← Назад
Решение #565854 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 297 | — | law | |
| ИПК | 282 | — | law | |
| ИПКнинг | 41 | — | law | |
| ИПК | 43 | — | law | |
| ИПКнинг | 50 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 3051 | — | law | |
| илинганлиги сабабли ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1104-2202/748-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Т.Салимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Ж.Суяров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Ш.Мирзахакимов
Такрорий кассация инстанциясида
маърузачи судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2023 йил 26 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев, О.Халмирзаев,
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта
прокурори М.Қурбонов, жавобгар “GOLD BETON” масъулияти чекланган
жамияти вакили Ж.Қурбонов (2023 йил 5 январдаги 1-сонли ишончнома
асосида), М.Мирсагатов (2023 йил 23 июндаги 543-сонли ордерга асосан)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (даъвогар “Asfalt Stroy Invest” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида)нинг жавобгар “Gold Beton” масъулияти чекланган жамиятидан
356 887 500 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси
Бош прокурори ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида
такроран кўриш ҳақидаги протест асосида ишни Олий суд жойлашган бинода
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Asfalt Stroy Invest”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Gold Beton”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 237 925 000 сўм асосий қарз, 118 962 500 сўм пеня, жами
356 887 500 сўм ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида
тарафлар ўртасида 2019 йил 5 январда тузилган 5/1-сонли шартномага асосан
даъвогар жавобгарга 237 925 000 сўм қийматдаги (клинец, шебень) қурилиш
маҳсулотларини
етказиб
берганлиги,
бироқ
жавобгар
шартнома
мажбуриятларини бажармасдан етказиб берилган маҳсулот учун тўловни
амалга оширмаганлиги, шартноманинг 6.1-бандига кўра, жавобгар тўловни ўз
вақтида амалга оширмаганлиги учун ҳар бир кечиктирилган кун учун
0,4 фоиздан, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган
ҳолда даъвогарга пеня тўлаши лозимлигини кўрсатган.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 июндаги ҳал
қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогарга 237 925 000 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 2 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
22 сентябрдаги қарори билан иш бўйича қабул қилинган суд қарорлари бекор
қилиниб, даъво талабларини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Мазкур қарор устида Палатанинг даъвогар манфаатида берган шикоят
аризасига асосан Бош прокурор ўринбосари томонидан ишни кассация
тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритилган. Протестда судлар
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий
ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, низоли ҳолат бўйича
қарздорликни қоплаш мақсадида нақд пул топшириш-қабул қилиш
далолатномаси (тилхат) мавжуд бўлса-да, нақд пуллар даъвогарнинг ҳисобрақамига кирим қилинмаганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги
тўғрисида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили протестда
келтирилган важларга эътироз билдириб, пандемия сабабли жавобгар
даъвогарга қарздорликни тўлаш мақсадида шартнома бўйича нақд пул
маблағларини битим кўринишида икки тарафнинг розилиги асосида
берганлиги, жавобгар ушбу шартнома юзасидан солиқлар тўлаганлиги,
қарздорлик
мавжуд
эмаслигини
маълум
қилиб,
протестни
қаноатлантирмасдан кассация инстанцияси судини қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128-моддаларига асосан суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата ва даъвогар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва даъвогар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини
ҳамда прокурорнинг протестни қаноатантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб,
протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра протест бўйича иш юитишни тугатишни
лозим топади.
ИПК 282-моддасининг иккинчи қисмига кўра прокурор, юқори турувчи
прокурор биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция
тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
қарори устидан, агар иш бўйича прокурор иштирок этган бўлса, шунингдек
тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда, кассация протести
келтиришга ҳақли.
ИПКнинг 41-моддасига кўра, тарафлар, учинчи шахслар, прокурор,
давлат органлари ва бошқа шахслар ўз зиммаларига юклатилган ваколатларга
кўра, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган алоҳида тоифадаги ишлар
бўйича аризачилар ҳамда бошқа манфаатдор шахслар ишда иштирок этувчи
шахслар деб эътироф этилади.
ИПК 43-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвогар (аризачи) ва
жавобгар иқтисодий суд ишларини юритишдаги тарафлардир.
ИПКнинг 50-моддасига кўра, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда
давлат органлари ва бошқа шахслар юридик шахсларнинг, фуқароларнинг,
жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво аризаси (ариза) тақдим этиши
мумкин.
Ўз ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя
қилиш мақсадида даъво тақдим этган ёки манфаатлари кўзланиб даъво тақдим
этилган юридик шахслар ва фуқаролар даъвогарлардир.
Даъво ёки билдирилган талаб тақдим этилган юридик шахслар ва
фуқаролар жавобгарлардир.
Алоҳида тоифадаги ишлар ҳамда ушбу Кодексда назарда тутилган
бошқа ишлар бўйича ариза берган юридик шахслар ва фуқаролар
аризачилардир.
Тарафлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади.
Мазкур иш юзасида киритилган протест Палатанинг мурожаати асосида
киритилган бўлиб, протестга Палата томонидан Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратурасига берилган шикоят ариза илова қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарори 2-бандининг бешинчи
қисмида прокурор ўзининг иштирокида кўрилган иш бўйича кассация
протести келтиришга, прокурор иштирокисиз кўрилган иш бўйича эса,
тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлганда кассация протести келтиришга
ҳақли эканли тушунтирилган.
Демак, мазкур протест ишдаги тарафнинг мурожаати асосида эмас,
балки ишда иштирок этувчи шахс бўлмиш Палатанинг мурожаати асосида
киритилган.
Бундан ташқари, иш ҳужжатларида илова қиинган даъвогарнинг Палата
аъзолиги тўғрисидаги гувоҳномасидан кўринишича унинг амал қилиш
муддати 2023 йил 16 март кунида тугаган.
Бироқ, Палата томонидан Бош прокуратурага даъвогар манфаатида
2023 йил 19 апрелда 01/TV-200-сон билан шикоят ариза берилган.
Бундан кўриндики, Палатанинг Бош прокуратурага даъвогар
манфаатида мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳам мавжуд бўлмаган.
ИПК 296-моддасининг биринчи қисми 3-бандига кўра, кассация
шикояти (протести) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса, кассация шикояти
(протести)бўйича иш юритиш тугатилади.
ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация
тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати ишни кассация тартибида
такроран кўриш тўғрисида протест такрорий кассация инстанцияси суди
томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул қилинганлиги сабабли
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан протест бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 41,43,50,282,296,3051-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
ажрим
қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2023 йил
30 майдаги 13/09-23-96-сонли протести бўйича иш юритиш тугатилсин.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
А. Абдуллаев
О.Халмирзаев
З.Рустамов
Ф.Ражабов