Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2301/1323 Дата решения 23.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый BIZNES BROKER CENTER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1109609 Claim ID 3420426 PDF Hash cc9548a8d72fe349... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
нинг 82-моддаси нинг 82 law
СКнинг 273-моддаси СКнинг 273 law
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 6 525 символов
4-1105-2301/1323-сонли иқтисодий иш ЮҚОРИЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 июнь Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ғ.Машкуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи вакили А.Аъзамов (2023 йил 6 январдаги 23-01680-сонли ишончнома) иштирокида, аризачи Тошкент вилояти Солиқ бошқармасининг жавобгар “БИЗНЕС БРОКЕР СЕНТЕР” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Юқоричирчиқ туман солиқ инспекциясининг маъмурий биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилояти Солиқ бошқармаси Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, “БИЗНЕС БРОКЕР СЕНТЕР” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили иштирок этиб, жавобгар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлигини маълум қилиб, ариза талабларини қўллабқувватлаб, суддан уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган ажрими жавобгарга электрон тарзда юборилган бўлсада, бироқ жавобгар бугунги суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 220-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, суд мажлисида иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3619-сонли Фармонига мувофиқ 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд орқали қўлланиш тартиби жорий этилган. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида давлат солиқ хизмати органлари ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. СКнинг 273-моддасига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари белгилаб қўйилган. Аммо шундай бўлса-да, “БИЗНЕС БРОКЕР СЕНТЕР” МЧЖ томонидан 2023 йил февраль ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини белгиланган муддатда ўзи рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига тақдим этилмаган. СКнинг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Суд жавобгар томонидан 2023 йил февраль ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини бугунги кунга қадар солиқ органига топширилмаганлиги сабабли аризачининг ариза талабини асосли деб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПК222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Қайд этилганларга асосланиб, суд аризачи аризасини қаноатлантиришни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисидаги” 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600сонли Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини ҳамда судга ариза электрон шаклда тақдим қилинганида почта харажати ундирилмаслигини инобатга олиб, давлат божи ва почта харажати ундирмасликни лозим топди. Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 176179, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилояти Солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. “БИЗНЕС БРОКЕР СЕНТЕР” МЧЖнинг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операция (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно)ларининг чиқиш қисми 2023 йил февраль ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ хисоботини тақдим этгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. “БИЗНЕС БРОКЕР СЕНТЕР” МЧЖга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисоб-варақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Ғ.Машкуров