← Назад
Решение #565222 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунни | 5 | — | law | |
| СК | 266 | — | law | |
| кодекси | 14 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 июнь
4-1501-2302/4405-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Ш. Латипов (2023 йил 16 июнь кунги 20/1-50526-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар
"FARG’ONA QURILISH INVEST LOYIHA" масъулияти чекланган жамиятидан
127 303 130 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
Бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар
"FARG’ONA QURILISH INVEST LOYIHA" масъулияти чекланган жамиятидан
127 303 130 сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб
юритилади) ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўраб, 2020-2021 йиллар ва
2022 йилни январь-февраль ойларида "FARG’ONA QURILISH INVEST LOYIHA"
МЧЖ томонидан ҚҚС тўғри ҳисоблаши ва бюджетга тўлаши камерал текшириш
давомида ўрганилганида жавобгар солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлгани учун
ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинган, хуфиёна иқтисодиёт билан шуғулланган
контрагентлари билан тузилган битимларга асосан ҳисоб-фактураларда олинган
деб келтирилган товарлар контрагентларда мавжуд бўлмагани, контрагентлар
ҚҚС ва бошқа солиқларни тўламагани, ҳисоб-фактуралар товарларни
номутаносиблиги, барча контрагентларда омбор, транспорт воситалари ёки ижара
олинган транспорт воситалари бўлмаганини,
пудрат шартномалари тузилган
контрагентларида пудрат ишларини бажариш иқтисодий имкониятлари, яъни
ишчилар, асосий воситалар бўлмагани, контрагентлар
жуда миқдордаги
солиқларни тўламаганлари аниқланганини, жавобгар ҚҚС ҳисоботга тузатиш
киритишни рад этгани учун судга даъво аризаси киритилганини тушунтириб ўтди.
Жавобгар вакили О.А. Ахмаджонов 2023 йил 16 июнь кунги суд
мажлисида даъвони тан олмасдан контрагентлардан товарлар олиниб қурилишда
ишлатилганини, контрагентларни текшириш имкониятлари йўқлигини, уларни
ҚҚС тўловчи гувоҳномаси фаол бўлганини тушунтириб ўтди.
Жавобгар вакили иккинчи суд мажлисига келмасдан адвокат олмоқчи
бўлани учун ишни кўришни бошқа кунга қолдиришни илтимос қилди. Жавобгарга
иш бўйича лозим деб топган ҳаракатларни амалга оширишга етарли вақт
берилгани учун суд илтимосномасини рад этиб, ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини,
далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим
деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (бундан буён матнда СК деб
юритилади)
26-моддасига асосан
солиқ хизмати органи солиқ тўловчи
тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар
тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали
мустақил равишда аниқлайди.
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунни 5-моддасининг 5-бандига асосан солиқ хизмати органига бюджетга ва
давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини
солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар
ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали
мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган.
СК 238-моддасининг 1-бандига кўра, товарларни (хизматларни) реализация
қилиш бўйича айланма ҚҚСни солиқ солиш объекти ҳисобланади.
СК 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи
товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган
битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ
органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга
ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бошқарманинг 2022 йил 30 апрель 20/100765-kt-сонли буйруғига асосан "FARG’ONA QURILISH INVEST LOYIHA"
масъулияти чекланган жамиятида қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисобланиши ва
бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилиб, текшириш
ҳужжатлари солиқ тўловчининг электрон почтасига юборилган.
Шунингдек текширув натижалари бўйича 2022 йил 3 июнь куни солиқ
ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-34539-сонли талабнома юборилган.
Солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларига тузатиш киритилмагани учун
Бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат этган.
Камерал текшириш давомида аниқланишича, жавобгар ҳамда етказиб
берувчи (хизмат кўрсатувчи, ишлар бажарувчи) “Inturist Atroy” МЧЖ 125 989 999
сўмлик, шундан ҚҚС 16 433 478 сўмлик, “Kompas Bisnes” МЧЖ билан 250 000
570 сўмлик, шундан 32 608 770 сўмлик ҚҚС, “Materic” МЧЖ билан 600 000 097
сўмлик, шундан 78 260 882 сўм ҚҚС, жами контрагентлар билан 975 990 666
сўмлик, шундан ҚҚС суммаси 127 303 130 сўмни ташкил этилган битимлар
тузилган, битимлар тарафлари ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларда
келтирилган товарларга контрагентларда кирим ҳужжатлари мавжуд бўлмаган,
раҳбардан ташқари ишчи-ходимлари бўлмаган, контрагентлар ҚҚСни тўламаган.
Бундан ташқари, шубҳали деб топилган контрагентни балансида ҳеч қандай
асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона, транспорт воситалари
бўлмаган ёки улар томонидан транспорт воситаларини ижара олинмаган.
Жавобгар юқорида келтирилган контрагентлар билан тузилган
шартномаларда ҳамда расмийлаштирган ҳисоб-фактураларда келтирилган товарлар
олинганини тасдиқловчи биронта далил даъвогарга ёки судга тақдим этилмади ва
судда уларни олишни бошқа имконияти мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги
213-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида автомобиль
транспортида юкларни ташиш қоидалари” Қоидаларда белгиланишича,
“Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ автомобиль транспортида ташиш жараёни қатнашчиларининг ўзаро
муносабатларини, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини
тартибга солади, шунингдек юкларни ташишга, уларнинг сақланишига
қўйиладиган талабларни ва Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида
юкларни ташишнинг бошқа шарт-шароитларини белгилайди. Ушбу Қоидаларнинг
амал қилиши фуқароларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида
тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини қўллаган ҳолда шахсий
эҳтиёжлар учун улар томонидан бажариладиган юкларни ташишга татбиқ
этилмайди, холос.
