Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2204/3153 Дата решения 27.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Водий мунаввар тонги" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти
Source ID 1109588 Claim ID 3343779 PDF Hash 57335f8b1d97f742... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
апелляция инстанцияси суди ИПК 273-моддаси апелляция инстанцияси суди ИПК 273 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 273-моддаси ИПК 273 law
йича иш юритиш ИПК 273-моддаси йича иш юритиш ИПК 273 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2204/3153-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Турсунов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Таджиевнинг раислигида ва ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга кўмаклашувчи Фарғона вилоят судининг ходими Б.Таджибаев, даъвогар вакили – бош ҳисобчи Х.Каримов ва жавобгар вакили – етакчи мутахассис У.Муратовнинг иштирокида, даъвогар “Vodiy Munavvar Tongi” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Hududgazta`minot” акциядорлик жамиятидан асоссиз ечиб олинган 849 959 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажрими устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Vodiy Munavvar Tongi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “Hududgazta`minot” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан асоссиз ечиб олинган 849 959 000 сўм етказилган зарар суммасини ундиришни сўраган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 849 959 000 сўм зарар суммаси, 16 979 180 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Жавобгар биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, 2022 йил 28 октябрда апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича янги қарор қабул қилишни сўраган. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажрими билан апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган. Иш юзасидан чиқарилган апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажримини бекор қилиб, ишни қайтадан кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг учинчи қисмида апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги қайд этилганлиги сабабли апелляция шикоятини муддатини тиклаб, апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилганлиги, апелляция инстанцияси суди ИПК 273-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни, яъни “апелляция шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса” ҳақидаги асоси билан тугатганлиги, бироқ жавобгарнинг апелляция шикояти ажрим устидан берилмаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўради. Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, жавобгар ИПКда белгиланган муддатни ўтказиб юбориб апелляция шикояти берилганлиги ва шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосли қарор қабул қилганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қанатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 262-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Жавобгарнинг ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикояти судга 2022 йил 28 октябрь куни топширилган. Бу пайтда эса, ИПК 262-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган бир ойлик муддат ҳам, учинчи қисмида кўрсатилган икки ойлик муддат ҳам ўтиб бўлган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди судьяси жавобгарнинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини рад қилиб, шикоятни иш юритишга қабул қилишни рад этиши лозим бўлган. Аммо, судья 2022 йил 4 ноябрдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиб, суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун 2022 йил 23 ноябрга тайинланган. ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ апелляция шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида шикоят қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарорининг 7-бандида, агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра тугатилиши ҳақида тушунтириш берган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг ажримини ўз кучида қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари 4 жавобгарнинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303 ва 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Hududgazta`minot” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 23 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “Hududgazta`minot” акциядорлик жамиятидан Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи И. Таджиев ҳайъат аъзолари Р. Сагатов З. Рустамов