Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2202/14 Дата решения 26.06.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Маҳмудов Шуҳрат Муҳаммадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўстон Ҳолдорали саховати фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сохиб омад баракаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1124316 Claim ID 3310075 PDF Hash 4b80dfbf8aa73b6e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
Мазкур Кодекс 177-моддаси Мазкур Кодекс 177 code_article
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 3051-моддаси ИПК 3051 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПКнинг 304-моддаси ИПКнинг 304 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2202/14-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – И.Жураев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Абдурахманов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Исрайлов Ишни кассация инстанциясида такроран кўришда маърузачи судья – Ш.Маҳмудов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 июнь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев, З.Рустамов, Ф.Ражабов ва Ш.Маҳмудовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Bo'ston Xoldarali saxovati” фермер хўжалигининг вакиллари У.Каримов, Қ.Рахимов (ишончнома асосида), “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Махмудов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Bo'ston Xoldarali saxovati” фермер хўжалигининг жавобгар “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамиятидан 927 143 994 сўм асосий қарз, 185 428 798 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Олий суд раиси ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасидан ва иш ҳужжатларидан кўринишича, “Bo'ston Xoldarali saxovati” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 30 мартда пахта хом-ашёси харид қилиш бўйича 2-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга 52.3 гектар ер майдонида Андижон-36 навли 165.55 тонна пахта хом-ашёсини етказиб бериши, жавобгар эса, махсулот қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисмини 2021 йил 31 декабрига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга қабул варақалари асосида 193 418 кг пахта хом-ашёси етказиб берилган. Бироқ, етказиб берилган маҳсулот ҳақи тўлиқ тўланмаган. Шу сабабли Андижон вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда фермерлар кенгаши деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 927 143 994 сўм пахта хом-ашёси маҳсулот ҳақи, шартноманинг 5.4-бандига мувофиқ пахта хаққини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлик учун 20 фоиз миқдорида, яъни 185 428 798 сўм жарима ундиришни сўраган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 279 564 094 сўм асосий қарз ундириш белгиланган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори билан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 279 564 094 сўм асосий қарз ундириш қисми, 42 000 865 сўм асосий қарз, 8 400 173 сўм жаримага ўзгартирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори билан Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан протест киритилиб, протестда мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган. Даъвогарнинг вакили протестда келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг вакили протестга нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида фермерлар кенгаши вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Даъво аризасида шартноманинг 4.1 ва 4.2-бандларида пахта хомашёсининг харид нархи 1 тоннаси учун 6 020 006 сўм этиб белгиланганлиги, 2021 йил пахта хом-ашёси учун харид нархлари ўзгарганда харидор томонидан янги нарх бўйича ҳисоб-китоб қилиниши кўрсатилганлиги, жавобгар кафолат хатлари орқали пахта хом-ашёси нархи ўзгарганида топширилган пахта хомашёси харид нархини қайта ҳисоб-китоб қилишни кафолатлаган бўлса-да, ушбу мажбуриятни бажармаганлиги асос қилиб кўрсатилган. ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Мазкур Кодекс 177-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди. Бироқ, судлар томонидан даъво суммасининг ҳисоб-китобига аниқлик киритиш чораси кўрилмаган. Хусусан, даъвогар томонидан жавобгарга қанча миқдорда (пахта нави, синфи ва ҳ.к.) пахта хом-ашёси топширилганлиги, бунинг учун жавобгар томонидан қанча миқдорда ва қачон тўловлар амалга оширилганлиги (қоплаб берилганлиги), даъво берилган санада жавобгарнинг ҳақиқатда қанча миқдорда қарзи борлиги аниқланмаган, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи далиллар олиб ўрганилмаган ва уларга баҳо берилмаган. Баён этилганлардан кўринадики, судлар томонидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар аниқланмаган, аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар исботланмаган. Бу эса, асоссиз қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлган. ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция ва кассация инстанцияси судининг қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларини тўлиқ аниқлаши, жумладан даъво суммасининг ҳисобкитобига аниқлик киритиши, даъвогар томонидан жавобгарга қанча миқдорда (пахта нави, синфи ва ҳ.к.) пахта хом-ашёси топширилганлигини, бунинг учун жавобгар томонидан қанча миқдорда ва қачон тўловлар амалга оширилганлиги (қоплаб берилганлиги)ни, даъво берилган санада жавобгарнинг ҳақиқатда қанча миқдорда қарзи борлигини аниқлаши, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи далилларни олиб ўрганиши ва уларга баҳо бериши, ишдаги ҳар бир далилларга ва тарафларнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериши, моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, шунингдек суд харажатларини, шу жумладан ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатларни ундириш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 302, 305 ва 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 20 октябрдаги қарори бекор қилинсин. Андижон вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 февралдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 14 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Сайфуллаев ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев З.Рустамов Ф.Ражабов Ш.Маҳмудов