Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/1895 Дата решения 26.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "VATAN LAK BOYOQ" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "HUDUDGAZ KOMPLEKTATSIYA" унитар корхонаси
Source ID 1136186 Claim ID 3300097 PDF Hash edf96bc1c685a093... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
зР ФКнинг 386-моддаси зР ФК 386 law
зР ИПКнинг 26-моддаси зР ИПК 26 law
зР ФКнинг 236-моддаси зР ФК 236 law
Мазкур Кодекснинг 333-моддаси Мазкур Кодекс 333 code_article
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
Ушбу Кодекснинг 72-моддаси Ушбу Кодекс 72 code_article
мазкур Кодекснинг 75-моддаси мазкур Кодекс 75 code_article
зР ФК 263-моддаси зР ФК 263 law
зР ФК 326-моддаси зР ФК 326 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
зР ИПКнинг 118-моддаси зР ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чирчиқ шаҳри 4-1102-2301/1895-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “VATAN LAK BO’YOQ” МЧЖ манфаатида жавобгар “Hududgaz Komplektatsiya” унитар корхонаси ҳисобидан 1.000.000.000 сўм асосий қарз, 298.000.000 сўм пеня, 375.000.000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар вакили Д.Галиев (2023 йил 13 апрелдаги 09-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “VATAN LAK BO’YOQ” МЧЖ манфаатида (кейинги матнда даъвогар) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Hududgaz Komplektatsiya” унитар корхонаси (кейинги матнда - жавобгар) ҳисобидан 1.000.000.000 сўм асосий қарз, 298.000.000 сўм пеня, 375.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Тармоқдаги носозлик сабабли жавобгар “Hududgaz Komplektatsiya” унитар корхонаси вакили билан видеоконференцалоқа режимида уланиш имкони бўлмади. Суд жавобгар вакилининг суд мажлисидан хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан асосий қарздорликнинг 750.000.000 сўм қисми тўлаб берилганлигини билдириб, даъвонинг қолган қисмини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнда ЎзРФК)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. 1 Мазкур ҳолатда, мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган махсулот етказиш шартномасидан келиб чиққан. ЎзР ФКнинг 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф(сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш хужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 18 декабрда 0152711-сонли махсулот етказиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, “Етказиб берувчи” шартномада кўрсатилган маҳсулотни етказиб бериши, жавобгар, яъни “Буюртмачи” эса уни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган баҳони тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, ушбу шартномага асосан жавобгарга 2022 йил 21 декабрдаги 164-сонли, 165-сонли, 166-сонли, 167-сонли, 168-сонли, 2023 йил 30 январдаги 5-сонли, 2023 йил 13 февралдаги 6-сонли, 2023 йил 20 февралдаги 8-сонли, 2023 йил 28 февралдаги 11-сонли, 12-сонли, 2023 йил 3 мартдаги 13-сонли, 2023 йил 9 мартдаги 14-сонли ва 2023 йил 17 мартдаги 16-сонли ҳисоб-фактуралар асосида умумий қиймати 2.500.000.000 сўмлик махсулотларни етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу шартнома бўйича олинган мажбурият лозим даражада бажарилмаган ва бунинг оқибатида манфаатдор олдида 1.000.000.000 сўм қарздорлик юзага келган, шунингдек жавобгар ушбу қарз суммасини ихтиёрий тўлаш тўғрисида юборилган талабномани оқибатсиз қолдирган. Шу боис, манфаатдор палата орқали ушбу даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Бироқ, судга даъво аризаси киритилгандан кейин жавобгар томонидан асосий қарздорликнинг 750.000.000 сўм қисми бартараф қилинган. Суд куни ҳолатига қарздорлик 250.000.000 сўмни ташкил қилади. ЎзР ИПКнинг 26-моддаси биринчи қисми 5-бандига асосан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолардир. ЎзР ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур Кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд жараёнида жавобгарнинг тарафлар ўртасида 2022 йил 18 декабрда тузилган 0152711-сонли шартнома бўйича олган мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида даъвогар олдида 1.000.000.000 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги, бироқ кейинчалик қарздорлик 750.000.000 сўмга баратараф қилинганлиги ишдаги мавжуд далиллар ва манфаатдор вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги 2 маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 72-моддасига кўра, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 75-моддасига асосан, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маьлумотларни ўз ичига олган хужжатлар ёзма далиллар ҳисобланади. Қайд этилганларга кўра, даъвонинг 1.000.000.000 сўм асосий қарз ундириш талаби қисман, 250.000.000 сўмга қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига биноан умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Даъвогар мазкур қонунга асосан жавобгардан 298.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. ЎзР ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, ЎзР ФК 326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини ҳамда мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Шу боис, суд мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвонинг 298.000.000 сўм пеня ундириш талабини қисман, яъни 50.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини рад этишни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар махсулот ҳақини тўлашдан бош тортганлиги учун жавобгар ҳисобидан 375.000.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек 3 кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Шунингдек мазкур қарорнинг 3-бандига кўра агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойкани қўллашни талаб қилишга ҳақли. Бироқ, даъвогар томонидан ушбу қарор талабларига зид равишда жавобгар ҳисобидан 375.000.000 сўм жарима ундириш сўраган. Суд даъвонинг ушбу талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ушбу модданинг 6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатлари камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан улкий тусдаги даъволардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда, кичик тадбиркорлик субъектларидан эса ушбу сумманинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқорида баён этилганларга асосан, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 129, 176, 180, 186-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 263, 326, 333, 386-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар - “Hududgaz Komplektatsiya” унитар корхонаси ҳисобидан даъвогар - “VATAN LAK BO’YOQ” МЧЖ фойдасига 250.000.000 сўм асосий қарз, 50.000.000 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Hududgaz Komplektatsiya” унитар корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 25.960.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар - “VATAN LAK BO’YOQ” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 7.500.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4 Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. А.О.Хаитбоев 5