Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2307/4128 Дата решения 27.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZBEKISTON SANOAT-QURILISH BANK" давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый Нбс теҳникс гроуп масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1109589 Claim ID 3330331 PDF Hash 72df794535db4415... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 242-моддаси онун 242 law
онун 26-моддаси онун 26 law
онун 238-моддаси онун 238 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2307/4128-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Гулямова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Б.Кеунимжаева Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати И.Таджиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, аризачи (Банк) вакиллари – бошқарма бошлиғи Ж.Тухтамишев (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончнома асосида) ва етакчи юрисконсульт З.Қиличева (2023 йил 23 июндаги 04-10/81-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банкининг қарздор “NBS Technics Group” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан аризачи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “NBS Technics Group” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) Яшнобод тумани ҳокимлигининг тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси томонидан 2011 йил 2 февралда 4865-09-сонли рақам билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга 207 109 342-сонли солиқ тўловчининг идентификацион рақами берилган. Қарздорнинг юридик манзили Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Қорасув 2-тор кўчаси бўлиб, унинг асосий фаолият тури тайёр бетон ишлаб чиқариш бўлган. Қарздорнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари сифатида В.Марипов фаолият юритиб келган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2104/8864-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2021 йил 4 майдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда аризачи ёки Банк деб юритилади) фойдасига 2019 йил 9 июлда тузилган 44-сонли кредит шартномаси бўйича 1 493 818 183 сўм асосий қарз, 9 497 451,21 сўм фоиз қарздорлиги, 192 033 861,36 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 255 763 883,14 сўм пандемия вақтида хисобланган фоиз қарздорлиги, 14 672 511,39 сўм март ойи учун фоиз, 1 000 000 сўм пеня ва 19 600 сўми почта харажатлари ундирилган ҳамда ундирувни қўшимча жавобгар “Beton Biznes Group” масъулияти чекланган жамиятига тегишли гаров мулкларига қаратилган. 1 туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2127/24107-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2021 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан 2019 йил 16 декабрда тузилган 65-сонли кредит шартномаси бўйича қарздор ва қўшимча жавобгар “Beton Biznes Group” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда Банк фойдасига 1 196 071 889,26 сўм кредит қарзи ва 19 600 сўм почта харажатлари ундирилган. Тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 9 июлдаги 44-сонли ва 2019 йил 6 декабрдаги 65-сонли кредит шартномалари бўйича қарздорнинг Банк олдида 2023 йил 17 январь ҳолатига 518 933 402,34 сўм қарздорлиги юзага келган бўлиб, қарздор томонидан кредит қарздорлик охирги марта 2021 йил 25 мартда сўндирилган. Кредит қарздорлик қарздор томонидан қопланмаганлиги сабабли Банк судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиб, уни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2023 йил 17 мартдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва унга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ҳамда муваққат бошқарувчи этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси А.Турғунов тайинланган. Муваққат бошқарувчининг биринчи инстанция судига топширган ҳисоботига кўра, 2023 йил 15 мартда қарздор кредиторларининг биринчи йиғилиши ўтказилган бўлиб, кредиторлар йиғилишида қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш бошлаш ҳамда муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 баробари миқдорида ойлик белгилаш ҳақида қарор қабул қилинган. Муваққат бошқарувчи томонидан кредиторларнинг талаблари реестри юритилган ва унда қарздорнинг кредит шартномалари бўйича Банк олдида 518 833 402,34 сўм қарзи ҳамда Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси олдида солиқлар ва йиғимлар бўйича 130 604 997,26 сўм қарзи мавжудлиги акс эттирилган. Кузатув тартиб-таомили жараёнида муваққат бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, сўровномаларга олинган жавоблар кўра, қарздорга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилиб, қарздор соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган ҳамда аризачи (Банк) зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга қиргач суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида тўлов амалга ошириш мажбурияти юклатилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Банк кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда биринчи инстанция суди 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмининг “соддалаштирилган тартибда” 2 ҳамда “аризачи зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга қиргач суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида тўлов амалга ошириш мажбурияти юклатилсин” қисмларини ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 3 майдаги қарорини тўлиқ бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 7-моддасининг биринчи қисмида қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эгалиги, мазкур ҳолатда қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги, яъни, Банк олдидаги кредит қарзини тўламаганлиги сабабли Банк қарздорни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраганлиги, Қонун 242-моддасининг бешинчи қисмида тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланганлиги, бундай ҳолатда эса суд соддалаштирилган тартибда берилган ариза бўйича банкротликни умумий тартибга ўтказиши мумкин бўлиб, умумий тартибда берилган ариза бўйича қўзғатилган банкротликни эса соддалаштирилган тартибга ўтказишга