Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/1595 Дата решения 23.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дўстлик туманлараро иқтисодий суди Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Арнасой тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "KAMOLIDDIN NEMATULLAYEVICH DALASI" фермер хўжалиги
Source ID 1111335 Claim ID 3374496 PDF Hash a50fd469ae72fe65... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
тисодий процессуал кодексининг 201-моддаси тисодий процессуал кодекси 201 code_article
Текст решения 11 069 символов
4-1304-2301/1595-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 июнь Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар KAMOLIDDIN NEMATULLAYEVICH DALASI фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Қ.Бастамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Арнасой тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар KAMOLIDDIN NEMATULLAYEVICH DALASI фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2023 йил март ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар 2023 йил март ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этилганлигини билдириб, аризани қонуний кўришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 10.06.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2023 йил март ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботи белгиланган муддатларда тақдим этилмаган. Шу сабабли, Арнасой тумани солиқ инспекцияси бошлиғининг 2023 йил 29 майдаги қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Бироқ, жавобгар ушбу хабарномани қабул қилиб олган бўлса-да, солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Мазкур Кодекснинг 111-моддасининг биринчи қисмига кўра солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунингдек, ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига кўра юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Аризачи вакилининг судга тақдим этган маълумотномасида кўринишича жавобгар KAMOLIDDIN NEMATULLAYEVICH DALASI фермер хўжалиги томонидан 2023 йил март ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи иш судда кўрилган кунга қадар тақдим этилган. Ушбу ҳолат аризачи вакилининг кўрсатмалари ҳамда иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Демак, ариза талабларига асос бўлган ҳолатлар бугунги кунга қадар, яъни иш судда кўрилгунга қадар тўлиқ бартараф этилган. Шу боис суд аризани қаноатлантириш рад этилишини лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 220-222-моддаларини қўллаб, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олинсин. Жавобгар KAMOLIDDIN NEMATULLAYEVICH DALASI фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья И.Қурбанов Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/1595-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар KAMOLIDDIN NEMATULLAYEVICH DALASI фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Қ.Бастамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди. Раислик қилувчи суд мажлисига келмаганлар тегишли равишда хабардор қилинган ёки қилинмаганликларини ҳамда улар келмаганликларининг сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди. Суд мажлиси котиби аризачи вакили Қ.Бастамов иштирок этаётганлиги, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмаётганлиги ҳақида раислик қилувчига маълумот берди. Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Раислик қилувчи суд мажлисини ўзбек тилида олиб борилишини маълум қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок қилувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўқиб эшиттирди. Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котибини эълон қилиб, уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтирди. Рад қилишлар бўлмади. Раислик қилувчи ишда иштирок қилувчи шахсларнинг ариза ва илтимосномалари бор-йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи иш бўйича далилларни текширишга ўтди. Раислик қилувчи сўзни аризачи вакилига берди. Аризачи вакили Қ.Бастамов: - Ҳурматли суд! жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар 2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этилганлиги сабабли, аризани қонуний кўришни сўрайман. музокарага ўтишдан олдин тарафда ариза ва илтимосномалар бор йўқлигини сўради. Қўшимча ҳужжатлар ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни аризачи вакилига берди. Аризачи вакили Қ.Бастамов: - Ҳурматли суд! аризани қонуний кўришни сўрайман. Илтимоснома ва аризалар бўлмади. Раислик қилувчи тегишли суд ҳужжатини қабул қилиш учун маслахат хонага чиқди. Раислик қилувчи маслахат хонадан чиқиб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларга ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатини, беш кунлик муддат ичида суд мажлиси баённомаси билан танишиш ҳуқуқини тушунтирди. Шу билан бирга раислик қилувчи аризачи вакилига иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда суд қайси асосларга кўра бундай хулосага келганлиги юзасидан тегишли тушунтиришлар берди. Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди. Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-моддаси талабларига асосан тузилди. Раислик қилувчи И.Қурбанов Суд мажлиси котиби А.Розматов 4-1304-2301/1595-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2023 йил 23 июнь Дўстлик шаҳри раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар KAMOLIDDIN NEMATULLAYEVICH DALASI фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Қ.Бастамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 220-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачининг талабини қаноатлантириш рад этилсин. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божидан озод этилганлигини инобатга олинсин. Жавобгар KAMOLIDDIN NEMATULLAYEVICH DALASI фермер хўжалиги ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья И.Қурбанов