← Назад
Решение #537726 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| арори ИПК | 280 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2227/58163-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья М.Мухитдинов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья А.Усмонов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 27 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар
вакили – Ф.Ахмадов (2022 йил 14 октябрдаги 01/07-3360-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари – Н.Қаюмов (2023 йил 11 январдаги
03-33-3/48-сонли ишончнома асосида), Э.Нормухаммедов (2022 йил 15 июлдаги
03-36-3/34-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг жавобгар “Халқ банк”
АТБга нисбатан 29 039 523,43 сўм компенсация тўловларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 апрелдаги қарори устидан “Халқ банк” АТБ томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Халқ банк” АТБ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 29 039 523,43 сўм компенсация
тўловларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайиган учинчи шахс сифатида “SATTORBOBO
NIYATI” ФХ жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талабини қаноатлантириш рад этиланган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори билан
ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги
қарор қабул қилинган.
Мазкур қарордан норози бўлган жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилган ва унда суднинг 2023 йил 13 апрелдаги қарорини бекор қилиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини
қувватлаб, 2020 йил 19 июндаги 2020/С-7226-сонли компенсация тақдим этиш
шартномаси бўйича ҳар бир тараф ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажарганлиги, жавобгар билан уч томонлама шартнома 2020 йил 21 августда
тузилганлигини, ушбу ҳолат апелляция инстанцияси суди томонидан
ўрганилмасдан нотўғри хулоса қилинганлигини, шу сабабли компенсация
пулларини қайтариш учун асослар мавжуд эмаслигини маълум қилиб,
апелляция инсанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
исбатан эътироз билдириб, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, компенсация
тўлаш ҳақидаги шартнома барча иштирокчилар томонидан электрон
имзоланмаганлиги сабабли у тузилмаганлиги, бироқ ушбу шартномага асосан
банкка 29 039 523,43 сўм компенсация пуллари ўтказилганлиги ва ушбу
маблағлар қайтарилиши лозимлигини маълум қилиб, кассация шикоятини рад
этишни сўради.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс “SATTORBOBO NIYATI” ФХ суд муҳокамасида вакил
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни учинчи шахс “SATTORBOBO NIYATI”
ФХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни,
апелляция инсанцияси судининг қарорини бекор қилиб, ишни янгидан
апелляция инстанцияси судида кўриш учун апелляция инстанцияси судига
юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори (мазкур қарор
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 февралдаги
77-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган).билан Тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом (бундан
буён матнда Низом деб юритилади) тасдиқланган
Низомнинг 8-бандига мувофиқ ушбу Низомга иловада кўрсатилган
шаклларда молиявий ёрдам кўрсатиш Тадбиркорлик фаолиятини қўллабқувватлаш давлат жамғарма (бундан буён матнда Жамғарма деб
юритилади)нинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Низом иловасининг 3-қисми а) кичик бандида суммаси 10 миллиард
сўмдан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта
молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка
билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли
пунктдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича миллий валютада тижорат
банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун
компенсация берилиши назарда тутилган.
Низомнинг 27-бандига мувофиқ жамғарма маблағларидан қарз
олувчиларнинг кредитлари бўйича тақдим этилган кафилликлар билан боғлиқ
тўловларни тижорат банкларига тўлаш ва тижорат банкларининг кредитлари
бўйича фоизли харажатларнинг бир қисмини қоплаш белгиланган.
Жавобгар Навоий шаҳар филиали Жамғармага компенсация тақдим
этилишини сўраб, буюртманома билан мурожаат қилган.
Жамғарма мазкур буюртманомани кўриб чиқиб, компенсация бериш
тўғрисида қарор қабул қилган.
