← Назад
Решение #542305 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| дирда ФК | 362 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1001-2305/19814-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакиллари (ишончномага асосан) ХХХ, ХХХ, жавобгар вакиллари
(ишончномага асосан) ХХХ, ХХХларни иштирокида, даъвогар –»А»нинг
жавобгарлар АТБ «Б» ва “Б1” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан
компенсация тақдим этиш ҳақидаги шартномага қўшимча келишув тузишга
мажбурлаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа
режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «А» судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
АТБ «Б» ва “Б1” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан 2020 йил 7
декабрдаги 2020/С-13991-сонли компенсация тақдим этиш шартномасининг
1.3.-бандига, кредит бўйича фоиз ставкаси 6 ойлик Libor + 1,1 фоиз (ХТТБнинг
ўзгармас спреди) + 1 фоиз (Ўзбекистон Республикаси маржаси) + 4 фоиз (Банк
маржаси) ҳамда компенсация ставкаси, кредит фоиз ставкасининг 50
фоизигача, бироқ 4 фоиздан ошмаслиги юзасидан қўшимча келишувни тузишга
мажбурлашни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, АТБ «Б» ва
“Б1” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган кредит шартномасида
кредит бўйича фоиз ставкаси 6 ойлик Libor + 1,1 фоиз (ХТТБнинг ўзгармас
спреди) + 1 фоиз (Ўзбекистон Республикаси маржаси) + 4 фоиз (Банк маржаси)
ҳамда компенсация ставкаси 4 фоиз қилиб белгиланганлигидан келиб чиқиб,
тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 7 декабрдаги 2020/С-13991-сонли
компенсация тақдим этиш шартномасининг 1.3.-бандига худди шундай
ўзгартириш киритилиши талаб қилинаётганлиги, банк томонидан нотўғри
маълумотлар тақдим қилиниши оқибатида ушбу талаб асосида шартнома
тузилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартномага ўзгартириш
киритилиши ёки киритилмаслигидан қатъий назар жамғарма 89 728 АҚШ
доллари миқдорида компенсация беришини билдириб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар АТБ «Б» вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-
4015-сонли “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 5- бандига асосан ўрнатилган кредит
ставкасининг 50 фоизи миқдорида, аммо кредит ставкасининг 10 фоиздан ортиқ
бўлмаган миқдорда қўшимча ўзгартиришлар киритилишига қарши эмасликлари
лекин, компенсация ставкаси, кредит фоиз ставкасининг 50 фоизигача, бироқ 4
фоиздан ошмаслиги керак деган жумласи қонун талабларига зид эканлиги ва
бошқа ҳолатларни баён қилиб, даъво аризани рад этилишини сўради.
Ишни суд мажлисида кўриш вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тартибда
ҳабардор қилинган жавобгар “Б1” масъулияти чекланган жамияти вакили судга
келмади.
Шу сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар “Б1” масъулияти чекланган жамияти вакилини иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «А» (“Жамғарма”) билан АТБ «Б» Фарғона
ҳудудий филиали (“Банк”) ва “Б1” масъулияти чекланган жамияти (“Қарз
олувчи”) ўртасида 2020 йил 7 декабрдаги 2020/С-13991-сонли компенсация
тақдим этиш шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, шартноманинг предмети
Жамғарма томонидан шартномада кўзда тутилган миқдорда, тартибда ва
шартларда Қарз олувчига компенсация тақдим этиш ҳисобланади.
Шартноманинг 1.2.-бандига кўра, Жамғарма компенсациясини тақдим
этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил
16 январдаги 28-сонли қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “«А»
тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Шартноманинг 1.3.-бандига кўра, асос сифатида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4015-сонли қарори,
5-банди кўрсатилган.
