← Назад
Решение #539061 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 362 символов
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2022 йил -----------------
-------------------сонли иш
Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судъяси ---- раислигида, судья
ёрдамчиси А.Ўктамовнинг котиблигида, аризачи вакили ---- (ишончномага асосан) иштирокида, аризачи
– ----------------------------нинг жавобгар - “-------------------” -------------------нинг ваколатли банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
юзасидан қўзғатилган ишини очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи – ---------------------------- (матнда кейинги ўринларда “аризачи” ёки “-----------” деб
юритилади) Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “------------------” -------------------нинг (матнда кейинги ўринларда “жавобгар” ёки “-----------” деб юритилади)
ваколатли банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади
ва даъвогарнинг даъво талабига эътироз билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра суд, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
ИПКнинг 68 – моддасининг иккинчи қисмига кўра, юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган
зиммасига юклатилади.
Суд, аризачи вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, ариза
талабини қаноатлантиришни, почта ҳаражатини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра, ----------- томонидан ----------- ҳисоботи белгиланган муддатлар ичида
тақдим этилмаганлиги сабабли ----------- -----------га тегишли талабнома билан мурожаат қилиб
ҳисоботни тақдим қилиш сўралган. Аммо ----------- томонидан талабнома белигиланган муддатларда
бажарилмаган. Кейинчалик -----------нинг қарорига асосан -----------нинг ваколатли банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кунга тўхтатиб турилган. Бироқ, ----------- томонидан ўтган
вақт давомида ҳам солиқ қонунчилиги бўйича камчиликлар баратараф этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111 – моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир
вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини
кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ
агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши
мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ
ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида
тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви
натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим
этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим
этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган
ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи
мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи
банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб
турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича
барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг
тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган
тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги
ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Бу эса жавобгар томонидан юқорида қайд этилган Солиқ кодекси талаблари бузилганлигидан
далолат беради. Шу боис, суд аризачининг талаби қаноатлантирилиши лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги қонуннинг 9 – моддаси 19 – бандига кўра, кўра, аризачи ва жавобгар
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи
тўловидан озод қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Давлат божи тўғрисидаги қонун, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 69, 118, 128, 170, 176-179, 215 – 222 – моддаларига
асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “-------------------” -------------------нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операциялари жавобгар томонидан аризадаги камчиликлар бартараф этилгунига қадар бюджетга
тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва
ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳолларидан ташқари чиқим қисмида
тўхтатилсин.
Жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатишга асос бўлган
ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг солиқ идорасининг маълумотига асосан унинг ҳисобварақлари
бўйича операциялар жавобгарнинг ҳисобварағи мавжуд бўлган банклар томонидан тиклансин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
-----------