Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/1548 Дата решения 26.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юқори Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый ISTIQBOL MED LINE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1117048 Claim ID 3462753 PDF Hash d8a418df827c6f76... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 3 865 символов
4-1105-2301/1548-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Юқоричирчиқ тумани 2023 йил Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи вакили А.Аъзамов (2023 йил 26 январдаги 23-02099-сонли ишончнома билан) иштирокида, аризачи Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекциясининг жавобгар “ISTIQBOL MED LINE” МЧЖ нинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишниЮқоричирчиқ тумансолиқ инспекциясининг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисидакўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризада баён этилишича, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган “ISTIQBOL MED LINE” МЧЖ 2023 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига (бундан буён матнда солиқ ҳисоботи деб юритилади) тақдим қилмаган. Шунга кўра, аризачи Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекцияси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ISTIQBOL MED LINE” МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, ариза талабларини қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими жавобгарга электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд аризадаги важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекциясининг жавобгар “ISTIQBOL MED LINE” МЧЖга нисбатан 2023 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим қилмаганлиги сабабли банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган 4-1105-2301/1546-сонли иқтисодий иш мавжуд. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Шунгакўра, суд аризаникўрмасданқолдиришнилозимтопади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда тўланган давлат божи қайтарилиши белгиланган. Ушбу Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шунингдек, ариза электрон тарзда тақдим этилганда почта харажати тўлаш назарда тутилмаган. Демак, иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирилмайди.Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 220, 195196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМҚИЛДИ: Аризачи Юқоричирчиқ тумани солиқ инспекциясининг жавобгар “ISTIQBOL MED LINE” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. 3 Мазкур ажрим устидан апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Ғ.Машкуров