← Назад
Решение #540536 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 412 символов
4-1105-2302/1176-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 июнь
Юқоричирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
судьяси
З.М.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.У.Ғайратжоновнинг
котиблигида, тарафлардан жавобгар вакили Ш.Куралиева (2023 йил
1 мартдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “**************”
масъулияти
чекланган
жамиятининг жавобгар
“**************”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
78.417.314 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, “**************” МЧЖ (бундан
буён матнда бажарувчи ёки даъвогар деб юритилади) ҳамда
“**************” МЧЖ (бундан буён матнда буюртмачи ёки жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 1 июнь куни 18-сонли шартнома
тузилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга
шартнома бўйича 78.417.314 сўмлик хизмат кўрсатилган.
Жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги
сабабли 78.417.314 сўмлик қарздорлик вужудга келган.
Шу сабабли, даъвогар Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
78.417.314 сўм асосий қарз ундириб беришни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига
кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Жавобгар вакили суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тилхат
орқали хабардор қилинган.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўзининг
тушунтиришида ҳақиқатан ҳам даъвогар томонидан жавобгарга юк
ташишга оид хизмат кўрсатилганлигини, шу сабабли даъвогар
томонидан жавобгарга 78.417.314,98 сўмлик ҳисобварақ-фактура
тақдим қилинганлигини, даъвогар 78.417.314,98 сўм қарздорликнинг
8.401.855,18 сўмини қўшилган қиймат солиғи учун ҳисобланганлигини,
бироқ даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақ-фактура тақдим
этилган вақтда даъвогарнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси
сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг
амал қилиш муддати тўхтатилганлиги ва ҚҚС гувоҳномаси вақтинча
нофаол эканлиги сабабли даъвогар қўшилган қиймат солиғи учун
ҳисобланган 8.401.855,18 сўмни жавобгардан ундиришга ҳақли
эмаслигини, 70.015.459,80 сўм асосий қарзни тан олишини ва тўлаб
беришини маълум қилиб, даъвогарнинг жавобгардан қўшилган қиймат
солиғи учун ҳисобланган 8.401.855,18 сўмни ундириш ҳақидаги
талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2022 йил 19 октябрда
электрон тарзда имзоланган 2022 йил 1 июндаги 1-сонли шартномага
кўра механизмлар ва транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Бажарувчи” ўзига тегишли
бўлган юк автомашиналари билан “Буюртмачи”нинг талаби асосида
келишилган шартларга кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидан
“Буюртмачи”га тегишли бўлган юкларни 2022-2023 йил давомида ташиб
бериш мажбуриятини олади, “Буюртмачи” эса тегишли ҳисобкитобларни амалга оширади.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартноманинг баҳоси қўшилган
қиймат солиғи билан бирга 200.000.000 сўмни ташкил қилади.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, кўрсатиладиган хизмат ҳақининг
15 фоизи миқдорида олдиндан пул кўчириш йўли орқали тўлов амалга
оширилади. Шартнома бўйича якуний тўлов қонунчиликда кўзда
тутилган тартибда шартнома муддатларида амалга оширилади.
Шартноманинг 3.1.6-бандига кўра, “Бажарувчи” “Буюртмачи”дан
олган юк учун уни белгиланган манзилга топширишга қадар моддий
жавобгар ҳисобланади.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга 2023 йил
3 апрелдаги 14-сонли 78.417.314,98 сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим
қилган.
Бироқ, жавобгар томонидан кўрсатилган транспорт хизмати учун
юзага келган қарздорлик даъвогарга тўлаб берилмаган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий
ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
7-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаси тарафлари тузилган
хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни
ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт.
ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасига
кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига
хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда
тўлаши шартлиги баён этилган.
ФК 711-моддасига асосан юк ташиш шартномаси бўйича юк
ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни
белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган
шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик
учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 722-моддасига асосан ташувчи билан юк эгаси мунтазам
ташишни амалга ошириш зарур бўлганида ташишни ташкил этиш
ҳақида узоқ муддатли шартномалар тузишлари мумкин.
