← Назад
Решение #543216 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| йилдаги | 2022 | — | law | |
| аролик кодекси | 915 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 167 | — | code_article | |
| банди ва | 228 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2203/70887-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ш.Ахроров
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Кеунимжаева
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 26 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва
Ш.Мирзахакимовдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” вакиллари Ж.Тўхтамишов
(2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончномага асосан), Ш.Бекмурзаев
(2022 йил 21 ноябрдаги 04-16/102-сонли ишончномага асосан), “Кафолат
суғурта компанияси” акциядорлик жамияти вакиллари И.Рахманова
(2022 йил 21 декабрдаги 11-10/4548-сонли ишончнома билан), Н.Шоназаров
(2022 йил 30 декабрдаги 11-10/4778-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармасининг АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” манфаатида, “Кафолат
суғурта компанияси” акциядорлик жамиятидан 1 493 065 401,53 сўм суғурта
товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш
бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори устидан “Кафолат суғурта
компанияси” акциядорлик жамиятининг кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб
чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (матнда даъвогар ёки Банк деб
юритилади) ва “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти
(матнда жавобгар ёки суғурта компанияси деб юритилади) ўртасида 30 май
2019 йилда банкларни комплекс суғурта қилиш тўғрисида 23-2019/КСБсонли суғурта шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1.-бандига
кўра, суғурталовчи суғурта ҳодисаси рўй берганда суғурта суммаси
доирасида суғурта тововнини тўлаб бериш, суғурта қилдирувчи (Банк) эса
белгиланган муддатларда ва миқдорда суғурта мукофотини тўлаш
мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.1.-бандига кўра суғурта қилдирувчи
1
ходимининг қасддан қонунга ҳилоф ҳатти-ҳаракатлари оқибатида
етказилган суғурта суммаси 2 036 618 400 сўм этиб белгиланган.
Даъво аризада кўрсатилишича, собиқ банк ходими Х.Махамаджанов
2008 йилда банкнинг Миробод филиалига ишга қабул қилиниб, 2018 йилдан
бошлаб филиалнинг жисмоний шахсларни кредитлаш бўлими бошлиғи
лавозимида ишлаган. Сунг 2019 йил октябрь ойидан 2020 йил апрель
ойигача бўлган муддатда қонунга хилоф равишда бир қанча шахслар номига
микроқарзлар ажратиб, банк манфаатига жами 1 493 065 401,53 сўм
миқдорида зарар етказган.
1-1002-2105/539-сонли иш бўйича Жиноят ишлари бўйича Миробод
туман судининг 20 декабрь 2021 йилдаги ҳукми билан Х.Махамаджанов
жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, судланувчи Х.Махамаджанов
ва М.Султоновалардан солидар тартибда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ
Миробод филиали фойдасига етказилган моддий зарарнинг қопланмаган
қисми 278 712 056 сўм, судланувчи Х.Махамаджанов, Х.Хужаназаров,
Ф.Холматов, Ж.Янгибоевлардан солидар тартибда “Ўзсаноатқурилишбанк”
АТБ Миробод филиали фойдасига етказилган моддий зарар 1 070 353 345,53
сўм, судланувчи Х.Махамаджанов, Х.Хужаназаров ва Ф.Холматовлардан
солидар тартибда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Миробод филиали
фойдасига етказилган моддий зарар 144 000 000 сўм ундириш белгиланган.
Даъвогар суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида жавобгарга
8 август 2022 йилдаги 02-26/2002-сонли талабнома билан мурожаат қилиб,
1 493 065 401,53 сўм суғурта товонини тўлаб беришни сўраган. Жавобгар
томонидан талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (матнда Палата деб юритилади) Банк манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
1 493 065 401,53 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 20 январь 2023 йилдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 1 493 065 401,53 сўм суғурта товони, 24 000 сўм почта
харажати, республика бюджетига 29 861 308,03 сўм давлат божи
ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 13 апрелдаги қарори билан “Кафолат суғурта компанияси”
акциядорлик жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад
этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 20 январь 2023 йилдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд ҳужжатларидан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти билан
мурожаат қилган, унда суғурта шартномасига кўра банк суғурта ҳодисаси
рўй берганлиги ҳақидаги хабарни унга маълум бўлиши билан 3 кун ичида
жавобгарга маълум қилиши лозимлигига қарамасдан, жавобгарга
белгиланган 3 кунлик муддат ўтгандан сўнг маълум қилганлиги, ҳукм билан
судланувчилардан банк фойдасига солидар тартибда зарар ундирилганлини,
2
суғурта шартномасининг 4.1-бандида фуқаролар томонидан кредитларни
қайтармаслик ҳолатлари суғурта ҳодисаси ҳисобланмаслиги баён қилиниб,
суд қарорларни бекор қилиш ва даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятини қўллаб, суд
қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз
билдириб, шикоятни рад этишни сўради.
Палата суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да,
ўз вакилларини суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палата вакиллари иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни
иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
биринчи ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 915-моддасига кўра мулкий суғурта
шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда
тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта
қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса,
ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка
етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари
билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули)
доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади.
