← Назад
Решение #540051 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 506 символов
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 июнь
4-1501-2304/4776-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, даъвогар
Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамиятининг жавобгар
«SIM-SIM city» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 606 324 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти (бундан
буѐн матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб,
жавобгар «SIM-SIM city» масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 606 324 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига
кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик
шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг
яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган
манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ѐзма фикрини даъво
аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаѐтган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб
белгиланган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона шаҳар электр таъминоти корхонаси билан
«SIM-SIM city» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 01 январь кунги
2499-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун
электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буѐн матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ѐки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг
470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма
далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 4 606 324 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 4 606 324 сўм асосий қарз ва тўланган 33 000 сўм почта харажати
ҳамда Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Даьво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти
фойдасига жавобгар «SIM-SIM city» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
4 606 324 сўм асосий қарз ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «SIM-SIM city» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
ҚИЛДИ:
Х.Жамолиддинов