Юк ташишни ташкил этиш шартномаси бўйича ташувчи
шартлашилган ҳажмдаги юкларни белгиланган муддатларда қабул
қилиб олиш, юк эгаси эса — топшириш мажбуриятини оладилар. Юк
ташишни ташкил этиш шартномасида ташиш учун бериладиган
транспорт воситаларининг ва топшириладиган юкларнинг ҳажми,
уларни топшириш муддатлари ва бошқа шартлари, ҳисоб-китоб қилиш
тартиби, шунингдек ташишни ташкил этишнинг бошқа шартлари
белгилаб қўйилади.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили жавобгарнинг
қўшилган
қиймат
солиғи
тўловчиси
сифатида
рўйхатдан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиш муддати
тўхтатилганлиги ва ҚҚС гувоҳномаси вақтинча нофаол эканлиги
сабабли 78.417.314,98 сўм қарздорликнинг қўшилган қиймат солиғи
учун тўланган 8.401.855,18 сўмлик қисмини даъвогардан ундиришга
ҳақли эмаслигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
22 сентябрдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада
такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш
тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 595-сон
қарорига 1-илова “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ
органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан
ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (бундан буён матнда низом
деб юритилади) 2-бандига кўра, гувоҳнома — қўшилган қиймат солиғи
тўловчисига солиқ органи томонидан бериладиган махсус рўйхатдан
ўтказилганлиги ва солиқ қонунчилиги ҳужжатларида белгиланган
ҳолларда қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш ҳуқуқини
тасдиқловчи электрон шаклдаги ҳужжат ҳамда қўшилган қиймат солиғи
тўловчиси — қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтган
ёки ўтмаганлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти
юклатилган шахс ҳисбланади.
Низомнинг 4-бандига кўра, ҚҚС гувоҳномаси фаол бўлган солиқ
тўловчилар томонидан қўшилган қиймат солиғи фақатгина
белгиланган тартибда солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтган ва
фаол гувоҳномага эга бўлган етказиб берувчилар томонидан тақдим
этилган ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳақиқатда олинган товар
(хизмат)лар бўйича ҳисобга олиниши мумкин.
Бироқ, судга тақдим қилинган 2023 йил 3 апрелдаги 14-сонли
ҳисобварақ-фактурада даъвогарнинг ҚҚС гувоҳномаси вақтинча нофаол
эканлиги қайд этилган.
Бухоро вилояти солиқ бошқармасининг 2023 йил 26 июндаги
19/9-61158-сонли маълумотномасига кўра, даъвогар 2022 йил 1 июлда
ҚҚС тўловчи сифтида махсус рўйхатдан ўтказилган ва унга
306080193723-рақамли гувоҳнома расмийлаштирилган. Даъвогар
томонидан икки ойдан ортиқ вақт давомида қўшилган қиймат солиғи
бўйича тўланмаган қарздорлик мавжудлиги сабабли Бухоро вилояти
солиқ бошқармасининг 2023 йил 28 февралдаги 19/9-1078351-сонли
солиқ тўловчисини қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида
берилган гувоҳномасини амал қилиши вақтинча тўхтатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, Бухоро вилояти солиқ бошқармасининг
2023 йил 28 февралдаги 19/9-1078351-сонли солиқ тўловчисини
қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан
ўтказилган гувоҳномасини амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги
қарорига асосан даъвогарнинг 306080193723-сонли қўшилган қиймат
солиғи тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлиги
тўғрисидаги гувоҳномасини амал қилиши 2023 йил 28 февралдан
тўхтатилган.
Мазкур ҳолатда низомнинг 4-банди талабидан келиб чиққан ҳолда
даъвогарнинг 78.417.314,98 сўм қарздорликдан қўшилган қиймат
солиғи учун тўланган ва ҳисобланган 8.401.855,18 сўмлик қисмини
даъвогардан ундириш ҳақидаги талабини асосли деб бўлмайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, даъвогар вакилининг тушунтириши
ва 2023 йил 3 апрелдаги 14-сонли ҳисобварақ-фактура билан
даъвогарнинг жавобгар олдида 70.015.459,80 сўм асосий қарзи
мавжудлиги ўз исботини топди. Шу сабабли суд жавобгардан даъвогарга
70.015.459,80 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни,
даъвогарнинг даъвосини 78.417.314,98 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги талабининг (78.417.314,98-70.015.459,80) 8.401.855,18 сўмлик
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво талабларининг асосли деб ҳисобланган қисми бўйича
давлат божи ва почта харажатлари жавобгар зиммасига, даъвонинг
асоссизлиги боис рад этилган 8.401.855,18 сўм қисми бўйича эса давлат
божи харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 192моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “**************” МЧЖдан:
- даъвогар “**************” МЧЖга 70.015.459,80 сўм асосий қарз,
1.400.309,90 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати, умумий
миқдорда 71.448.769,70 сўм пул маблағи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво тақдим этишда тўланган 168.037,10 сўм давлат божи
даъвогар “**************” МЧЖнинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
З.М.Эшмирзаев