← Назад
Решение #539917 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 34 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| онуннинг | 34 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онун | 30 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2227/31658-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья М.Мухитдинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья В.Ли
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 27 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати И.Таджиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва З.Рустамовдан
иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар И.Омонов ва унинг вакили
– адвокат Ф.Акрамов (2022 йил 26 июлдаги ишончнома асосида), жавобгарлар
вакили – Р.Намозов (2022 йил 21 апрелдаги ишончномалар асосида)нинг
иштирокида, “O’zbeko`quvavtomatika” масъулияти чекланган жамияти ишга
низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар “O’zbeko`quvavtomatika” масъулияти
чекланган жамияти таъсисчиси И.Омоновнинг жавобгарлар жамият таъсисчилари
С.Насиров ва Л.Гордиенкони шартнома тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 3 октябрдаги қарори
устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“O’zbeko`quvavtomatika” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда жамият ёки МЧЖ деб юритилади)нинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигининг 2003 йил 6 январдаги 10-000784-сонли реестр
рақами билан рўйхатга олинган.
МЧЖнинг устав фонди жамиятнинг иштирокчилари ўртасида қуйидагича
тақсимланган:
Людмила Алексеевна Гордиенко - 2,49 фоиз (3 377 295 сўм);
Миррустам Мелиевич Мирсагатов - 2.48 фоиз (3 359 234 сўм);
Владимир Дмитриевич Мусафиров - 75,59 фоиз (102 420 528 сўм);
Сайфулла Сайрамович Насыров - 9,0 фоиз (12 190 770 сўм);
Татьяна Петровна Петрушенко - 3,75 фоиз (5 074 972 сўм);
Саидахрор Алимович Саидвалиев - 2,64 фоиз (3 575 959 сўм);
Акмаль Ахралович Юлдашев - 0.44 фоиз (595 993 сўм);
Мухтар Мансурович Юсупов - 3.61 фоиз (4 894 368 сўм).
МЧЖ иштирокчиси Илхомжан Омонович Омонов (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) 2022 йил 5 апрелдаги олди-сотди шартномаларига асосан
жамият иштирокчилари В.Мусафировнинг жамитя устав фондидаги 4 фоиз
улушини 5 419 565 сўм, М.Мирсагатовнинг 2 фоиз улушини 2 709 783 сўм
ва С.Саидвалиевдан 2 фоиз улушини 2 709 783 сўм эвазига сотиб олган.
МЧЖ иштирокчилар умумий йиғилишининг 2022 йил 17 июндаги қарори
билан жамиятнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномаси ва устави тасдиқланган.
Бироқ, МЧЖ таъсисчилари Сайфулла Сайромович Насиров ва Людмилла
Алексеевна Гордиенко (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади)
жамиятнинг янги таҳрирдаги таъсис шартномасини имзолашни рад қилган.
Шунинг учун, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар зиммасига 2022 йил 17 июндаги иштирокчилар умумий
йиғилишининг қарори билан тасдиқланган янги таҳрирдаги таъсис шартномасини
тузишга мажбур қилишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 28 июлдаги ажрими билан МЧЖ ишга низонинг
предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
ишга жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 3 октябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини қисман бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда жамият таъсис ҳужжатларини
янги таҳрирда тасдиқлаш ҳақидаги қарор кўпчилик овоз билан, яъни 84,90 фоиз
улушга эга иштирокчилар томонидан қабул қилганлиги, фақат 11,49 фоиз улушга
эга жавобгарлар вакили томонидан қарши овоз берганлиги, таъсис шартномаси
барча иштирокчилар томонидан имзоланиши лозимлиги, аммо, ишончнома
асосида ҳаракат қилинаётган жавобгарларнинг вакили имзолашдан бош
тортганлиги, бу эса янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини Давлат хизматлари
марказида рўйхатдан ўтказишга тўсқинлик қилиши, шунинг учун даъвогар судга
даъво билан мурожаат қилганлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан
“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) нормалари ва жамият уставнинг 5.1.4-бандини нотўғри талқин қилиб,
Қонун ва жамият уставида таъсис ҳужжатларини янги таҳрири кўпчилик овоз
билан тасдиқлаш назарда тутилмаганлиги ва шунинг учун 2022 йил 17 июндаги
иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори қабул қилинмаган деб ҳисобланиши
ҳақида хулосага келганлиги, чунки Қонун 34-моддасининг тўққизинчи қисмида
жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини ўзгартириш масаласи
юзасидан, шунингдек жамиятнинг уставида белгиланган бошқа масалалар
юзасидан қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда
ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган
бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида учдан икки
қисмидан иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилиниши, Қонун
34-моддасининг ўнинчи қисмида эса жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш
3
тўғрисида қарор қабул қилиш масаласи юзасидан қарорлар жамиятнинг барча
иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилиниши, қолган қарорлар, агар
бундай қарорларни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида
кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари
умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилиниши
белгиланганлиги, МЧЖ уставининг 5.1.4-бандида жамиятнинг умумий йиғилиши
устав фондидаги умумий улушларнинг миқдори 75 фоиздан кам бўлмаган
таъсисчилар тўпланганида ҳақли деб ҳисобланиши, қарорлар тўпланганларнинг
кўпчилик овозлари билан қабул қилиниши қайд қилинганлиги, шунинг учун МЧЖ
иштирокчилари умумий йиғилишининг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини
тасдиқлаш масаласи кўпчилик овоз билан қабул қилинганлиги, жавобгарлар
таъсис шартномасини имзолашдан бош ториш ҳуқуқига эга эмаслигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилганлиги
билан даъвогар рози эканлиги, аммо, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
қабул қилган янги қарори билан норози эканлиги, Қонун 34-моддасининг
тўққизинчи ва унинчи қисмларида қайси ҳолатда иштирокчилар умумий
йиғилишида қарор бир овоз билан ва қайси ҳолатда кўпчилик овоз билан қабул
қилиши белгиланганлиги, апелляция инстанцияси суди Қонун ушбу нормасини
нотўғри талқин қилганлиги ҳамда асоссиз Қонуннинг 10 ва 11-моддаларига ҳавола
қилганлиги, чунки, Қонуннинг 10 ва 11-моддаларида келтирилган нормалар
жамиятни таъсис қилиш пайтида қўлланилиши, бугунги кунда улушни сотиб олиш
шартномалари ва иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори бекор
қилинмаганлиги ёки ҳақиқий эмас деб топилмаганлиги, иштирокчилар умумий
йиғилишининг қарори билан тасдиқланган янги таҳрирдаги жамият устави ва
таъсис шартномасини рўйхатга олиш учун МЧЖ Давлат хизматлари марказига
тақдим қилганлиги, аммо, марказ рад жавоб берганлиги ва бунга асос қилиб,
таъсис шартномаси барча иштирокчилар томонидан имзоланмаганлигини
кўрсатганлигини баён қилиб, шикоятни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарлар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
апелляция инстанцияси суди қонуний қарор қабул қилганлиги ва уни бекор қилиш
учун асос мавжуд эмаслиги, даъвогар билан жавобгарлар ўртасидаги
келишмовчиликлар ва суд процесслари 2017 йилдан бери давом этиб келиши,
даъвогар ва бошқаларнинг мақсади жавобгарларни жамият сафидан чиқаришдан
иборат эканлиги, иштирокчилар умумий йиғилишининг қарорлари сиртдан овоз
бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилиб келиниши, шу йўл билан қабул
қилинган йиғилиш қарори билан МЧЖга тегишли бино тассарруф этганлиги,
жавобгарлар бу билан норози эканлигини баён қилиб, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Учинчи шахс (МЧЖ) суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
4
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни учини шахснинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Биринчи инстанция суди иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқламасдан, қўлланилиши лозим бўлган
қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмасдан, қўлланилиши мумкин бўлмаган
қонунчилик ҳужжатининг қўлланилган ҳолда, яъни Қонуннинг 33-моддаси
(жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш тартиби), Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 382 ва 384-моддаларида белгиланган
қоидалардан келиб чиқиб, даъвони рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни мазмунан кўриб чиқиш ҳақида асосли
хулосага келган.
