Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2301/81 Дата решения 27.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "NURALI GULASAL" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "EMG INTER INVESTMENT" хусусий корхонаси
Source ID 1110612 Claim ID 3317593 PDF Hash aa523c3c273231b5... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 113-моддаси ИПКнинг 113 law
онуни 19-моддаси онуни 19 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2301/81-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – А.Усманов Апелляция шикоятини қайтарган судья – Д.Рахимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Nurali Gulasal” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Н.Баратов иштирокида, “Nurali Gulasal” масъулияти чекланган жамиятининг “ENG INTER INVESTMENT” ХКдан 77 301 323 сўм асосий қарз, 11 441 325 сўм пеня, 11 595 198 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича қабул қилинган Қашқадарё вилоят судининг 2023 йил 11 апрелдаги ажрими устидан “Nurali Gulasal” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Nurali Gulasal” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “ENG INTER INVESTMENT” ХКдан (бунданбуён матнда жавобгар деб юритилади) 77 301 323 сўм асосий қарз, 11 441 325 сўм пеня, 11 595 198 сўм жарима ундиришни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 18 226 323 сўм асосий қарз, 11 595 198 сўм жарима ундирилган. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят судининг 2023 йил 11 апрелдаги ажрими билан даъвогарнинг апелляция шикояти қайтарилган. Даъвогар мазкур суд ажримидан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда Қашқадарё вилоят судининг 2023 йил 11 апрелдаги ажримини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари ўз тушунтиришида кассация шикояти важларини қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантириб, Қашқадарё вилоят судининг 2023 йил 11 апрелдаги ажримини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, даъвогар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар томонидан 2023 йил 5 апрелда Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилган. Шикоятга, давлат божи тўловини кечиктириш тўғрисидаги илтимоснома илова қилинган. Илтимосномада 2 йилдан бери ушбу низо кўрилаётганлиги, даромад олмаётганлиги сабабли давлат божи тўлашга имконияти йўқлиги, шу боис тўланиши лозим бўлган давлат божини кечиктирган ҳолда шикоятни қабул қилиш сўралган. Қашқдарё вилоят суди 2023 йил 11 апрелдаги ажрим билан апелляция шикоятига даъвогарга хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси, даъвогарнинг бошқа банкларда ҳисоб рақами мавжуд эмаслиги тўғрисидаги банк муассасаси ёки солиқ органининг маълумотномаси илова қилинмаганлиги, шунингдек давлат божи тўлови таъсисчиси томонидан ҳам тўланиши мумкинлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг давлат божи тўловини кечиктириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини даъвогарга қайтарган. ИПКнинг 113-моддасига кўра, давлат божини тўлаш асослари ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартиби қонунда белгиланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг йигирма олтинчи қисмига биноан пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Банк тасдиғида судга мурожаат қилинган санадан кўпи билан уч кун олдинги сана қайд этилган бўлиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормасидан кўринадики, апелляция инстацияси суд даъвогарнинг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, шикоятни қайтариш ҳақида асосли хулосага келган. Чунки, даъвогарнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд эмаслиги банк томонидан тасдиқланганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этилмаган, яъни даъвогар томонидан ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмаганлиги исботланмаган бўлиб, бундай ҳолатда даъвогарнинг молиявий аҳволи давлат божи тўлашга имкон бермаслигига баҳо бериб бўлмайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланиб, процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда асосли ажрим қабул қилинган. Шу сабабли ажримни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдириш, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдириш ҳамда ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатларни даъвогардан ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 302, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қашқадарё вилоят судининг 2023 йил 11 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз, “Nurali Gulasal” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. “Nurali Gulasal” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажатлар ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов А.Абдуллаев