← Назад
Решение #568348 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| лаб берилмаганлиги сабабли ФК | 327 | — | law | |
| атилган жиноят иши ЖПК | 83 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
12 712 символов
4-1304-2301/1080-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
“AZAMAT ABUBAKIR” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“QUVNOQ DO’MBOQCHALAR” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан
8.281.000 сўм асосий қарз, 9.646.008 сўм фоиз ва 2.000.000 сўм вакил
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Р.Худойқулов (адвокатлик
ордери асосида) ва жавобгар раҳбари Х.Мажидова ҳамда Н.Мажидов (эркин
тингловчи сифатида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “AZAMAT ABUBAKIR” масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “QUVNOQ DO`MBOQCHALAR” нодавлат
таълим муассасаси (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)
ҳисобидан 8.281.000 сўм асосий қарз, 9.646.008 сўм фоиз ва 2.000.000 сўм вакил
харажатини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма
бериб, даъво аризасидаги важларни қувватлаб, даъво аризасида ундириш
сўралган 8.281.000 сўм бўйича илгари суднинг 2022 йил 14 апрелдаги
4-1304-2202/763-сонли иқтисодий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига
кўра, жавобгардан 96.478.000 сўм асосий қарз, 1.789.000 сўм фоиз ва
1.000.000 сўм вакил харажати, олдиндан тўланган 992.670 сўм давлат божи
ҳамда 21.000 сўм почта харажати, жами 100.280.670 сўм ундирилган
бўлганлигини, жавобгар томонидан ушбу ундирилган сумма юзасидан 2022 йил
27 декабрь куни 91.999.670 сўм қисман тўлов амалга оширилганлигини, жами
100.280.670 сўм қарздорликдан 91.999.670 сўм тўланган суммани айирганда
8.281.000 сўм қарздорлик қолганлигини, шуни асосий қарздорлик сифатида
ундириш сўралганлигини, шунингдек, жавобгар томонидан суднинг ҳал қилув
қарорига ундирилган жами 100.280.670 сўм қарздорлик ўз вақтида тўлаб
берилмаганлиги сабабли ФК 327-моддасига кўра, 2022 йил 14 апрелдан
27 декабрь кунига қадар 9.646.008 сўм фоиз қарздорлик сўралганлигини,
бундан ташқари 2.000.000 сўм адвокат учун тўланган вакил харажатларини
зарар сифатида ундириш сўралганлигини, жавобгар билан келишиш чорасига
даъвогар рози бўлмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари тушунтириш бериб,
мазкур нодавлат таълим муассассасини яқинда олганлигини, эски раҳбарга
нисбатан қўзғатилган жиноят иши ЖПК 83-моддаси 2-қисмига кўра
тугатилганлигини, ушбу муассасани ҳозирги кунга қадар ишга тушира
олмаганлигини, моддий шароити оғир аҳволда эканлигини, даъво аризасида
кўрсатилган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш юзасидан даъвогар билан келишиш
чорасини кўришга ҳаракат қилганлигини, лекин даъвогар рози бўлмаганлигини,
даъво талаби бўйича суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвонинг аоссий қарз
ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, даъвонинг фоиз ва вакил
харажатини ундириш талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Даъво аризасида кўринишича, юқорида қайд этилганидек, суднинг
2022 йил 14 апрелдаги 4-1304-2202/763-сонли иқтисодий иш юзасидан
чиқарилган ҳал қилув қарорига кўра жами 100.280.670 сўм ундирилганлиги,
жавобгар томонидан ушбу ундирилган сумма юзасидан 2022 йил 27 декабрь
куни 91.999.670 сўм қисман тўлов амалга оширилганлиги натижасида қолган
8.281.000 сўм асосий қарздорлик сифатида, шунингдек, жавобгар томонидан
суднинг ҳал қилув қарорига ундирилган жами 100.280.670 сўм қарздорлик ўз
вақтида тўлаб берилмаганлиги сабабли унга нисбатан 9.646.008 сўм фоиз
қарздорлик сўралганлигини, бундан ташқари 2.000.000 сўм адвокат учун
тўланган вакил харажатлари зарар сифатида ундириш сўралган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “AZAMAT ABUBAKIR” масъулияти
чекланган жамияти “Сотувчи” (кейинги ўринларда даъвогар) ва “QUVNOQ
DO’MBOQCHALAR” нодавлат таълим муассасаси “Харидор” (кейинги
ўринларда жавобгар) ўртасида 2021 йил 25 декабрда 01/12-сонли шартнома
тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар зиммасига ўз омборларидаги
қурилиш моллари (тахта)ни келишилган нархларда сотиш, жавобгар эса қабул
сотилган маҳсулотни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан мазкур шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги оқибатида даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 92.217.100 сўм асосий қарз, 1.789.000 сўм фоиз, 8.000.000
сўм бой берилган фойда ва 1.000.000 сўм вакил харажатларини ундиришни
сўраган.
