← Назад
Решение #538098 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2202-2201/1748-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Б.Хайтбоев
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ш.Джамолов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 27 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев
ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари У.Қаландаров
(раҳбар), С.Нуриев (2022 йил 26 декабрдаги 2923/01-07-сонли ишончномага
асосан) жавобгар “Доктор Мурод” хусусий корхонаси вакиллари
Г.Жиянбаева (раҳбар), С.Сопорбоев (2023 йил 27 мартдаги 117-сонли ордер
асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси давлат
активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан
самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Хоразм вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Доктор Мурод” хусусий корхонаси ҳисобидан
36.553.261 сўм ижара тўлови бўйича асосий қарз, 13.958.968 сўм пеня, жами
50 512 229 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул
қилинган Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 27 март кунидаги қарори устидан жавобгар
“Доктор Мурод” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида бўлиб ўтган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги
ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
маркази Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Доктор Мурод” хусусий корхонаси (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан 36.553.261 сўм ижара тўловини ва
13.958.968,07 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги
ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Шовот туман тиббиёт бирлашмаси
жалб этилган.
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 36.553.261 сўм ижара тўлови бўйича асосий қарз, 2.500.000 сўм
пеня ва 24.000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилган. Даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 27 март кунидаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар “Доктор Мурод”
хусусий корхонаси кассация шикояти билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятини қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб,
Ўзбекистон
Республикасининг ПК 5168-сонли қарори ижроси бўйича 1580-сонли
қўшимча келишув юридик марказ орқали келишиши ва рўйхатга олиниши
лозим бўлганлигини, давлат органлари ўртасида хозирда интеграция мавжуд
эмаслиги жавобгарнинг айби эмаслигини, даъвогар томонидан 2022 йилдаги
санасиз ва рақамсиз ойлиқ тўлов 2.575.137 сўмдан ҳисобланган қўшимча
келишув қонуний асосга эгалигини баён қилиб, суд қарорларини бекор
қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, жавобгар томонидан ижара тўлови тўлаб
берилмаганлигини,
шартномавий
мажбуриятлар
бажарилмасдан
келинаётганлигини маълум қилиб, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахс Шовот туман тиббиёт бирлашмаси суд муҳокамасида
вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар, жавобгар ҳамда
балансда сақловчи Шовот туман тиббиёт бирлашмаси ўртасида 2019 йил
29 мартда 1232-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг
2.2-бандига асосан тарафлар ўртасида ижара шартномасининг муддати
2019 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 апрелгача (беш йил) деб белгиланган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан ижара объекти деб Шовот туман
Ж.Мангуберди кўчаси 5/1-уйда жойлашган бинонинг 390.75 кв.м, 19 хонадан
иборат бўлган биноси ва 1 158 кв.м экин ер майдони белгиланган. Мазкур
ижара объекти даъвогар томонидан қабул қилиш-топшириш далолатномаси
билан жавобгарга топширилган.
Шартноманинг 2.3-бандига асосан жавобгар бино ижарасини ҳар ойлик
тўловида соғлиқни сақлаш йўналишида бўганлиги сабабли 20% лик имтиёзли
тўловга эга бўлиши, ер майдонидан эса боғдорчилик мақсадида
фойдаланиши ва шу асосларда тўлов қилиши белгиланган.
Шартноманинг 5.1-бандиги асосан ижара тўлови нархи Хоразм вилоят
ҳокимлигининг тегишли қарорлари асосида белгиланган нархда, ҳар ой
бошланишидан олдин жавобгар томонидан 100 % олдиндан тўлов амалга
оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 5.4-бандида нарх навонинг ўзгариши муносабати билан
ижара тўлов нархи Ижарага берувчи томонидан ўзгартирилиши мумкинлиги
белгиланган ва жавобгар ушбу мажбуриятларни ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 10 августда шартномага қўшимча равишда
имзоланган 1580-сонли келишувга асосан жавобгарга нисбатан ижарага
олинган объект учун 2022 йил 1 январдан – 2022 йил 31 декабргача бўлган
давр учун 36.553.261 сўм ижара тўлови ҳисобланган.
Бироқ, жавобгар томонидан ижарага олинган объект учун 2022 йил
1 январдан – 2022 йил 31 декабргача бўлган давр учун учун тўланиши лозим
бўлган ижара тўловлари ўз вақтида тўлиқ тўланмаганлиги натижасида
даъвогарнинг олдида 36.553.261 сўм қарздорлик вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Мазкур низони ҳал этишда биринчи инстанция суди иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, у томонидан аниқланган ҳолатлар
исботлангани ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллагани ҳолда даъво аризани қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
де юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
8 апрелдаги 102-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага
бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандига асосан ижара олувчи
томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг
қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда)
бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланиши ва тўлов ижара
шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир навбатдаги давр (чорак)
учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогарнинг жавобгардан 36.553.261 сўм асосий қарздорликни
ундириш ҳақидаги талаби ишдаги далиллар ва суд мажлисида аниқланган
ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво
талабининг 36.553.261 сўм ижара тўловини ундириш қисмини асосли деб
топганлигини қонуний деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун 13.958.968,07 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Ижара
шартномасининг
7.1-бандида
ижарага
олувчи
ўз
мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда
ҳамда мазкур шартномада назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва
миқдорида тўламаганлиги учун ижарага берувчига ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлаши белгиланган.
Жавобгарнинг мажбуриятларни бажармаганлик ва/ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги учун жавобгарлиги, улар ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий
муносабатнинг вужудга келишига асос бўлган шартномада назарда тутилган.
ФК 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Биринчи инстанция суди, даъво талабининг 13.958.968,07 сўм пеня
ундириш қисмини камайтирган ҳолда, жавобгардан 2.500.000 сўм миқдорида
пеня ундириб тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг даъвогар ўз мажбуриятлари
тўлиқ ва лозим даражада бажармасдан, ижара шартномасини ўз вақтида
имзоламаганлиги, шунингдек электрон равишда имзоланган қўшимча
келишув
ҳам
нотўғри
эканлиги,
амалда
ижара
объектидан
фойдаланмаганлиги ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, ижара объектлари жавобгар томонидан қабул қилиш
далолатномаси билан белгиланган тартибда эътирозсиз қабул қабул қилиб
олинган ва шу кунга қадар ижара ҳуқуқи асосида жавобгарга тегишли
ҳисобланади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни,
ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган
505 123 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Шовот туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 январдаги ҳал
қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 27 мартдаги қарори ўзгаришсиз, “Доктор Мурод”
хусусий корхонасининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Ф.Ражабов