Бироқ,
апелляция
инстанцияси
суди
иш
юзасидан
даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиша иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқламаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган.
Хусусан, апелляция инстанцияси суди Қонуннинг 34-моддасида жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказиш тартиби белгиланган бўлиб,
Қонуннинг 30-моддасида ҳамда жамият уставининг 5.1.4-бандида таъсис
ҳужжатларини янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисидаги қарор оддий кўпчилик овоз
билан қабул қилиниши назарда тутилмаганлиги асос билан даъво талабини
қаноатлантиришни рад этган.
Бироқ, Қонун 34-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, ушбу Қонун
30-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган масалалар
юзасидан, шунингдек жамиятнинг уставида белгиланган бошқа масалалар
юзасидан қарорлар, агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда ёки
жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса,
жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан
иборат кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.
Қонун 30-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида жамият
фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат
ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул
қилиш жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари
жумласига кириши белгиланган.
Шунингдек, Қонун 34-моддасининг ўнинчи қисмига мувофиқ, ушбу Қонун
30-моддаси иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида кўрсатилган масала
юзасидан қарорлар жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан
қабул қилинади. Қолган қарорлар, агар бундай қарорларни қабул қилиш учун
ушбу Қонунда ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда
тутилган бўлмаса, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик
овозлари билан қабул қилинади.
Қонун 30-моддаси иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошисида бошқа
юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул
қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш жамият иштирокчилари умумий
йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган.
Яъни, Қонуннинг 34-моддасига кўра, жамият фаолиятининг асосий
йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа
бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисидаги қарорлар жамият иштирокчилари
умумий овозлар сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овозлари
билан (агар шундай қарорни қабул қилиш учун ушбу Қонунда
ёки жамиятнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган
бўлмаса), бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш
тўғрисидаги қарорлар эса жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир
овоздан қабул қилинади.
Мазкур ҳолатда, МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 17 июнда бўлиб ўтган
умумий йиғилишида бундай масалалар кўриб чиқилмаган.
МЧЖ уставининг 5.1.4-бандида жамиятнинг умумий йиғилиши устав
фондидаги умумий улушларнинг миқдолри 75 фоиздан кам бўлмаган таъсисчилар
тўпланганида ҳақли деб ҳисобланиши, қарорлар тўпларганларнинг кўпчилик
овозлари билан қабул қилиниши белгиланган.
МЧЖ иштирокчиларининг 2022 йил 17 июнда бўлиб ўтган умумий
йиғилишининг кун тартибига киритилган масалалар, шу жумладан жамият таъсис
шартномаси ва уставини янги таҳрирда тасдиқлаш масаласи бўйича қарор
84,90 фоиз, яъни кўпчилик овоз билан қабул қилинган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди мазкур иқтисодий иш
юзасидан қарор қабул қилишда қайд этилган ҳолатларни инобатга олмасдан,
моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни
рад қилиш ҳақида асоссиз хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан
янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва даъвони
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгарлар зиммасига юклатилади
ва даъвогар судга даъво аризаси, апелляция ва кассация шикоятлари билан
мурожаат қилишда тўланган 6 078 000 сўм давлат божи ва почта харажатлари
жавобгарлар ҳисобидан қопланади.
6
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
“O’zbeko`quvavtomatika” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
И.Омоновнинг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 августдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 3 октябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“O’zbeko`quvavtomatika” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси
И.Омоновнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
“O’zbeko`quvavtomatika” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари
С.Насиров ва Л.Гордиенко “O’zbeko`quvavtomatika” масъулияти чекланган
жамиятининг янги таҳрирдаги таъсис шартномасини тузишга мажбур қилинсин.
“O’zbeko`quvavtomatika” масъулияти чекланган жамияти таъсисчилари
С.Насиров ва Л.Гордиенкодан “O’zbeko`quvavtomatika” масъулияти чекланган
жамияти таъсисчиси И.Омоновнинг фойдасига солидар тартибда 6 078 000 сўм
суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
И. Таджиев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
З. Рустамов