Қоиданинг 5-бандида ташиш шартномаси деб ташувчи унга юкни жўнатувчи
томонидан ишониб топширилган юкни бориш пунктига етказиб бериш ва уни
юкни олишга вакил қилинган шахсга (юкни олувчига) топшириш мажбуриятини
олган, юкни жўнатувчи эса юк ташилганлиги учун белгиланган тўловни тўлаш
мажбуриятини олган битим тушунилиши; юкни жўнатувчи — юкнинг мулкдори
номидан иш кўрувчи ёки ташиш шартномаси бўйича юкнинг мулкдори
ҳисобланган жисмоний ёки юридик шахс; юкни олувчи — юкни олишга ваколат
берилган ва юкка доир илова ҳужжатларида кўрсатилган жисмоний ёки юридик
шахс; юк — юкни олувчига бериш учун юкни жўнатувчидан ташишга қабул қилиб
олинган моддий бойликлар; йўл варақаси — автотранспорт воситасининг ишини
аниқлаш ва ҳисобга олиш учун белгиланган намунадаги юридик ҳужжат; товартранспорт юкхати — транспорт жараёнининг қатнашчилари учун ягона бўлган,
товар-моддий бойликларни ҳисобдан чиқаришга, уларни йўлда ҳисобга олишга,
кирим қилишга, омбор, тезкор ва бухгалтерия ҳисоби учун, шунингдек юк
ташилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишнинг ҳисобини юритиш
учун мўлжалланган ҳужжат ҳисобланиши, деган тушунтиришлар берилган.
Ушбу Қоиданинг 7-бандига мувофиқ автомобиль транспортида юкларни
ташиш ташиш шартномаси асосида амалга оширилиши лозим.
Қоиданинг 47-бандида “Товар ва нотовар хусусиятга эга бўлган юкларни
ташиш товар-транспорт юкхати билан расмийлаштирилиши керак”; 48-бандида
“Юк ортиладиган автотранспорт воситасининг товар-транспорт юкхатлари ва йўл
варақалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, матбаа усулида
тайёрланади, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади”; 49-бандида
“Товар-транспорт юкхати белгиланган тартибда юкни жўнатувчи томонидан ҳар
бир боришга ҳар бир юкни олувчининг номига алоҳида тўрт нусхада тузилади,
улардан: биринчи нусха юкни жўнатувчида қолади ва товар-моддий бойликларни
ҳисобдан чиқаришни (зарарни) ҳисобга олиш учун мўлжалланади; иккинчи нусха
юкни олувчига берилади ва у томонидан моддий бойликлар кирим қилиниши учун
асос бўлиб хизмат қилади; учинчи ва тўртинчи нусхалар ташувчига берилади
ҳамда ташувчининг мижоз билан ҳисоб-китоб қилиши ва автотранспорт ишини
ҳисобга олиш учун хизмат қилади”, деб белгиланган.
Келтирилган меъёрий ҳужжатни талаби бўйича жавобгарда омборига
кирим қилган товарлар ташилганини тасдиқловчи транспорт юк хатини нусхаси
бўлиши лозим эди. Товар контрагентларда бўлмагани учун юк хатлари
расмийлаштирилмаган.
СК 266-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ тўловчи ҳақиқатда
олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ
суммасини ҳисобга олишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги
489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда
уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
63-бандига асосан ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки
устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи
тўлайдиган
солиқларнинг
суммасини
камайтиришдан
иборат
бўлган
операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай
ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф
этилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган
ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун
тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини
қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса,
солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
СК 15-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ муносабатларида солиқ
тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ
тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик
обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий
ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим
даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 4
февраль кунги Пленуми қарорининг 16-бандида Солиқ кодексининг 14-моддасига
асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи
киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан
расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар,
ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш
ваколатига эга.
Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи
солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг,
битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини
аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ
тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини
ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки
иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим.
Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви
якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар
билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул
қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин.
Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки
битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича
солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи
5
учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш
ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин,” деган тушунтиришлар
берилган.
Суд жавобгардан ҚҚС ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича унинг
контрагентларини 3-шахс сифатида жалб этиш учун асослар йўқ деб топган, чунки
иш уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этмайди, хуфиёна иқтисод
билан шуғулланган контрагентларда товарларга кирим ҳужжатлари бўлмаган ва
улар ҚҚСни тўламаган, жавобгарда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи
йўқлиги даъво аризасини судга киритишга асос бўлган.
Даъвогарнинг жавобгардан 127 303 130 сўм ҚҚС ундириш талабини
қонуний ва асосли бўлгани учун суд уни қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118модасига мувофиқ жавобгардан Бошқарма фойдасига ва 33 000 сўм почта
харажатини ва республика бюджетига 2 546 062,6 сўм давлат божини ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 188-моддаларига асосан,
Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар "FARG’ONA QURILISH INVEST LOYIHA" масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат
бюджетига 127 303 130 сўм қўшилган қиймат солиғи ва даъвогар фойдасига 33 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 2 546 062,6 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят
(прокурор протест) келтирилиши мумкин.
Судья
Д.С. Акрамова