← Назад
Решение #538862 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| оланки ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2202/58812-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья – М.Cултонов
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья- А.Нарзуллаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 27 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, жавобгар вакили –
адвокат И.Ходжимуратов (2023 йил 2 февралдаги 6-сонли ишончнома ва 2023 йил
15 июндаги 030-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси (даъвогар “GRAND PROGRAMM” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида)нинг жавобгар “SERGELI FOOD” масъулияти чекланган жамиятидан
940 403 308 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “GRAND PROGRAMM”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“GRAND PROGRAMM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади)га тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Сергели тумани,
Сергели кўчаси, 21А-уй манзилидаги 1169 м2 ер майдонида жойлашган 1255 м2
ҳажмдаги бино-иншоотларнинг иккинчи қавати 2018 йил 11 апрелда давлат
рўйхатига олинган ва мулкка бўлган ҳуқуқлар рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи
TS0335677-сонли гувоҳонома берилган.
Шунингдек, ушбу манзилдаги 1905 м2 ер майдонида жойлашган
бино-иншоотларнинг биринчи ва учинчи қавати “SERGELI FOOD” масъулияти
чекланган жамияти (бундан матнда жавобгар деб юритилади)га мулк ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган ва унга бўлган мулк ҳуқуқи 2019 йил ноябрда давлат
рўйхатидан ўтказилган.
2019 йилда жавобгарга тегишли бўлган мавжуд савдо мажмуаси биносини
қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун Тошкент шаҳар қурилиш
бошқармаси томонидан 2019 йил 3 апрелда 7444607-сонли қурилишга рухсатнома
берилган.
Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг
Қурилиш (реконструкция) тугалланган нотурар бино ва иншоотларнинг
фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида 2019 йил 28 октябрдаги 11951870-сонли
далолатномасига асосан ушбу қурилишлар эгалик қилиш ҳуқуқи асосида
фойдаланишга қабул қилинган ва 2019 йил 18 ноябрда кадастр ҳужжатлари
расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар томонидан бинонинг учинчи қисмида амалга оширилган қурилиш
ишлари натижасида даъвогарга тегишли бўлган бинонинг иккинчи қаватида
жойлашган мулкига зарар етказилганлиги асоси билан жавобгардан 940 403 308 сўм
зарарни ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Даъвогардан республика бюджетига 18 808 066,16 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
2 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб даъвогар Олий
судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга
асос қилиб, шикоятда 2019 йилда жавобгар 230 кв.м.дан иборат объектда
ноқонуний бинода қурилиш ишларини бошлаганлиги, бугунги кунда бино қуриб
битказилганлиги, ноқонуний қурилиш натижасида объектнинг шифт қисмида ва
конструктив қисмида ёрилиш юзага келганлиги, кейинчалик бу ҳолат объектни
қулашига сабаб бўлиши мумкинлиги, бинонинг том қисмида ноқонуний қурилиш
ишлари олиб борилганлиги натижасида объект ёмон аҳволга (авария ҳолатига)
келиб қолганлиги, бинодаги қурилиш хавфсизлиги нуқтаи назаридан даъвогар
молиявий-хўжалик фаолиятини бошлай олмаётганлиги, ўз навбатида, жавобгар
бинода қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида даъвогардан розилик
олмаганлиги, 2022 йил 28 сентябрда даъвогар “ARH-INT DESIGN” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида смета ҳужжатлари бўйича хизматлар кўрсатиш ҳақида
шартнома тузилганлиги, лойиҳа ташкилотининг смета ҳужжатларига кўра
конструктив қисмига етказилган зарар, ички таъмирлаш ва том ёпиш қисмини
тиклаш учун 940 403 308 сўм маблағ сарфланиши ҳақида хулоса қилинганлиги,
жавобгар томонидан етказилган зарарлар судлар томонидан ўрганилмаганлигини
кўрсатган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган даъвогар вакиллари суд мажлисига келмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни
қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 14-моддасига мувофиқ, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган
зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
ФК 985-моддасининг биринчи қисмига кўра, ғайриқонуний ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар,
шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда
зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ўз даъво аризасида, Тошкент шаҳар,
Сергели тумани, Сергели кўчаси, 21А-уй манзилида жойлашган бинонинг учинчи
қаватида жавобгар томонидан 2019 йил бошида ҳеч қандай рухсатсиз ва
даъвогарнинг розилигисиз ноқонуний қурилиш ишлари олиб борилганлиги,
натижада даъвогарга тегишли бинонинг иккинчи қаватидаги шифт ва конструктив
қисмига шикаст етказилганлиги, баҳоловчи ташкилот томонидан даъвогарга
етказилган зарар миқдори 940 403 308 сўмни ташкил қилганлигини кўрсатган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2012/18801-сонли иш
бўйича қабул қилинган 2020 йил 18 декабрдаги ҳал қилув қарорида жавобгарга
тегишли бўлган учинчи қават (том қисми)да қурилиш ишларини олиб бориш учун
2019 йил 3 апрелда Тошкент шаҳар Қурилиш бошқармаси томонидан
7444607-сонли қурилишга рухсатнома берилганлиги, шунингдек, Тошкент шаҳар ер
тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг Қурилиш (реконсрукция)
тугалланган нотурар бино ва иншоатларнинг фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида
2019 йил 28 октябрдаги 11951870-сонли далолатномасига асосан ушбу қурилишга
2019 йил 18 ноябрда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги қайд этилганлиги асоси билан даъвогарнинг жавобгарга нисбатан
бинонинг учинчи қавати (том қисми)даги ноқонуний қурилишни тўхтатиш ва
230 кв.м.дан иборат бўлган объектни бузиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилган. Яъни, суд қарорининг асослантирувчи қисмида
жавобгар томонидан ўзига тегишли бўлган бинода тегишли ваколатли
органларнинг рухсати билан қайта қурилиш ишлари олиб борилганлиги ҳақида
хулосага келганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2021 йил
19 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг Тошкент шаҳар Қурилиш
бошқармасига нисбатан 7444607-сонли қурилишга рухсатномасини ҳақиқий эмас
деб топиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига асосан иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Бундан ташқари, “ARH-INT DESIGN” МЧЖ томонидан тайёрланган тиклаш
харажатларига оид ҳисоб-китобда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели
кўчаси, 21А-уй манзилидаги бинонинг ички таъмирлаш қисмлари кўрсатилган
бўлса-да, айнан қайси қисмини таъмирлаш кўрсатилмаган.
Қолаверса, иш ҳужжатларида даъвогарга тегишли бўлган иккинчи қаватдаги
шифт ва конструктив қисмига етказилган зарар айнан жавобгар томонидан учинчи
қаватда (том қисмида) нотўғри олиб борилган қурилиш ишлари натижасида содир
бўлганлиги ва у бевосита даъвогарнинг бино қисмига таъсир қилганлиги ҳамда
жавобгар томонидан олиб борилган қурилиш ишлари ноқонунийлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас.
Ваҳоланки ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари
ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги қайд этилган бўлсада, давогар ўз талабларини асословчи ҳисобкитобларни судга тақдим эта олмади.
Шунинг учун, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини
асоссиз деб ҳисоблаб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
асосли тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қонуний қарор қабул қилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз,
даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда
даъвогар томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“GRAND PROGRAMM” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
5
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 2 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
З. Рустамов