Мазкур даъво аризаси юзасидан суднинг 2022 йил 14 апрель кунги ҳал
қилув қарорига кўра, жавобгар “QUVNOQ DO’MBOQCHALAR” нодавлат
таълим муассасасидан даъвогар “AZAMAT ABUBAKIR” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 96.478.000 сўм асосий қарз, 1.789.000 сўм фоиз ва 1.000.000
сўм вакил харажати, олдиндан тўланган 992.670 сўм давлат божи ҳамда
21.000 сўм почта харажати ундирилган.
Даъво аризасидан кўринишича, шунингдек суд мажлиси давомида
даъвогар вакилининг берган тушунтиришига кўра, даъво аризасида ундириш
сўралган 8.281.000 сўм асосий қарз суммаси юқорида қайд этилган суднинг ҳал
қилув қарорига кўра ундирилган жами 100.280.670 сўм асосий қарзнинг
жавобгар томонидан тўланмасдан қолган қисми эканлиги баён қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
110-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича
суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш
юритишни тугатади.
Демак, мазкур ҳолатда, даъвонинг 8.281.000 сўм асосий қарз ундириш
талаби юзасидан суднинг 2022 йил 14 апрелдаги 4-1304-2202/763-сонли
иқтисодий иш юзасидан чиқарилган қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори
мавжуд.
Шу боис, суд даъвонинг мазкур 8.281.000 сўм асосий қарз ундириш
талаби юзасидан иш юритишни тугатишни лозим топади.
Шунингдек, даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан сўм
9.646.800 сўм фоиз ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига асосан
бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни
қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш
ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан
белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг
талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк
фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар
қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса
қўлланилади.
Кредиторнинг пул маблағларидан қонунсиз фойдаланиш туфайли унга
етказилган зарар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига асосан унга
тегиши керак бўлган фоизлар суммасидан ошиб кетса, кредитор қарздордан
зарарнинг бу суммадан ортиқча бўлган қисмини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Даъвода талаб қилинган фоизнинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар
томонидан тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг жавобгардан
фоиз ундириш талабини муҳокама қилиб, даъвонинг ушбу қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 9.646.008 сўм миқдорида
фоиз ундиришни лозим топди.
Шу билан бир қаторда даъво талабида даъвогар фойдасига жавобгардан
2.000.000 сўм вакил харажатларини ундириш сўралган.
Аниқланишича, даъвогар “AZAMAT ABUBAKIR” масъулияти чекланган
жамияти ва “Жиззах адвокатлари” адвокатлик фирмаси ўртасида 2023 йил
23 май куни 42-сонли юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида битим тузилган.
Мазкур битимга асосан “Жиззах адвокатлари” адвокатлик фирмаси
адвокати Р.Худайқулов “AZAMAT ABUBAKIR” масъулияти чекланган
жамиятига “QUVNOQ DO’MBOQCHALAR” нодавлат таълим муассасасидан
қарздорликни ундириш юзасидан юридик ёрдам кўрсатиши белгиланган.
Шартномага асосан “AZAMAT ABUBAKIR” масъулияти чекланган
жамияти раҳбари томонидан юридик хизмат учун “Жиззах адвокатлари”
адвокатлик фирмасига 2023 йил 25 май куни 2.000.000 сўм пул маблағи тўлаб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра,
агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла
қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган
фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
19-бандида, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни
назарда
тутишлари
лозимки,
зарарга
шартнома
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф
олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
хисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак деб тушунтириш
берилган.
Шу сабабли суд даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига
2.000.000 сўм вакил харажатини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва
даъвогар томонидан бузилган ҳуқуқини тиклаш учун сарфлаган 2.000.000 пул
маблағини ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Қолаверса, жавобгар томонидан даъво талабларини инкор этувчи
далиллар судга тақдим этилмаган.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъвонинг 8.281.000 сўм асосий
қарз ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 9.646.008 сўм фоиз ва 2.000.000 сўм вакил харажатларини
ундиришни, олдиндан тўланган суд харажатларини тарафлар ўртасида
даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб тақсимлашни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
14, 236, 327-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд
жавобгар “QUVNOQ DO’MBOQCHALAR” нодавлат таълим муассасаси
ҳисобидан 8.281.000 сўм асосий қарз, 9.646.008 сўм фоиз ва 2.000.000 сўм вакил
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан даъвонинг 8.281.000
сўм асосий қарз ундириш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин.
Жавобгар
“QUVNOQ
DO’MBOQCHALAR”
нодавлат
таълим
муассасасидан даъвогар “AZAMAT ABUBAKIR” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 9.646.008 сўм фоиз ва 2.000.000 сўм вакил харажати,
олдиндан тўланган 191.400 сўм давлат божи ҳамда 33.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Олдиндан тўланган 138.600 сўм давлат божи даъвогар “AZAMAT
ABUBAKIR” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига аппеляция
тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
И.Қурбанов