Мулкий суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар суғурталаниши
мумкин:
муайян мол-мулкнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), кам чиқиши ёки
шикастланиши хавфи;
фуқаролик жавобгарлиги хавфи - бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи
ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган
мажбуриятлар бўйича жавобгарлик, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса,
шунингдек шартномалар бўйича жавобгарлик хавфи;
тадбиркорлик хавфи - тадбиркорнинг контрагентлари ўз
мажбуриятларини бузиши ёки тадбиркорга боғлиқ бўлмаган вазиятларга
3
кўра бу фаолият шарт-шароитларининг ўзгариши туфайли тадбиркорлик
фаолиятидан кутилган даромадларни ололмаслик хавфи.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми “Судлар томонидан
суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 29 ноябрь
2017 йилдаги 45-сонли Қарори 11-банди иккинчи қисмига кўра суғурта
ҳодисаси келиб чиқиши эҳтимоли мавжудлиги сабабли суғурта қилинган
воқеа, зарар етказилиши ва юзага келган воқеа билан зарар ўртасидаги
сабабий боғланиш фактини ўз ичига олади ҳамда суғурталаш амалга
оширилган воқеанинг юз бериши натижасида зарар етказилиши
(суғурталанган мулкнинг зарарланиши ёки камайиши, унинг йўқолиши
ёхуд нобуд бўлиши ва бошқалар) билан юзага келган деб ҳисобланади.
Шартнома 3.1-бандининг биринчи бўлимида юридик шахслар ва
фуқароларга кредит ажратиш, юридик шахс ва фуқароларга қарз бериш,
савдо операцияларни ўтказишда суғурта қилдирувчининг ходими қасддан
содир этган ҳатти-харакатлари оқибатида суғурта қилдирувчига зарар
етказиш мақсадида ўзи ёки бошқа шахслар билан ўзаро тил бириктириб ёки
ўзи учун ноқонуний молиявий фойда орттириш: суғурта хавфлари
рўйхатига киритилган.
1-1002-2105/539-сонли иш бўйича Жиноят ишлари бўйича Миробод
туман судининг 20 декабрь 2021 йилдаги ҳукми билан банк ходими
Х.Махамаджанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
167-моддаси 3-қисми “а”-банди, 209-моддаси 2-қисми “а”-банди ва
228-моддаси 2-қисми “а,б”-бандларида назарда тутилган жиноятларни
содир этганликда айбли деб топилган.
Апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг апелляция шикоятидаги
суғурта шартномасининг 4.1-бандида кредит олувчилар томонидан
кредитни олиш асослари қонуний ёки ноқонуний бўлишидан қаътий назар
кредитни тўлиқ ёки қисман тўламасликдан келиб чиққан зарар суғурта
ҳодисаси ҳисобланмаслиги ҳақидаги важи асоссиз деб ҳисоблаб, банкка
етказилган зарар кредит олувчиларнинг кредит қарздорлигини тўлиқ ёки
қисман тўламаслиги, қарздорликни ундирув чоралари ижобий натижа
бермаганлиги оқибатида келиб чиқмаган бўлиб, банкка етказилган зарар
миқдори жиноят судининг хукмида белгиланганлиги ҳақида хулосага
келган.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш жараёнида даъвогар
томонидан тақдим қилинган маълумотномасидан аниқланишича:
Х.Махамаджонов ва М.Султоновадан банкдан сохта ҳужжатлар асосида
молиявий истеъмол кредити ва микроқарз кредит шартномалари асосида
кредит маблағларини ўз эҳтиёжи учун олингани, айбланувчилар томонидан
164 638 487 сўм зарар тўланганлиги инобатга олиниб, 278 712 056 сўм зарар
ундириш белгилангани; бир қатор жисмоний шахслар номига кредит
расмийлаштириб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборилганлиги учун 4та
шахсдан 1 232 000 000 сўм зарар ундирилиши белгилангани, 161 646 654,47
4
кўрсатилгани, 3та шахс сохта ҳужжатлар асосида автокредит ажратилишига
эришилганлигини учун 144 000 000 сўм зарар ундирилиши, жами
1 493 065 401,53 сўм ундириш белгилангани ва қарздорлар рўйхатини илова
қилган.
Илова қилинган маълумотдан аниқланишича, 18та истеъмол кредити
бўйича 391 520 500 сўм ажратилган бўлиб, қолдиғи 278 712 056,13 сўм
ташкил этган. Бироқ, ким томонидан мазкур кредит қарзлари қисман
қопланганлиги ёки жиноят қилмишлар оқибатида судланувчилар
томонидан зарар сифатида қопланганлиги масаласига жавобгар аниқлик
киритаолмаган. Шу билан бирга, 56та микроқарзлар қисми бўйича ҳам.
Бундан ташқари, юқорида ажратилган кредит маблағлари тўғридантўғри пластик карталарга ўтказилганлиги ва пластик карталар ким
томонидан фуқароларга очилганлиги масаласи ўрганиб чиқилмаган.
Юқоридагиларга кўра, кўрсатилган ҳолатларга ойдинлик киритиш
мақсадида, ишда иштирок этувчи шахсларга қўшимча ҳужжатлар тақдим
қилишни таклиф қилиш ҳамда ишнинг ҳақиқий ҳолатларга ойдинлик
киритиш лозим бўлади. Ушбу далилларни кассация инстанцияси судида
текширишнинг ва уларга баҳо беришнинг имконияти мавжуд эмас.
Чунки, ИПК 299-моддасининг иккинчи қисмига асосан кассация
инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни
аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар, судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигидан далолат беради.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш
янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процесусал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 13 апрелдаги қарори бекор қилинсин.
5
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
“Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамиятининг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
Ш. Мирзахакимов
6