Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1582 Дата решения 27.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KADASTR AGENTLIGI QASHQADARYO VILOYAT BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "LEADER GROUP MAFTUNA" деҳқон хўжалиги
Source ID 1109393 Claim ID 3315813 PDF Hash cb1d16b114ea8d43... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2201/1582-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – О.Қурбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ҳ.Турсунов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “LEADЕR GROUP MAFTUNA” деҳқон хўжалиги вакили – М.Тошмирзаев (2022 йил 21 ноябрдаги ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси вакили – Ф.Тоиров (2022 йил 10 ноябрдаги 763/11-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармасининг “LEADЕR GROUP MAFTUNA” деҳқон хўжалиги зиммасига Китоб массиви ердан фойдаланиш харитасининг 24-к-контуридан ажратилган деҳқон хўжалиги ер майдонини ноқонуний равишда бетон пойдевор билан ўраб олиш ҳолатини бартараф этиб, ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “LEADЕR GROUP MAFTUNA” деҳқон хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига Китоб массиви ердан фойдаланиш харитасининг 24-к-контуридан ажратилган деҳқон хўжалиги ер майдонини ноқонуний равишда бетон пойдевор билан ўраб олиш ҳолатини бартараф этиб, ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан Қашқадарё вилоят Давлат хизматлари бошқармаси ва Китоб туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлими, 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан Китоб туман қишлоқ хўжалик бўлими, 2022 йил 21 ноябрдаги ажрими билан Қашқадарё Гидрометеорология бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, даъво аризасида баён этилган ҳолатлар мониторинг жараёнида аниқланганлиги ҳақида қажлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиш, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида учинчи шахслардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Китоб туман ҳокимининг 2021 йил 27 февралдаги НQ-571/102-сонли қарорига асосан жавобгарга деҳқон хўжалиги юритиши учун туман захира фонди ҳисобидан “Истиқлол” МФЙ ҳудудининг қишлоқ хўжалик харитасидаги 24к-контуридан 0.22 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилган. Даъвогар томонидан 2022 йил 7 июлда тузилган ўрганиш далолатномасида жавобгар раҳбари томонидан деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган ер майдони бетон пойдевор билан ўраб олинганлиги ҳолати аниқланиб, 15 кунлик муддатда ўз ҳисобидан бузиш ҳақида огоҳлантириш берилган. 3 Бироқ, жавобгар деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган ер майдонида қурилган бетон пойдеворни ўз ҳисобидан ихтиёрий равишда бузмаган. Шу боис тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Даъво аризасида жавобгарга нисбатан бетон пойдеворни мажбурий тартибда буздириш эмас, балки Китоб массиви ердан фойдаланиш харитасининг 24-к-контуридан ажратилган деҳқон хўжалиги ер майдонини ноқонуний равишда бетон пойдевор билан ўраб олиш ҳолатини бартараф этиб, ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш сўралган бўлиб, бироқ, Китоб туман мелиоратив бўлимининг 2022 йил 30 ноябрдаги 11-сонли хатида деҳқон хўжалиги ер майдонининг 0.5 метр қалинликда тупроқ тўкиб, ер майдонини сунъий кўтариб қуриш ҳамда туман қишлоқ хўжалик бўлимининг 2022 йил 1 декабрдаги 01-19/373-сонли хатида эса деҳқон хўжалиги ер майдонида енгил конструкцияли иссиқхона ташкил этиш мумкинлиги ҳақида тавсия берилган. Суд муҳокамаси давомида ҳам тарафлар вакиллари берган тушунтиришларга кўра жавобгар томонидан деҳқон хўжалиги фаолияти билан шуғулланиши учун ажратилган ер майдонида бетон пойдеворни қурмасдан, мақсадли фойдаланиш имконияти мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 74-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди қайд этилганларни инобатга олиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 22-бандида Кадастр агентлиги, унинг жойлардаги органлари ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича ер 4 тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги билан боғлиқ даъволар тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда давлат божи тўловидан озод этилганлиги белгиланган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун ундирилиши лозим бўлган давлат божини даъвогар давлат божидан озод этилганлиги сабабли ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек суд мажлисини кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л а д и: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов А.Абдуллаев