← Назад
Решение #542534 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article |
Текст решения
7 189 символов
4-1304-2302/1991-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 июнь
Пахтакор тумани
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, А.Исожонов котиблигида, аризачи Пахтакор тумани солиқ
инспекциясининг
жавобгар
"INOBAT
FARXODOVNA"
оилавий
корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи
вакили У.Дусиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Пахтакор тумани
солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Аризачи Пахтакор тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
"INOBAT FARXODOVNA"
оилавий корхонаси (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича
солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар 2023 йил январь ойи учун айланмадан
олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлигини
билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2023 йил январь
ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган
муддатларда тақдим этилмаган.
Шу сабабли, Пахтакор тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг қарори
билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим
операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий
кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка
юборилган.
Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, солиқ
ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига
кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ
ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим
этилади.
Мазкур Кодекснинг 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда
қўлланилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда жавобгар "INOBAT FARXODOVNA" оилавий корхонаси
томонидан 2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича
солиқ хисоботини бугунги кунга қадар тақдим этилмаганлиги иш ҳужжатлари
билан тўлиқ тасдиқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама,
тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига
асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш
бўйича давлат божи ундирмасликни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган
талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида
банклардаги
ҳисобварақлар
бўйича
операциялар
қандай
шартлар
бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг 82, 111, 273-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 220-222-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар "INOBAT FARXODOVNA"
оилавий корхонасининг
банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонунчилигига
мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонунчиликка
мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан
мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан 2023 йил январь ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботи тақдим этгунига қадар
тўхтатиб турилсин.
Жавобгар "INOBAT FARXODOVNA" оилавий корхонасига хизмат
кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб
қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ
органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори)
асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод
этилганлигини инобатга олинсин.
Жавобгар "INOBAT FARXODOVNA" оилавий корхонаси ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Эргашев