Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/1052 Дата решения 23.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дўстлик туманлараро иқтисодий суди Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "OQTOSH JAMOLI" FX фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "SANGZOR-TEKSTIL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1133580 Claim ID 3317707 PDF Hash c77340038b039941... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 130-моддаси тисодий процессуал кодекси 130 code_article
тисодий процессуал кодексининг 131-моддаси тисодий процессуал кодекси 131 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 5 129 символов
4-1304-2301/1052-сонли иш ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматов котиблигида, даъвогар “OQTOSH JAMOLI” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 194.660.000 сўм устама хақи ва 21.801.920 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: Кенгаш вакили Т.Токтамишев (ишончномага асосан), даъвогар вакили Қ.Жўлбеков (раҳбар) ва жавобгар вакили Ў.Пирназаров (ишончномага асосан)ларнинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “OQTOSH JAMOLI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “даъвогар”) манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши (кейинги ўринларда “Кенгаш”) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар”) ҳисобидан 194.660.000 сўм устама ҳақи ва 21.801.920 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 19 июнда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 19 июндаги медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Шу боис, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувига кўра олдиндан тўланган почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилишини инобатга олиб, почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар “OQTOSH JAMOLI” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг жавобгар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 194.660.000 сўм устама ҳақи ва 21.801.920 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорининг 3-бандига кўра, мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. И.Қурбанов