Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/1214 Дата решения 26.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "G'AYRAT FARM" хусусий корхонаси
Source ID 1112331 Claim ID 3431384 PDF Hash 861bc77311efa07e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий кодексининг 170-моддаси тисодий кодекси 170 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения 4 710 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2023 йил 26 июнь 4-1802-2301/1214-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Сафаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси вакили А.Бегалиев (ишончномага асосан) иштирокида, Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг, "G'AYRAT FARM" хусусий корхонасига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2301/1214-сонли иқтисодий ишни, Шахрисабз туман Давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниА Н И Қ Л А Д И: Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади), "G'AYRAT FARM" хусусий корхонаси(матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан 2023 йил февраль ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган бўлсада, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, суддан аризани қаноатлантиришни, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан 2023 йил феврал ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этилмаган. Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Судга, суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этилмаганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан маълумот тақдим этилган. Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, жавобгар "G'AYRAT FARM" хусусий корхонасининг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операцияларни 2023 йил февраль ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176186, 222-моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "G'AYRAT FARM" хусусий корхонасининг банклардаги ҳисобварақалари бўйича операциялари 2023 йил февраль ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасига тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб турилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Сафаров