← Назад
Решение #570020 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 201 | — | code_article |
Текст решения
7 501 символов
4-1304-2301/1651-сонли иш
ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 23 июнь
Дўстлик шаҳри
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Пахтакор тумани солиқ
инспекциясининг жавобгар UMIDA ZIYODA CHEVARLAR оилавий
корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи
вакили У.Дусиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Пахтакор тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
UMIDA ZIYODA CHEVARLAR оилавий корхонаси (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни 2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича
солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб,
жавобгарга нисбатан 2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ
бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги ҳолати юзасидан техник
хатолик сабабли такроран ариза киритилиб кетганлигини билдириб, аризани
қонуний кўришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг
иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан
электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа
алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун
ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва
10.06.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш
ҳужжатида мавжуд.
Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан
қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси
талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи
Пахтакор тумани солиқ инспекциясининг жавобгар UMIDA ZIYODA
CHEVARLAR оилавий корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатиган 41304-2301/1649-сонли иқтисодий иш мавжуд.
Ваҳоланки,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 107-моддаси биринчи қисми, 1-бандида, фуқаролик ишлари
бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни
бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан
қолдириши белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд аризачи Пахтакор тумани солиқ инспекциясининг
жавобгар UMIDA ZIYODA CHEVARLAR оилавий корхонасининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини
кўрмасдан қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини
ундирмасликни, аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 108-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Аризачи аризачи Пахтакор тумани солиқ инспекциясининг жавобгар
UMIDA ZIYODA CHEVARLAR оилавий корхонасининг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Аризачи аризачи Пахтакор тумани солиқ инспекцияси ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
И.Қурбанов
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2301/1651-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов
раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Пахтакор тумани солиқ
инспекциясининг жавобгар UMIDA ZIYODA CHEVARLAR оилавий
корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи
вакили У.Дусиев (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон
қилди.
Раислик қилувчи суд мажлисига келмаганлар тегишли равишда хабардор
қилинган ёки қилинмаганликларини ҳамда улар келмаганликларининг сабаблари
тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди.
Суд мажлиси котиби аризачи вакили У.Дусиев иштирок этаётганлиги,
жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмаётганлиги ҳақида
раислик қилувчига маълумот берди.
Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Раислик қилувчи суд мажлисини ўзбек тилида олиб борилишини маълум
қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок қилувчи шахсларга Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган
ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўқиб эшиттирди.
Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котибини эълон қилиб, уларга
нисбатан рад қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтирди.
Рад қилишлар бўлмади.
Раислик қилувчи ишда иштирок қилувчи шахсларнинг ариза ва
илтимосномалари бор-йўқлигини сўради.
Ариза ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи иш бўйича далилларни текширишга ўтди.
Раислик қилувчи сўзни аризачи вакилига берди.
Аризачи вакили У.Дусиев:
- Ҳурматли суд! жавобгарга нисбатан 2023 йил март ойи учун
айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги
ҳолати юзасидан техник хатолик сабабли такроран ариза киритилиб
кетганлигини билдириб, аризани қонуний кўришни сўрайман.
Саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокарага ўтишдан олдин тарафда ариза ва илтимосномалар бор йўқлигини
сўради.
Қўшимча ҳужжатлар ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд
музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни аризачи вакилига берди.
Аризачи вакили У.Дусиев:
- Ҳурматли суд! аризани қонуний кўришни сўрайман.
Илтимоснома ва аризалар бўлмади.
Раислик қилувчи тегишли суд ҳужжатини қабул қилиш учун маслахат
хонага чиқди.
Раислик қилувчи маслахат хонадан чиқиб, ажримнинг хулоса қисмини
эълон қилди, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим устидан
шикоят қилиш тартиби ва муддатини, беш кунлик муддат ичида суд мажлиси
баённомаси билан танишиш ҳуқуқини тушунтирди.
Шу билан бирга раислик қилувчи аризачи вакилига иш бўйича қабул
қилинган ажримнинг мазмун-моҳияти ҳамда суд қайси асосларга кўра бундай
хулосага келганлиги юзасидан тегишли тушунтиришлар берди.
Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди.
Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 201-моддаси талабларига асосан тузилди.
Раислик қилувчи
И.Қурбанов
Суд мажлиси котиби
А.Розматов