Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2127/40939 Дата решения 26.06.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Аннаева Таслима Амировна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нефтесервис масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый LANCASTER TECHNOLOGIES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1111044 Claim ID 3278434 PDF Hash 7a1a8d09ec12a554... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 327-моддаси ИПКнинг 327 law
чунки бу ИПК 327-моддаси чунки бу ИПК 327 law
ИПК 328-моддаси ИПК 328 law
нинг 327-моддаси нинг 327 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2127/40939-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья М.Мухитдинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья А.Мамараимов Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри 2023 йил 26 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Аннаеванинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев ҳамда Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар “Neftservis” масъулияти чекланган жамияти вакили Б.Ҳамроқулов (2023 йил 15 февралдаги ишончнома ва 2023 йил 11 февралдаги 1-сонли ордерга асосан), Л.Тошпулатова (2023 йил 22 февралдаги ишончнома асосида), жавобгар “Lancaster Technologies” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Миронова (2023 йил 23 январдаги ишончнома ва 2023 йил 11 февралдаги ордерга асосида), иштирокида, “Neftservis” масъулияти чекланган жамиятининг “Lancaster Technologies” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 513 710 000 сўм асосий қарз, 115 071 040 сўм фоиз ва 10 000 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори устидан “Neftservis” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни аниқлади: “Nefteservis” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Lancaster Technologies” ДК ўртасида 2014 йил 18 мартда1-сонли молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилган бўлиб, даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга 10 апрель 2014 йилдаги 126-сонли тўлов топшириқномасига асосан 670 000 000 сўм, 18 апрель 2014 йилдаги 132-сонли тўлов топшириқномасига асосан 600 000 000 сўм ва 24 апрель 2014 йилдаги 148-сонли тўлов топшириқномасига асосан 300 000 000 сўм, жами 1 570 000 000 пул маблағлари ўтказиб берилган. 1 қилиниб, корхона уставининг 1.7-бандига кўра “Lancaster Technologies” ДКнинг ҳуқуқий вориси “Lancaster Technologies” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобланган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига асосан қарз 3 (уч) йилда қайтариб берилиши лозимлиги белгиланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида шартномага 27 июль 2017 йилда қўшимча келишув тўзилган бўлиб, унга кўра, қарздорликни қайтариш муддати 10 март 2020 йилга қадар узайтириш белгиланган. Жавобгар томонидан унга берилган қарз суммаси қайтарилмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 513 710 000 сўм асосий қарз, 115 071 040 сўм фоиз, 10 000 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даьво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 513 710 000 сўм асосий қарз, 115 071 040 сўм фоиз, 10 000 000 сўм зарар, 6 387 811 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарори 2021 йил 30 декабрда қонуний кучга кирган. Жавобгар судга 2023 йил 25 январь куни ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими билан ариза талаби қаноатлантирилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш 2023 йил 9 март куни соат 15:05 да суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими билан иш юзасидан иш юритиш Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими устидан даъвогар томонидан тақдим этилган апелляция шикояти бўйича якуний суд ҳужжати қабул қилиниб қонуний кучга киргунга қадар иш юритиш тўхтатилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 26 апрелдаги ажрими билан иш юритиш тикланган. Даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қароридан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган. Кассация шикоятида, суд ҳужжатларини 2 қўлланилганлиги, жавобгар ўз аризасида 4-10-2109/424-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосланганлиги, ушбу иш корпоратив низоларни ҳал қилишга қаратилганлиги, ушбу ҳолат мазкур иқтисодий ишга ҳамда Х.Хабибуллаевнинг жавобгар директори сифатида қилган ҳаракатларига умуман алоқаси йўқлиги, бироқ судлар ушбу ҳолатни қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади деб ҳисоблаганлиги, ИПКнинг 327-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 111-сонли қарорининг 3,4-бандларига зид ҳисобланиши, Пленум қарори 4-бандининг 2-қисмида агар фактик ҳолатлар суд ҳужжати қабул қилингандан сўнг вужудга келган бўлса, бу ҳолат суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўла олмаслиги, чунки бу ИПК 327-моддасининг 1-банди мазмунига зид бўлиши белгиланганлиги, суд ҳужжати қабул қилинганидан кейин вужудга келган янги ҳолатлар ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш учун эмас, балки янги даъво билан мурожаат этиш учун асос