← Назад
Решение #568206 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 216 символов
4-1105-2302/1276-сонли иқтисодий иш
ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 26 июнь
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси
З.Эшмирзаев,
Юқоричирчиқ
туман
прокуратурасининг
даъвогар “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
манфаатида жавобгар “IRISTOY BARAKA OMAD BOG’I” ФХ
ҳисобидан 5.411.318,14 сўм асосий қарз ҳамда 761.007,98 сўм
миқдорида пеня қарздорлиги, электрга қайта уланиш бўйича
ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда жами 6.172.326,12 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган
иқтисодий
ишни
соддалаштирилган
тартибда,
суднинг
маъмурий биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Юқоричирчиқ туман прокуратураси “Тошкент ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” АЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб,
“IRISTOY BARAKA OMAD BOG’I” ФХ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5.411.318,14 сўм асосий
қарз ҳамда 761.007,98 сўм миқдорида пеня қарздорлиги,
электрга қайта уланиш бўйича ҳаражатларни ҳисобга олган
ҳолда жами 6.172.326,12 сўм ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга юборилиши
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан
мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда
белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида
электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ
даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз
навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи”
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин энергиянинг
шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ
тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга энергиясини
етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда
зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи
бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни
таъминламаган ҳамда 5.411.318,14 сўм қарздорликка йўл
қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома
ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул
қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг
236-моддасида
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги
ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр
энергетикаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси
истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган
бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси
учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган
муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз
вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 5.411.318,14 сўм қарздорликка
йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма
далолатнома,
жавобгар
томонидан
тақдим
этилган
ҳисоботлардан келиб чиқиб тузилган маълумотнома ҳамда
бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, даъвонинг 5.411.318,14 сўм асосий қарз
ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни
талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот
шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган
ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари,
жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида
бажарилмаганлиги учун ундан шартноманинг 3.12-бандига
асосан 761.007,98 сўм пеня ундиришни сўраган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Бу тўғрисида эса Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги
фуқаролик
қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163сонли қарорининг 2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Жавобгар
томонидан
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги, яъни тўлов кечиктирилганлиги учун суд
даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги талабини ҳам
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини,
мажбуриятда
иштирок
қилувчи
тарафларнинг
мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Жавобгар
томонидан
мажбуриятлар
бажарилиши
даражаси, сўралган пеня миқдорининг мажбуриятни бузиш
оқибатларига мутаносиблиги масаласини ўрганиб, ундирилиши
лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан
даъвогарга 150.000 сўм пеня ундиришни, қолган пеня талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Даъво аризасида жами 6.172.326,12 сўм қарздорлик,
асосий қарз, пеня ва электрга қайта уланиш бўйича
харажатлар билан биргаликда юзага келганлиги қайд этилган
бўлсада, иш ҳужжатларига кўра электрга қайта уланиш бўйича
қарздорлик мавжуд эмаслиги аниқланди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Демак, даъво талаблари асосли деб топилганлиги боис суд
харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
4-5
процессуал кодексининг 118, 176-180, 203 -моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“IRISTOY BARAKA OMAD BOG’I” ФХ ҳисобидан “Тошкент
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига
5.411.318,14 сўм асосий қарз, 150.000 сўм пеня ҳамда 33.000
сўм почта харажати, умумий миқдорда 5.594.318,14 сўм пул
маблағи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“IRISTOY BARAKA OMAD BOG’I” ФХ ҳисобидан республика
бюджетига 330.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчирчиқ
туманлараро
иқтисодий
суди
орқали
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест)
бериши мумкин.
Судья
З.Эшмирзаев