қилишни апелляция инстанцияси судининг зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 302, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кассация шикоятлари қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими ҳамда хусусий ажрими бекор қилинсин. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг апелляция шикояти, ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборилсин, Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Ш.Маҳмудов ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев Р.Хайдаров