Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-1903/9595 Дата решения 27.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SPETS GIDRO STROY TRANS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Тухтаев Собиржон Муродкулович
Source ID 1109729 Claim ID 3323425 PDF Hash dbb8761527401a97... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 282-моддаси ИПК 282 law
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
онуни 143-моддаси онуни 143 law
онунининг 159-моддаси онуни 159 law
ИПК 268-моддаси ИПК 268 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-1903/9595-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Нарзуллаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Сатторова Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Таджиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, қарздор вакиллари - суд бошқарувчиси М.Гизатулин ва юрисконсульт А.Юсупов (2022 йил 10 майдаги 403-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, қарздор “Spets Gidro Stroy” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Фарғона вилояти Ёзёвон туман ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарори билан “Spets Gidro Stroy” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор ёки МЧЖ деб юритилади) банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритилган. Тугатиш бошқарувчиси лавозимига М.Гизатулиннинг номзоди тасдиқланган ҳамда тугатиш ишларини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва натижалари ҳақида судга ҳисобот тақдим қилиш вазифаси юклатилган. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси Тошкент шаҳар судига ариза билан мурожаат қилиб, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан 2 299 677 607 сўмлик “XCMG XG 450D” русумли 2014 йилда ишлаб чиқарилган “грейферний экскаватор”и ҳамда 1 881 554 406 сўмлик “XCMG XG 360D” русумли занжирли экскаватори бир неча бор кимошди савдоларига қўйилган бўлса-да, талабгорлар бўлмаганлиги сабабли сотилмаганлиги, шундан сўнг тугатиш бошқарувчиси томонидан асосий кредитор ДСИга мазкур мулкларни қарздорлик эвазига қабул қилиш тўғрисидаги таклиф хати берилганлиги, бироқ, мазкур таклиф хати рад этилганлиги, кредиторларга мазкур техникаларни қарздорлик эвазига қабул қилиш тўғрисидаги таклиф хати берилганлиги, барча кредиторлар томонидан рад жавоби берилганлиги, бюджет олдида қарздорнинг 3 707 827 360 сўмлик қарзи мавжудлиги, техникалар Фарғона вилояти Ёзёвон туман ҳокимлиги (бундан буён матнда туман ҳокимлиги деб юритилади) ҳудудида эканлигини инобатга олиб, туман ҳокимлигига мазкур техникаларни бюджет олдидаги қарздорлик эвазига қабул қилиб олиш тўғрисидаги таклиф хати 1 берилганлиги, бироқ, мазкур таклиф хати рад этилганлиги сабабли техникаларни туман ҳокимлиги балансига топширишни сўраган. Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 11 апрелдаги ажрими билан МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг аризаси қаноатлантирилиб, туман ҳокимлигининг зиммасига МЧЖга тегишли 2 299 677 607 сўмлик экскаватор (грейферный экскаватор XCMG XG, модель 450D, 2014 йилда ишлаб чиқарилган)ни ҳамда 1 881 554 406 сўмлик экскаватор (грейферный экскаватор гусеничный полноповоротный XCMG, модель XG 360)ни қабул қилиш мажбурияти юклатилган. Суднинг ажрими устидан туман хокимлиги апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда суднинг 2022 йил 11 апрелдаги ажримини бекор қилишни сўраган. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2022 йил 23 майдаги ажрими билан туман ҳокимлигининг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Иш юзасидан чиқарилган биринчи ва апелляция инстанция судларининг ажримлари устидан туман ҳокимлиги кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, тугатиш бошқарувчисининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суднинг ажримида кўрсатилган техникаларга туман ҳокимлигида ҳеч қандай эҳтиёж мавжуд эмаслиги, техникалар носоз, ишга яроқсиз ва таъмирталаб ҳолатда бўлиб, уларни таъмирлаш учун жуда кўп миқдорда маблағ талаб этилишини кўрсатган. Суд мажлисида қарздор (суд бошқарувчиси)нинг вакили кассация шикоятида келтирган важларга эътироз билдириб, тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатиш жараёнида унга юклатилган барча вазифаларни бажриб келганлиги, қарздорнинг кредитор қарздорлиги 14 млрд.сўмдан ортиқ бўлганлиги, тугатиш жараёнида 10 млрд.сўмдан ортиқ кредитор қарздорлиги қопланганлиги, бугунги кунда кредитор қарздорлик суммаси 3,9 млрд.сўмни ташкил қилиши, туман ҳокимлиги ва Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон туман бўлими томонидан иқтисодий суднинг 2022 йил 11 апрелдаги ажрими ва 2022 йил 5 сентябрдаги ижро варақасининг ижроси таъминланмаганлиги учун тугатиш бошқарувчиси маъмурий судга ариза (шикоят) билан мурожаат қилганлиги ва суднинг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилганлиги, ушбу ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилганлиги ва Фарғона вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2023 йил 15 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, аризани қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Туман ҳокимлиги суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. 2 Шу сабабли судлов ҳайъати ишни туман ҳокимлининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати қарздор вакилининг тушунтиришини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятининг 2022 йил 11 апрелдаги ажримини бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, шикоятнинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. ИПК 282-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли. Туман ҳокимлиги томонидан бекор қилиш сўралган 2022 йил 11 апрелдаги ажрим апелляция тартибида кўрилмаган. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, агар кассация шикояти (протести) апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Мазкур ҳолатда кассация шикояти апелляция тартибида кўрилмаган ажрим билан бирга кассация тартибида шикоят қилиш мумкин бўлган апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан ҳам берилган. Шунинг учун кассация шикояти иш юритишга қабул қилинган. Бироқ, 2022 йил 11 апрелдаги ажрим апелляция тартибида кўрилмаган. Бу эса мазкур ажрим устидан кассация шикояти бериш мумкин эмаслигини билдиради. Шунинг учун кассация шикоятининг 2022 йил 11 апрелдаги ажримни бекор қилиш тўғрисидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилиши лозим. ИПК 281-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Низолашаётган 2022 йил 11 апрелдаги ажрим чиқариш пайтида амалда бўлган “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 143-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг кредиторлар талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулки, шунингдек қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулки тўғрисида кредиторлар мазкур мол-мулкни ўз талабларини қаноатлантириш учун қабул қилишни рад этган тақдирда ва агар қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) 3 мол-мулки эгаси кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин қолган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисида ариза тақдим этган бўлмаса, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида мол-мулкни балансга олади ва уни сақлаб туришга доир барча харажатларни қоплайди. Мол-мулкни қабул қилишдан бош тортилган ёки қабул қилишдан бўйин товланган тақдирда тугатиш бошқарувчиси тегишли органни мазкур мол-мулк қабул қилишга ундаш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат этишга ҳақли. Иқтисодий суд мол-мулк топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар асосида тугатишга доир иш юритишни тамомлаш ҳақида ажрим чиқаради. Худди шундай нормалар амалдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 159-моддасида ҳам мавжуд. ИПК ва қайд қилинган қонунларда суднинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида реализация қилинмаган мол-мулкини қабул қилиш мажбурияти юклаш ҳақидаги ажрими устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкинлиги назарда тутилмаган. ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этади, агар апелляция шикояти (протести) қонунчиликка мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин бўлмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди туман ҳокимлигининг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятининг биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 апрелдаги ажримини бекор қилиш қисми бўйича иш юритишни тугатишни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни, апелляция судлов ҳайъатининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан туман ҳокимлиги томонидан тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. 4 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Фарғона вилояти Ёзёвон туман ҳокимлиги кассация шикоятининг Тошкент шаҳар судининг 2022 йил 11 апрелдаги ажримини бекор қилиш қисми бўйича иш юритиш тугатилсин, кассация шикоятининг Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2022 йил 23 майдаги ажримини бекор қилиш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьясининг 2022 йил 23 майдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари Фарғона вилояти Ёзёвон туман ҳокимлиги зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: И. Таджиев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов 5