Шартноманинг 5.4.-бандига кўра, шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва
қўшимчалар томонларнинг розилиги билан ёзма равишда киритилади деб
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
16 январдаги 28-сон қарори билан тасдиқланган “«А» тўғрисида”ги (ҳужжат
2021 йил 17 февралдаги 77-сонли қарорга асосан ўз кучини йўқотган)
Низомнинг 44.-бандига кўра, Кредит ставкалари, муддатлари ва бошқа
параметрлари ўзгарган тақдирда компенсацияларнинг ставкаси ва суммаси
ўзгармасдан, компенсация бериш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қайд
этилган даражада қолади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ4015-сонли “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 5- банди учинчи хатбошисига кўра, наслли
она товуқ ва барча турдаги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш,
паррандачилик кластерларини ва инкубация цехларини ташкил қилиш,
парранда маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, паррандачиликка
ихтисослашган бино-иншоотларни қуриш ва қайта таъмирлаш, махсус техника
ва бошқа асосий воситаларни харид қилиш ҳамда барпо этиш учун тижорат
банки томонидан ўрнатилган кредит ставкасининг 50 фоизи миқдорида, аммо
кредит ставкасининг 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан суд мажлиси давомида жавобгар вакили
томонидан қўшимча келишув лойиҳасига кредит ставкасининг 10 фоиздан
ортиқ бўлмаган миқдорда деб киритилса, қўшимча келишувни тузишга
эътирозлари йўқлигини билдирсада, даъвогар вакили тарафлар ўртасида
тузилган 2020 йил 7 декабрдаги 2020/С-13991-сонли компенсация тақдим этиш
шартномасида, кредит ставкасининг 4 фоизидан ошмаслигига келишилганлиги
сабабли ушбу талабга қўшилмасликларини билдирган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрдаги
4-1001-2210/56786-сонли ҳал қилув қарорига кўра, тарафлар ва учинчи шахс
ўртасида тузилган шартноманинг 1.3.-бандига кўра, компенсация ставкаси 4 %
этиб белгиланган бўлиб, шартноманинг ушбу бандига ўзгартиришлар
киритилмаган. Қолаверса, компенсация шартномаси банк ва жамият ўртасида
тузилган шартнома шаартлари ўзгаришига боғланмаган бўлиб, фоиз ставкаси
Libor кўрсаткичининг ўзгаришини боғлаб бўлмайди деб кўрсатиб ўтилган.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, Иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 203-сонли «Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 17.-бандига кўра,
шартнома учинчи шахс фойдасига тузилган тақдирда ФКнинг 362-моддасига
мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада ўзгача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, учинчи шахс шартнома бўйича ўз ҳуқуқидан фойдаланиш
ниятини қарздорга билдирган пайтдан бошлаб тарафлар ўзлари тузган
шартномани учинчи шахснинг розилигисиз бекор қилишлари ёки
ўзгартиришлари мумкин эмас.
Ушбу Пленум қарорининг 18.-бандига кўра, шартноманинг амал қилиш
даврида тарафлар ўзаро келишувга мувофиқ уни амалдаги қонун ҳужжатларида
назарда тутилган тартибда ўзгартиришга ҳам, бекор қилишга ҳам ҳақлидирлар.
Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор
қилиш тўғрисида келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун
ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб
келиб чиқмаса.
ФК 382-моддасининг иккинчи қисми қоидаларидан келиб чиқиб,
шартнома суднинг ҳал қилув қарорига биноан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
ФК, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. ФК
382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани
бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган
нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани
жиддий бузиш ҳисобланади.
ФК 382-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг
шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга
ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши
шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
Шунингдек, ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома
тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб
қолади деб белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгарларга
нисбатан компенсация тақдим этиш ҳақидаги шартномасига қўшимча келишув
тузишга мажбурлаш тўғрисидаги даъво аризаси ҳамда суд мажлисида
билдирган важларига қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблаб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддаси, 1-қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар
томонидан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта
харажатларини зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар ҳисобидан Олий суд
депозитига 82 500 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 118, 170, 176,177,176-179 -моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «А» томонидан тўланган 3 000 000 сўм давлат божи ва
30 000 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар «А» ҳисобидан Олий суд депозитига 82 500 сўм
видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида Фарғона вилоят
судига апелляция шикояти, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев