Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/1588 Дата решения 23.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дўстлик туманлараро иқтисодий суди Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Арнасой тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "BO`STON BOG`I HAVAS 1987" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1111245 Claim ID 3384314 PDF Hash 7b10fe28608e7a1a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
тисодий процессуал кодексининг 201-моддаси тисодий процессуал кодекси 201 code_article
Текст решения 7 576 символов
4-1304-2301/1588-сонли иш ДЎСТЛИК ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 23 июнь Дўстлик шаҳри Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BO`STON BOG`I HAVAS 1987 масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Қ.Бастамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Арнасой тумани солиқ инспекцияси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар BO`STON BOG`I HAVAS 1987 масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили кўрсатма бериб, жавобгарга нисбатан 2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги ҳолати юзасидан техник хатолик сабабли такроран ариза киритилиб кетганлигини билдириб, аризани қонуний кўришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси 5-қисмига кўра, агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарга суд ҳужжати электрон шаклда юборилганлиги ва 10.06.2023 йилда қабул қилиб олганлигини тасдиқдиқловчи маълумот иш ҳужжатида мавжуд. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор этилганлигини ҳамда низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BO`STON BOG`I HAVAS 1987 масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатиган 4-1304-2301/1585-сонли иқтисодий иш мавжуд. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми, 1-бандида, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса иқтисодий суди даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. Бундай ҳолатда, суд аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BO`STON BOG`I HAVAS 1987 масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини кўрмасдан қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божини ундирмасликни, аризачи ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 1-банди, 108-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Аризачи аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BO`STON BOG`I HAVAS 1987 масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Аризачи аризачи Арнасой тумани солиқ инспекцияси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Қурбанов СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/1588-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, аризачи Арнасой тумани солиқ инспекциясининг жавобгар BO`STON BOG`I HAVAS 1987 масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Қ.Бастамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилди. Раислик қилувчи суд мажлисига келмаганлар тегишли равишда хабардор қилинган ёки қилинмаганликларини ҳамда улар келмаганликларининг сабаблари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини текширди. Суд мажлиси котиби аризачи вакили Қ.Бастамов иштирок этаётганлиги, жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмаётганлиги ҳақида раислик қилувчига маълумот берди. Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Раислик қилувчи суд мажлисини ўзбек тилида олиб борилишини маълум қилди. Раислик қилувчи ишда иштирок қилувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўқиб эшиттирди. Раислик қилувчи суд таркиби, суд мажлиси котибини эълон қилиб, уларга нисбатан рад қилиш ҳуқуқи борлигини тушунтирди. Рад қилишлар бўлмади. Раислик қилувчи ишда иштирок қилувчи шахсларнинг ариза ва илтимосномалари бор-йўқлигини сўради. Ариза ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи иш бўйича далилларни текширишга ўтди. Раислик қилувчи сўзни аризачи вакилига берди. Аризачи вакили Қ.Бастамов: - Ҳурматли суд! жавобгарга нисбатан 2023 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ хисоботини тақдим этилмаганлиги ҳолати юзасидан техник хатолик сабабли такроран ариза киритилиб кетганлигини билдириб, аризани қонуний кўришни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокарага ўтишдан олдин тарафда ариза ва илтимосномалар бор йўқлигини сўради. Қўшимча ҳужжатлар ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокараларига ўтишни эълон қилиб, сўзни аризачи вакилига берди. Аризачи вакили Қ.Бастамов: - Ҳурматли суд! аризани қонуний кўришни сўрайман. Илтимоснома ва аризалар бўлмади. Раислик қилувчи тегишли суд ҳужжатини қабул қилиш учун маслахат хонага чиқди. Раислик қилувчи маслахат хонадан чиқиб, ажримнинг хулоса қисмини эълон қилди, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларга ажрим устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатини, беш кунлик муддат ичида суд мажлиси баённомаси билан танишиш ҳуқуқини тушунтирди. Шу билан бирга раислик қилувчи аризачи вакилига иш бўйича қабул қилинган ажримнинг мазмун-моҳияти ҳамда суд қайси асосларга кўра бундай хулосага келганлиги юзасидан тегишли тушунтиришлар берди. Суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилинди. Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-моддаси талабларига асосан тузилди. Раислик қилувчи И.Қурбанов Суд мажлиси котиби А.Розматов