Жамғарма Низомнинг 51-бандига мувофиқ, компенсация берилгани
тўғрисида билдиришномани олган банк икки кун мобайнида Жамғарма, банк ва
қарз олувчи “SATTORBOBO NIYATI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда
фермер хўжалиги деб юритилади) билан компенсация берилиши тўғрисида
шартномани имзолаши лозимлиги, бироқ компенсация бериш тўғрисидаги
шартнома фақат банк томонидан имзоланиб, қарз олувчи ва Жамғарма
томонидан имзоланмаган бўлса-да, банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган
кредит шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда
компенсация реестрларини тузиб, нотўғри маълумотлар тақдим этилиши
натижасида Жамғармадан учинчи шахснинг кредит фоизлари учун
29 039 523,43 сўм компенсация маблағлари ҳисоблаб олинганлиги, Низомнинг
56-бандида тижорат банклари компенсация реестрининг ҳаққонийлиги ва
тўлиқлиги, шунингдек Жамғармага ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб
бериши кўрсатилганлиги, Жамғармага томонидан 2022 йил 15 сентябрда
01/13-2381-сонли хат билан банкка ва учинчи шахсгага компенсация тақдим
этиш шартномаси тузилмаганлиги ва банк томонидан нотўғри маълумотлар
берилганлиги сабабли компенсация маблағларини Жамғарманинг банк ҳисоб
рақамига тўлаб беришни сўраб мурожаат қилинган бўлса-да, банк томонидан
29 039 523,43 сўм компенсация маблағлари тўлаб берилмаганлигини асос
қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 29 039 523,43 сўм тўланган компенсация пулини
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 15 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги
қарори билан ҳал қилдув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилган.
Судлов ҳайъати томонидан қуйидагилдарга кўра апелляция инстанцияси
суди томонидан барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан
тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни
ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
Апелляция инстанцияси суди томонидан Компенсация берилиши
юзасидан тайёрланган шартнома Жамғарма томонидан имзоланмаганлигини
асос қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилган.
Бироқ, иш ҳужжатларида даъвогар, жавобгар ва “SATTORBOBO
NIYATI” фермер хўжалиги томонидан электрон имзоланган 2020 йил
21 августдаги 2020/с-10741-сонли шартнома мавжуд бўлиб, ушбу шартномага
апеляция инстанцияси томонидан ҳуқуқий баҳо берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил
20 апрелдаги 16-сонли Қарорининг 30-бандига кўра, апелляция инстанцияси
судининг қарори ИПК 280-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозимлиги,
апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция
инстанцияси судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар бир
важга баҳо берилиши керак.
Иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгар ва фермер хўжалигига
ёзган 2020 йил 19 июндаги 322/29141-сонли хати мавжуд бўлиб, унда
29141-сонли буюртма Жамғарма эксперт комиссияси томонидан ўрганиб
чиқилиб ижобий қарор қабул қилинганлиги, компенсация шартномаси электрон
шаклда тақдим этилиши, шартнома иштирокчилари томонидан электрон
рақамли имзо орқали имзолангандан сўнг кучга кириши маълум қилинган.
Шунингдек, иш ҳужжатларида 2020 йил 19 июндаги тарафлар жамғарма,
Банк ва қарз олувчи томонидан электрон имзоланган шартнома мавжуд.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди мазкур далилларга ҳуқуқий баҳо
бермасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни ўрганмасдан, ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, шошма шошарликка йўл қўйган.
ИПК 299-моддаси биринчи қисмига кўра суд ишни кассация тартибида
кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан
моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун
талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади, иккинчи
қисмига кўра кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган
асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни
янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга
ҳақли бўлиб, ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги суд қарорини ўзгартириш
ёхуд бекор қилиш учун асос бўлиши қайд этилган.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантириб, Тошкент шаҳар иқтисодий суди кассация инстанциясининг
2023 йил 13 апрелдаги қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан апелляция
5
инстанциясида кўриш учун Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда ишдаги далилларга, шунингдек тарафлар
вакилларининг барча важларига ҳуқуқий баҳо бериб, ушбу қарорда камчилик
сифатида кўрсатилган ҳолатларни бартараф қилиб, ишда иштирок этувчи
шахсларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилган ҳолда, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб,
суд ҳужжати қабул қилиши, суд харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал
этиши лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 302-305-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати,
қ и л а д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳар
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради
Раислик қилувчи:
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев
Р.Хайдаров