ҳақли эмаслиги, Банк ўз талабида қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўрамаган бўлса-да, биринчи инстанция суди ариза талабидан четга чиқиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ҳақида нотўғри қарор қабул қилганлиги, апелляция инстанцияси суди ҳам бунга аҳамият бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келганлиги, Қонун 242-моддасининг иккинчи қисмида ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмаслиги белгиланганлиги, агар биринчи инстанция суди томонидан қарздорга соддалаштирилган тартибда банкротлик иши қўзғатилган бўлса, унда нима учун суднинг ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги ва суд икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилмаганлиги, кредиторларнинг 2023 йил 15 мартда ўтказилган биринчи йиғилишида муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида ойлик маош белгиланганлиги, лекин ушбу йиғилиш қарори бўйича кредиторлар билан муваққат бошқарувчига иш ҳақи тўлаш бўйича битим тузилмаганлиги ёки иш ҳақини аризачи ҳисобидан тўлаш белгиланмаганлиги, бироқ, биринчи инстанция суди Қонун 26-моддасининг тўртинчи қисмини нотўғри талқин қилиб, Банк зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 3 кунлик муддатда суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида тўлов амалга ошириш мажбуриятини юклаш ҳақида ноқонуний қарор қабул қилганлиги, апелляция инстанцияси суди ҳам Қонун 26-моддасининг тўртинчи қисмини нотўғри талқин қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асоссиз хулосага келганлигини кўрсатган. 3 Суд мажлисида Банк вакили кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Қарздор суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни қарздорнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати Банк вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Қонуннинг 16-бобига кўра, тугатилаётган юридик шахс ва ҳозир бўлмаган қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомиллари қўлланилади. Хусусан, Қонун 238-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, агар қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги ва (ёки) ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантирмаганлиги муносабати билан тугатиш тўғрисида ўзига нисбатан қарор қабул қилинган юридик шахснинг мол-мулки қиймати кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, бундай юридик шахс ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, тугатиш комиссияси (тугатувчи) юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга ёки қонунчиликда назарда тутилган тегишли чоралар кўрилиши учун давлат солиқ хизмати органларига мурожаат этиши шарт. Мазкур иш бўйича тугатиш комиссияси (тугатувчи) ёки давлат солиқ хизмати органи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилмаган. Шунингдек, Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Қонун 242-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан, суд ҳозир 4 бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Қонун 26-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади. Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор томонидан кредит қарздорлик қопланмаганлиги сабабли Банк судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг 2023 йил 17 мартдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва унга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Яъни, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомиллари қўлланилмаган. Кузатув тартиб-таомили жараёнида муваққат бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол мулкларини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, сўровномаларга олинган жавоблар кўра, қарздорга тегишли мол-мулклар мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунинг учун биринчи инстанция суди арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бироқ, қарздорга нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилган бўлса-да, суд қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва аризачи (Банк) зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга қиргач суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида тўлов амалга ошириш мажбурияти юклатилган. Ваҳоланки, Қонун 242-моддасининг бешинчи қисмида тугатиш бошқарувчиси ҳозир бўлмаган қарздорнинг мол-мулкини аниқлаган тақдирда суд мазкур бошқарувчининг илтимосномасига кўра тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилини тугатиш ҳамда тўловга қобилиятсизликнинг ушбу Қонунда назарда тутилган умумий тартиб-таомилларига ўтиш ҳақида ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланган бўлиб, Қонунда тўловга қобилиятсизликнинг умумий тартиб-таомилини тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилларига ўтказиш назарда тутилмаган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилган ва аризачи (Банк) зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга қиргач суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш 5 энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида тўлов амалга ошириш мажбурияти юклатилган. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хатосини тузатмасдан, асоссиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда Банк зиммасига суднинг депозит рақамига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида тўлов амалга ошириш мажбуриятини юклаш қисми бекор қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари Банк зиммасига юклатилади ва Банк кассация шикояти билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банкининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори ўзгартирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмларидаги қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда “O’zsanoatqurilishbank” АТБ зиммасига суднинг депозит рақамига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг етти баравари миқдорида тўлов амалга ошириш мажбуриятини юклаш қисми бекор қилинсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банки зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: И. Таджиев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов З. Рустамов 6