← Назад
Решение #569075 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисида»ги Конун | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 43 | — | law | |
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 143 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 июнь
4-1501-2304/4063-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор
вакиллари ХХХ ва ХХХлар (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчиси ХХХ
(гувоҳнома ва паспорт асосида), учинчи шахс «учинчи шахс» вакили А.Юсупов
(ишончнома асосида) иштирокида, қарздор вакиллари иштирок этмаган ҳолда,
кредитор “А” акционерлик жамиятининг қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатиш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятининг кредитор «А” акционерлик
жамияти олдида қарзи 589 687 182 сўмни ташкил этган.
Кредитор “А” акционерлик жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, қарздор – «Б» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Суднинг ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув таомили қўлланилган ва
муваққат бошқарувчи этиб 1-тоифали суд бошқарувчиси Б.Жўраев тайинланган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «учинчи шахс» жалб қилинган.
Суд мажлисида кредитор вакиллари ариза талабларини қувватлаб, қарздордан
солиқ қарздорлигини ундириш бўйича ижро харакатлари давомида қарздорга тегишли
2018 йилда ишлаб чиқарилган, қора рангли, давлат рақами 40 709 ОВА бўлган
Мерседес бенс В250 русумли автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланганлиги,
ушбу транспорт воситасига таъқиқ қўйилганлиги ва қидирув эълон қилинганлигини
билдириб, қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи ишда тўпланган далилларга асосан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс сифатида «учинчи шахс» вакили тушунтириш
бериб, қарздор «Б» масъулияти чекланган жамияти билан тузилган кредит
шартномасига асосан 900 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи
ажратилганлиги, кредит таъминоти сифатида қарздорга ва учинчи шахсларга тегишли
мол-мулклар гаровга тақдим қилинганлиги, кредит қарздорлиги ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли суднинг ҳал қилув қарорлари қабул қилиниб, суд ижро
ҳужжатларига асосан ижро харакатлари амалга оширилаётганлигини маълум қилиб,
даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятидан вакиллар
иштирок этмади. Бундай ҳолда жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинган деб ҳисоблаб, ИПК 128, 170-моддаларини
қўллаб, суд мажлисини жавобгарнинг иштирокисиз ўтказишни лозим топди.
Иш материалларига қараганда, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 8 апрель кунги 4-1501-2201/978-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар «А”
акционерлик жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан
589 687 182 сўм ва 21 600 сўм почта харажати ундириш белгиланган.
Суд ҳужжатлари асосида ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратилган.
Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси иш юритувида жами 10 та ижро
ҳужжатлари бўйича қарздордан 440 млн.сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ҳамда
3 млрд.сўмдан ортиқ бошқа юридик шахслар фойдасига қарз ундириш билан боғлиқ
қўзғатилган ижро ишлари мавжуд.
Мажбурий ижро бюросининг “МИБ портал” электрон дастури орқали
текширилганда, қарздордан солиқ қарздорлигини ундириш бўйича ижро харакатлари
давомида қарздорга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, қора рангли, давлат
рақами 40 709 ОВА бўлган Мерседес бенс В250 русумли автотранспорт воситаси
мавжудлиги аниқланган, ушбу транспорт воситасига таъқиқ қўйилган ва қидирув
эълон қилинган.
Кредитор «А” акционерлик жамияти қарздорни узоқ муддат давомида
тўловларни амалга оширмаганлиги, мажбуриятлар бўйича кредитор талабини
қондиришга имконияти йўқлиги сабабли қарздорни банкрот деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси « Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Конуннинг
5-моддасига мувофиқ, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти
ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий
тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган
бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 37-моддасига кўра Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда
суд томонидан қўзғатилиши мумкин.
Қарздор корхона пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини кондиришга
ва мажбурий тўловларни тулаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас.
Қонуннинг 43-моддасида кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган ҳужжатлардан
ташқари қарздорнинг кредитор олдидаги пул мажбуриятларини, шунингдек қарзи
мавжудлигини
ва
унинг
миқдорини
тасдиқловчи
ҳужжатлар,
тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилида ҳамда жисмоний шахснинг
тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш
харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилиниши кўрсатилган.
Қонуннинг 141-моддасига биноан “Суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган
пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ
бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга
сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл
қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек
кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб
ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва
фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар
ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган
пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан
тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат
ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги
маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини
йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб
ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари,
солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат
тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан
мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни
бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган
бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар
бўйича талаблар мустасно.
Тугатишга
доир
иш
юритиш
бошлангунига
қадар
қарздорнинг
мажбуриятларини
бажариш
таъминоти
сифатида
берилган
мол-мулкдан
фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга,
маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш
таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди.
Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига
мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат
ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг
барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл
қўйилади.
Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув
органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини
бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор
раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномаси
тугатилади),
қарздорнинг
ишларини
бошқариш
тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор молмулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш
бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш
ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Ушбу бобда белгиланган ҳолларда тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили
жараёнида қарздорнинг иштирокчилари (муассислари) тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқларига эга бўлади.”
Суд томонидан
тўловга қобилиятсизлик иши бўйича чиқарилган суд
ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиниши лозим. Қонуннинг
53-моддаси иккинчи-тўртинчи қисмларига асосан суд бошқарувчиси тегишли суд
ҳужжати олинган санадан эътиборан уч кун ичида оммавий ахборот воситасининг
манзилига ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эълонни юборади.
Эълон қилиш учун юборилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар улар
олинган кундан эътиборан уч кун ичида эълон қилинади. Ушбу модданинг биринчи
қисмида кўрсатилган маълумотларни эълон қилиш билан боғлиқ харажатларнинг
ўрнини қоплаш, агар ушбу Қонунда ёки кредиторлар йиғилишининг ёхуд кредиторлар
қўмитасининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг пул
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қарздорда пул маблағлари мавжуд бўлмаса,
бундай маълумотларни эълон қилиш ҳақини тўлаш тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган аризачи ҳисобидан амалга
оширилади, бу маблағларнинг ўрни кейинчалик қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан
қопланади. Қонуннинг 143-моддасида эълонга қўйилган талаб қайд этилган.
Қонуннинг 12-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини
кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш
юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини
якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас.
Келтирилган Қонуннинг 16-моддасининг иккинчи қисмига асосан кредиторлар
йиғилишининг баённомаси ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кредиторлар
йиғилиши ўтказилган санадан эътиборан икки кундан кечиктирмай судга
топширилиши лозим.
Иш ҳужжатларида Қонуннинг 43-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар,
шунингдек, 2023 йил 26 январь куни 329-сонли тўлов топшириқномаси билан
900 000 сўм давлат божи ва 2023 йил 19 апрель кунги 2048-сонли тўлов
топшириқномаси билан 30 000 сўм почта харажати тўғрисидаги ҳужжатлар илова
қилинган.
Суд ишга такдим этилган хужжатларни тахлил қилиб, аризани қаноатлантириб
қарздорни банкрот деб топишни, уни тугатишга доир иш юритишни бошлашни,
шунингдек, тугатиш бошқарувчиси этиб Давлат активларини бошқариш агентлиги
Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган номзодлардан
белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ва 1-тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган Жўраев Бахтиёр Махмудовични тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ қарздор «Б» масъулияти
чекланган
жамиятидан
тўланган
900
000
сўм
давлат
божи
ва
30 000 сўм почта харажатини кредитор «А” акционерлик жамияти ҳисобига
ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 23, 26, 27, 30, 50-54, 140-144, 148, 241,
моддалари ҳамда ИПК 118, 176-180, 186-188, 210, 211-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилсин, уни
тугатишга доир иш юритиш қўзғатилсин.
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошкарувчиси этиб
1-тоифали суд бошқарувчиси Жўраев Бахтиёр Махмудович тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси Б.Жўраев зиммасига қуйидаги ҳаракатларни амалга
ошириш мажбурияти юклатилсин:
- қарздорни банкрот деб топилгани ҳамда тугатишга доир иш юритиш
очилганлиги ҳақида матбуотда эълон бериш;
- қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини
қарздорнинг барча кредиторларига юбориш;
- қарздорнинг кредиторлар реестрини тузиш;
- қарздорнинг тугатиш массасига киритилиши лозим бўлган молмулкларини аниқлаш ва уларни хатлаш чорасини кўриш;
- қарздорнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳужжатлари ва
банк айланмалари асосида тўлиқ таҳлил қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
14 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш Қоидаларида” белгиланган тартибда қарздорнинг молиявий-хўжалик
фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка
олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш, ҳамда бундай
аломатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосани 30 кун муддат ичида
судга ва кредиторлар йиғилишига, шу билан биргаликда бундай аломатлар
мавжудлиги ҳақидаги хулосани белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи
давлат органларига тегишли чораларни кўриш учун тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонунининг 144-моддасида белгиланган тугатиш бошқарувчисининг барча
мажбуриятларини тўлиқ бажариш;
- Тугатишга доир иш юритиш давомида амалга оширилган ишлар юзасидан
хар ойнинг якунига қадар тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда оралиқ
ҳисоботларни тақдим этиш;
Қарздор «Б» масъулияти чекланган жамияти хисобидан кредитор «А”
акционерлик жамиятига 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Қарздор
«Б»
масъулияти
чекланган
жамияти
хисобидан
82 500 сўм ВКА харажати Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Қувасой шаҳар ДСИ, МИБ Қувасой шаҳар
бўлимига, суд тугатиш бошқарувчисига ва Давлат хизматлари агентлиги Қувасой
шаҳар бўлимига юборилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов