Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2203/57685 Дата решения 27.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Ответчик / Подсудимый Халқ банк
Source ID 1119268 Claim ID 3310428 PDF Hash f96c81821333ce5a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
арори ИПК 280-моддаси арори ИПК 280 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2207/57685-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Ш.Ахроров Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Нарзуллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 27 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили – Ф.Ахмадов (2022 йил 14 октябрдаги 01/07-3360-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – Н.Қаюмов (2023 йил 11 январдаги 03-33-3/48-сонли ишончнома асосида), Э.Нормухаммедов (2022 йил 15 июлдаги 03-36-3/34-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг жавобгар “Халқ банки” АТБ ва учинчи шахс “Қиличев Баҳром” фермер хўжалигига нисбатан 150 993 941,92 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори устидан “Халқ банки” АТБ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда жамғарма деб юритилади) “Халқ банки” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) ва учинчи шахс “Қиличев Баҳром” фермер хўжалигига нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 150 993 941,92 сўм компенсация тўловларини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этиланган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарордан норози бўлган банк кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суднинг 2023 йил 13 апрелдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган банк вакиллари кассация шикоятини қувватлаб, 2020 йил 3 сентябрдаги 374/34814-сонли хатида Жамғарма, банк ва фермер хўжалиги ўтасида 2020 йил 13 июлдаги 2020/С-9424-сонли компенсация шартномаси имзоланганлигини тан олганлигини, ушбу ҳолат апелляция инстанцияси суди томонидан ўрганилмасдан нотўғри хулоса қилинганлигини, шу сабабли компенсация пулларини қайтариш учун асослар мавжуд эмаслигини маълум қилиб, апелляция инсанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жамғарма вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, компенсация тўлаш ҳақидаги шартнома барча иштирокчилар томонидан электрон имзоланмаганлиги сабабли у тузилмаганлиги, бироқ ушбу шартномага асосан банкка 150 993 941,92 сўм компенсация пуллари ўтказилганлиги ва ушбу маблағлар қайтарилиши лозимлигини маълум қилиб, кассация шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инсанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, банк ва “Қиличев Баҳром” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 14 августда 666-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк томонидан фермер хўжалигига йиллик устама тўлаш шарти билан жами 9 668 880 000 сўм кредит ажратиш белгиланган. Жамғарма, банк ва фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 13 июлда 2020/С-9424-сонли компенсация тақдим этиш шартномаси лойиҳаси тузилган бўлиб, унга кўра юқорида кўрсатилган кредит шартномаси бўйича банк томонидан фермер хўжалигига ажратилган жами 9 668 880 000 сўм кредит учун жамғарма томонидан банкка жами 1 758 000 000 сўм компенсация тақдим этилиши кўрсатилган. Жамғарманинг банкка юборган 2020 йил 3 сентябрдаги хатидан кўринишича, жамғарма, банк ва фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 13 июлда 2020/С-9424-сонли компенсация шартномаси имзоланганлиги, буюртманома бўйича кредит миқдори камайтирилишига тегишли ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги мурожаат кўриб чиқилиб, ижобий қарор қабул қилинганлиги маълум қилинган. Шундан сўнг, банк томонидан жамғармага реестр тақдим қилиниб, фермер хўжалиги учун 150 993 941,92 сўм компенсация маблағи ҳисобланган ва ушбу маблағлар банкка кўчирилган. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори билан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги Низом (мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 февралдаги 77-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)нинг 51-бандига мувофиқ, компенсация берилгани тўғрисида билдиришномани олган банк икки кун мобайнида жамғарма, банк ва фермер хўжалиги билан компенсация берилиши тўғрисида шартномани имзолаши лозимлиги, бироқ компенсация бериш тўғрисидаги шартнома фақат банк томонидан имзоланиб, фермер хўжалиги ва жамғарма томонидан имзоланмаган бўлса-да, банк ва фермер хўжалиги ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлардан келиб чиққан ҳолда компенсация реестрларини тузиб, нотўғри маълумотлар тақдим этилиши натижасида жамғармадан фермер хўжалигининг кредит фоизлари учун 150 993 941,92 сўм компенсация маблағлари ҳисоблаб олинганлиги, мазкур Низомнинг 56-бандида тижорат банклари компенсация реестрининг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги, шунингдек жамғармага ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб бериши кўрсатилганлиги, жамғарма томонидан берилган 2020 йил 3 сентябрдаги 374/34814-сонли хат билан банкка ва фермер хўжалигига компенсация тақдим этиш шартномаси тузилмаганлиги ва банк томонидан нотўғри маълумотлар берилганлиги сабабли компенсация