бўлиши, жавобгарнинг аризасида янги очилган ҳолат сифатида асосланган ҳолатлар мазкур иқтисодий иш бўйича 2021 йил 29 ноябрда қарор қабул қилинганидан кейин, яъни 4-10-2109/424-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори 2022 йил 28 февралда қонуний кучга кирганлиги, жавобгарнинг янги очилган ҳолат сифатида кўрсатилган асослар 2022 йил январь ойида юзага келганлиги, ариза билан мурожаат қилинган вақт орасида 1 йилдан ортиқ муддат ўтганлиги, ИПК 328-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан бир ойдан кечиктирмай ишда иштирок этувчи шахслар томонидан мурожаат қилиниши лозимлиги, олти ойдан кечиктириб берилган аризалар иш юритишга қабул қилиниши лозим бўлмаса-да, биринчи инстанция суди томонидан асоссиз равишда иш юритувга олинганлиги ва ариза қаноатлантирилганлиги ҳақида важлари келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарорини бекор қилишни ва ариза талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикояти асоссиз киритилганлигини маълум қилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. 3 тинглаб, шикоятларда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, кассация шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 327-моддасига асосан, қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар қуйидагилардан иборат: 1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар; 2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса; 3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари; 4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор қилинганлиги. Аниқланишича, жавобгар судга тақдим этган аризасида ишни биринчи инстанция судида кўриш жараёнида жавобгар уставига 14 сентябрь 2021 йилда 23-сонли қарор билан ўзгаритириш киритилиб, янги таҳрирда қабул қилинганлиги ва давлат рўйҳатидан ўтказилганлиги, 16 сентябрь 2021 йилда жавобгарнинг устав фондидаги улуши бошқа шахсга сотилганлиги, 8 октябрь 2021 йилда корхона раҳбари А.Сулаймонов лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига Х.Хабибуллаев корхона раҳбари этиб тайинланганлиги, суд муҳокамаси жараёнида жавобгар раҳбари Х.Хабибуллаев томонидан даъвогарнинг даъво талаби тан олинганлиги ва судга тақдим этилган тарафлар ўртасида тузилган солиштирма далолатномада кўрсатилган қарздорлик суммаси асосида суд қарори қабул қилинганлиги, бироқ Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 6 декабрь 2021 йилдаги 4-10-2109/424-сонли қарорига кўра жавобгар корхонининг уставига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 14 сентябрь 2021 йилдаги 23-сонли қарори, жавобгарнинг устав фондидаги 12,88 фоиз улушни сотиш тўғрисидаги 16 сентябрь 2021 йилдаги олди-сотди шартномаси ва жавобгар корхона таъсисчиларининг 16 сентябрь 2021 йилдаги 1-сонли умумий йиғилиш баённомаси ва таъсис шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганлиги ва Тошкент туманлараро маъмурий судининг 29 сентябрь 2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Давлат 4 хизматлари маркази томонидан амалга оширилган 14 сентябрь 2021 йилдаги 4417421-сонли ва 17 сентябрь 2021 йилдаги 4424396-сонли давлат қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотномаларига асосан жавобгарни қайта рўйхатдан ўтказиш ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳамда ушбу қарорлар юқори инстанцияси судлари томонидан ўзгаришсиз қолдирилганлиги важ қилиб келтирилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилишни ва ишни умумий тартибда кўриб чиқишни сўраган. Судлов ҳайъати даъвогар томонидан шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди. Чунки, 4-1001-2127/40939-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинган 2021 йил 29 ноябрь санасида Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 4-10-2109/424-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 6 декабрда қабул қилинган ва 2022 йил 28 февралда қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлмаган бўлса-да, суднинг мазкур қарорига асосан Х.Хабибуллаевнинг жамият раҳбари сифатидаги фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб топилган. 4-1001-2127/40939-сонли иқтисодий иш бўйича Х.Хабибуллаев жавобгарнинг раҳбари сифатида ишда иштирок этган ҳамда даъвонинг шахсан ўзи ва у томонидан берилган ишончнома асосида ҳаракат қилувчи вакили томонидан тан олиниши натижасида суд томонидан 2021 йил 29 ноябрда даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Бундан кўринадики, Х.Хабибуллаевнинг жавобгарнинг раҳбари сифатидаги мақомини белгиловчи ҳужжатларнинг ҳақиқий эмаслиги суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолат ҳисобланади. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ажримини ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иққинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. 5 Мазкур ҳолатда, судлар моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ асослантирилган ажрим ва қарор қабул қилган, шу сабабли уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: “Neftservis” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Т. Аннаева ҳайъат аъзолари О. Халмирзаев Ш. Мирзахакимов 6