← Назад
Решение #540396 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1151-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Арзиев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 27 июнь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар Ҳ.Турсунов ва А.Арзиевдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 4 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонасининг апелляция шикоятини “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси вакиллари С.Исомов (2023 йил 19 июндаги
рақамсиз ишончнома асосида), “Чўл Ёғдуси” фермер хўжалиги раҳбари
А.Махмудов, Кенгаш вакили М.Ашуров (ишончнома асосида)лар иштирокида
вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
(бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “Чўл Ёғдуси”
фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан 24 636 680 сўм пул
маблағларини ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 майдаги ҳал
қилув
қарори
билан
даъвогарнинг
даъво
талаби
қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 17 142 950
сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати,
республика бюджетига 342 859 сўм давлат божи ундириш, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этиш белгиланган.
Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ рад қилиш
ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили
апелляция шикоятида кўрсатилган важларни таъкидлаб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини
тўлиқ рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш ва даъвогар раҳбари шикоят
бўйича ўз эътирозларини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция
шикоятини эса қаноатлантирмасликни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 20 октябрда 1198-сонли
бошоқли дон харид қилиш бўйича фючерс шартнома асосида даъвогар
жавобгарга 56 120 кг мансуб буғдой маҳсулотини етказиб берган.
Шартноманинг 3.6-бандида харидор томонидан хўжаликдан харид
қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг 1
сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Жавобгар асосий
қарздорликни тўлаб берган.
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши фермер хўжалиги манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28
майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий
этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон қарор
талабларидан келиб чиқиб, дастлабки босқичда Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланадиган нархларда, кейинги босқичда эса биржада
шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб, буғдой
етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши назарда
тузилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикаси товар хом ашё биржаси”
акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли
хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари
платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг
ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этганлигини инобатга
олиб, бугунги кунда жавобгар томонидан 24 636 680 сўм тўлов амалга
оширилмасдан келганлиги сабабли ушбу пул маблағларини ундиришни
сўраган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини
жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 262-сон
қарорнинг 2-бандига кўра, белгилаб қўйилсинки, 2022 йил ҳосили учун:
а) “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги корхоналар товар буғдойни
Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, сақлаш,
шунингдек, харидорларга жўнатиш тадбирларини амалга ошириш бўйича
тижорат вакили ҳисобланади;
б) давлат ресурсларига харид қилинган товар буғдой учун тўловлар
буғдой етиштирувчиларга тижорат вакили томонидан Жамғарма
маблағлари ҳисобидан қуйидаги босқичларда амалда оширилади:
дастлабки босқичда — Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган
нархларда; (амалда 3 000 сўм деб белгиланган); кейинги босқичда —
биржада шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиқиб,
буғдой етиштирувчилар билан тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади;
(амалда Жамгарма ва “Ўзбекистон Республикаси товархом ашё биржаси”
акциядорлик жамиятининг 2022 йил 19 сентябрдаги 04-05/3639-сонли
хатида жорий йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари
платформаси орқали сотилган 1 тонна 3-синф маҳаллий буғдойнинг
ўртача сотилиш нархи 3 439 001 сўмни ташкил этган);
в) буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик
сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август
ойларида биржа савдолари орқали сотилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини
бошқариш департаментининг 2023 йил 01 февралдаги 01/06-48-сонли
хатида жамғарма томонидан товар буғдой учун дастлабки ва кейинги
босқичлар ҳамда вақтинча сақлаш учун қабул қилинган буғдойни ташиш,
қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга жўнатиш ҳаражатлари тўлиқ тўлаб
берилгани маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.05.2022 йилдаги
ПҚ-262-сонли қарорининг 2-банди, б) кичик бандига асосан, биржада
шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка) 439.001 сўмдан қайта ҳисобкитоб қилиш бўйича “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонасига тўлаб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 262-сонли ва Вазирлар
Маҳкамасининг 284 - сонли қарорларида давлат захираси учун сотиб
олинган буғдойни биржа нархида қайта ҳисоб - китоб қилиш назарда
тутилган.
Даъвогар топширган ғалланинг 39 050 кг давлат захираси учун
сотилган. Шундан келиб чиққан ҳолда сотилган ғалланинг ҳар кг учун
ҳисобланган қўшимча 439 сўм 39 050 кг ғалла учун 17 142 950 сўмни
ташкил этади.
Биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб,
топширилган маҳсулот бўйича электрон ҳисоб-фактурага кўра 39 050 кг
3-синфга мансуб маҳсулот учун 17 142 950 сўм қўшимча ҳақни ундириш
ҳақида асосли хулосага келган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан
тўланган 172 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини
инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 майдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан
апелляция инстанция учун олдиндан тўланган 172 000 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажатини инобатга олиниб, унинг зиммасида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни
устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик килувчи
М.Астанов
Судьялар
Ҳ.Турсунов
А.Арзиев