← Назад
Решение #543251 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 82 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
6 891 символов
4-1401-2301/3167-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Самарқанд шаҳри
2023 йил 26 июнь
Самарқанд шаҳар иқтисодий суди судьяси К.И.Тухтаевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси М.Узоқовнинг котиблигида, аризачи Самарқанд шаҳар солиқ
инспекциясининг жавобгар "SAMARQAND CIGKOFTEM" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили
С.Мейлиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Самарқанд шаҳар иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
А Н И Қ Л А Д И:
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига аризачи Самарқанд шаҳар солиқ
инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, унда "SAMARQAND CIGKOFTEM"
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2023 йил март ойи учун айланмадан
олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатларда солиқ органига
тақдим этилмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши
ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши
тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда сабабларини
кўрсатган ҳолда хабарнома ҳамда огоҳлантириш хати юборилганлигини, бироқ
жавобгар томонидан 2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича
солиқ ҳисоботи 2023 йил 08 июн кунига қадар тақдим этилмаганлигини билдириб,
"SAMARQAND CIGKOFTEM"
масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида жавобгар "SAMARQAND CIGKOFTEM" масъулияти чекланган
жамияти вакили иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили С.Мейлиев судга
маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, жавобгар томонидан белгиланган
солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, "SAMARQAND CIGKOFTEM" масъулияти
чекланган жамияти томонидан 2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ ҳисоботи 2023 йил 08 июнга қадар солиқ органига тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ
ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова
қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан тақдим этилиши лозим.
Шунингдек, ушбу Кодекснинг 273-моддасига биноан, солиқ тўловчилар, агар
ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари
солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги
ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт.
Самарқанд шаҳар солиқ инспекциясининг қарорига асосан солиқ тўловчининг
банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилган.
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва
огоҳлантириш хати юборилган, лекин жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи
топширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий
ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида ва бошқа ҳолларда қўлланилиши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши
мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ
органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари
суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Шунинг учун, аризачи Самарқанд шаҳар солиқ инспекцияси судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "SAMARQAND CIGKOFTEM" масъулияти чекланган
жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп
муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи Самарқанд шаҳар солиқ инспекцияси вакилининг
судга тақдим қилган 2023 йил 26 июндаги 19/1-25645-сонли маълумотномасида
жавобгар "SAMARQAND CIGKOFTEM" масъулияти чекланган жамияти томонидан
2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар тақдим
этилмаганлиги маълум қилинган.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, аризада қайд этилган солиқ ҳисоботи
жавобгар "SAMARQAND CIGKOFTEM" масъулияти чекланган жамияти томонидан
тақдим этилмаганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар
"SAMARQAND CIGKOFTEM" масъулияти чекланган жамияти томонидан Солиқ
кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил март ойи
учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини топшириш орқали
ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча
ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатлари
ундирмасликни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л Д И:
Аризачи
Самарқанд
шаҳар
солиқ
инспекциясининг
аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар "SAMARQAND CIGKOFTEM"
масъулияти чекланган жамияти
томонидан қонунда белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига 2023 йил
март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларни тақдим
этилгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
(фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган
тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган
банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди) тўхтатиб турилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши
мумкин.
Судья
К.И.Тухтаев