← Назад
Решение #542006 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
4 336 символов
4-1304-2302/2028-сонли иш
ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 26 июнь
Пахтакор тумани
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Пахтакор тумани солиқ
инспекциясининг жавобгар "GARASHASOY OTA MAKON" масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили У.Дусиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Пахтакор
тумани солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Аризачи Пахтакор тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
"GARASHASOY OTA MAKON" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича
солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб,
жавобгарга нисбатан 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги ҳолати юзасидан техник
хатолик сабабли такроран ариза киритилиб кетганлигини билдириб, аризани
қонуний кўришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи
Пахтакор тумани солиқ инспекциясининг жавобгар "GARASHASOY OTA
MAKON" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан
қўзғатиган 4-1304-2302/1987-сонли иқтисодий иш мавжуд.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисми, 1-бандида, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан иш юритаётган бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдириши
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи Пахтакор тумани солиқ инспекциясининг
жавобгар "GARASHASOY OTA MAKON" масъулияти чекланган жамиятининг
банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
аризасини кўрмасдан қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан
аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича
давлат божини ундирмасликни, аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 108-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Аризачи аризачи Пахтакор тумани солиқ инспекциясининг жавобгар
"GARASHASOY OTA MAKON" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Аризачи аризачи Пахтакор тумани солиқ инспекцияси ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
О.Эргашев