маблағларини жамғарманинг банк ҳисоб рақамига тўлаб беришни сўраб мурожаат қилинган бўлса-да, банк томонидан 150 993 941,92 сўм компенсация маблағлари тўлаб берилмаганлигини асос қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 150 993 941,92 сўм тўланган компенсация пулини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори билан ҳал қилдув қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилган. Судлов ҳайъати томонидан қуйидагилдарга кўра апелляция инстанцияси суди нотўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига асосан тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. Жамғарманинг банкка юборган 2020 йил 3 сентябрдаги хатидан кўринишича, жамғарма, банк ва фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 13 июлда 2020/С-9424-сонли компенсация шартномаси имзоланганлиги, буюртманома бўйича кредит миқдори камайтирилишига тегишли ўзгартиришлар киритилиши бўйича мурожаат кўриб чиқилиб, ижобий қарор қабул қилинганлиги маълум қилинган. Бироқ, 2020 йил 13 июлдаги 2020/С-9424-сонли компенсация тақдим этиш ҳақидаги электрон шаклдаги шартнома жамғарма ва қарз олувчи томонидан имзоланмасдан қолиб кетган. Шу сабабли жамғарма банкка 2022 йил 15 сентябрдаги 01/13-2384-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, 5 кунлик муддатда 150 993 941,92 сўмлик компенсация пулларини қайтаришни талаб қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 2-бандига кўра судлар шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда Қонуннинг 10 - 15-моддалари, Фуқаролик кодексининг 364 - 385моддаларига мувофиқ, шартнома тузиш ҳақидаги тарафнинг таклифи (оферта)га жавоб тўлиқ ва писандасиз бўлгандагина акцепт ҳисобланишига эътибор беришлари керак. Агарда иккинчи тараф офертани баъзи бир эътирозлар билан ёки қисман қабул қилса, у ҳолда бу акцепт бўлмайди ва қарши таклиф билдирилган деб ҳисоблании, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиши, хизмат кўрсатиши, ишларни бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агарда қонун ва офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. Агар шартнома тузиш ҳақидаги таклифни олган шахс белгиланган муддат давомида шартномада назарда тутилган шартларни қисман бажарган (товарларни қисман жўнатган, пул суммасини қисман тўлаган) бўлса, унинг ҳаракати акцепт деб баҳоланади. Бундай ҳолатларда судлар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномасини тузилган деб ҳисоблаб, унга тегишли баҳо беришлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 6-бандининг учинчи хатбошисида ФК шартномаларни тузишда шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан тарафлар келишувга эришган ва у тегишли шаклга келтирилган бўлишидан ташқари, қонунга биноан муайян ҳаракатларнинг бажаришни талаб этилишини ҳам назарда тутади. Масалан, ФК 732-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади, ФК 759-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ эса, банк омонати шартномаси омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 8-бандининг еттинчи хатбошисида судларга, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, 2020 йил 13 июлдаги 2020/С-9424-сонли компенсация тақдим этиш ҳақидаги электрон шартнома унинг барча иштирокчилари томонидан имзоланмаган бўлса-да, шартномада назарда тутилган барча мажбуриятлар иштирокчилар томонидан бажарилган, тарафларнинг шартнома бўйича бир-бирига нисбатан ҳеч қандай эътирозлари бўлмаган. Юқорида қайд қилинганлардан кўринадики тарафлар, хусусан жамғарма компенсация бериши тўғрисидаги шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришган. Шундай экан жамғарма тўланган компенсация пулини талаб қилиб олиши мумкин эмас. Ушбу ҳолатда даъво талабини биринчи инстанция суди муҳокама қилиб, уни қаноатлантиришни рад этиб, тўғри хулосага келган. Бироқ, апелляция инстанция суди ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни ўрганмасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъвони қаноатлантириш тўғрисида, нотўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 30-бандига кўра апелляция инстанцияси судининг қарори ИПК 280-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши лозимлиги, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини тўлиқ ҳажмда текшириши ва апелляция инстанцияси судининг қарорида шикоятда (протестда) баён қилинган ҳар бир важга баҳо берилиши керак. Бироқ, апелляция инстанцияси суди мазкур далилларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатларни ўрганмасдан, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, шошма шошарликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. 6 ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Мазкур ҳолатда кассация шикоятининг бўйича жамғарма ҳисобидан банкка олдиндан тўлаб чиқилган 1 510 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилиши лозим бўлади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 декабрдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. Кассация шикояти қаноатлантирилсин. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан “Халқ банк” АТБга 1 510 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Ш.Махмудов ҳайъат аъзолари: Р.Хайдаров А.Абдуллаев