Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/4643 Дата решения 26.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Фарғона шаҳар Аҳмад-Ал-Фарғоний ноимидаги истироҳат боғи масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1115288 Claim ID 3427682 PDF Hash 7d03f7d057387ec8... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
нинг 22-моддаси нинг 22 law
зР СКнинг 85-моддаси зР СК 85 law
зР СКнинг 107-моддаси зР СК 107 law
зР ИПКнинг 66-моддаси зР ИПК 66 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 июнь 4-1501-2304/4643-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, даъвогар Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар “Фарғона шаҳар Аҳмад-АлФарғоний” номидаги истироҳат боғи ҳисобидан 5 844 655,36 сўм солиқ қарздорлигини жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Фарғона шаҳар АҳмадАл-Фарғоний” номидаги истироҳат боғи (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 844 655,36 сўм солиқ қарздорлигини жавобгарнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Фарғона шаҳар Аҳмад-Ал-Фарғоний» номидаги истироҳат боғининг солиқ бўйича 2023 йил 22 май ҳолатига жами мажбурий ундирувга қаратилмаган қарздорлиги жами 5 844 655,36 сўмни ташкил қилган. Мазкур қарздорликни тўлаш тўғрисида 17.02.2023 йилдан 16.03.2023 йилгача юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан кейин матнда ЎзР СК деб юритилади)нинг 22-моддаси, биринчи қисми, 1-бандида, солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шарт эканлиги, ЎзР СКнинг 85-моддаси, биринчи қисмида эса солиқ тўғрисидаги қонунчилик билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбурияти эканлиги белгиланган. ЎзР СКнинг 107-моддасига асосан, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда солиқларни тўлаш мажбурияти мол-мулк гарови билан таъминланиши мумкин. Мол-мулк гарови солиқ органи ва гаровга қўювчи ўртасидаги шартнома билан расмийлаштирилади. Солиқ тўловчининг ўзи ёки учинчи шахс гаровга қўювчи бўлиши мумкин. Солиқ тўловчи тегишли солиқ суммаларини ва тегишли пеняларни тўлаш бўйича мажбуриятини бажармаган тақдирда, солиқ органи ушбу мажбуриятнинг гаровга қўйилган мол-мулк қиймати ҳисобидан бажарилишини фуқаролик тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади. ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг жами 5 844 655,36 сўм солиқ қарздорлиги ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд, даъвогарнинг жами 5 844 655,36 сўм солиқ қарзи ундирувини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фойдасига жавобгар “Фарғона шаҳар Аҳмад-Ал-Фарғоний” номидаги истироҳат боғи ҳисобидан 5 844 655,36 сўм солиқ қарзи қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундирилсин. Жавобгар “Фарғона шаҳар Аҳмад-Ал-Фарғоний” номидаги истироҳат боғи ҳисобидан Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин. Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: ҚИЛДИ: Х.Жамолиддинов