Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/4400 Дата решения 22.06.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Farg‘ona viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый LET THE CREATOR USE US масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1133705 Claim ID 3326034 PDF Hash a8de4d71d8a6ce02... Загружено 09.04.2026 07:46 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Солик кодекснинг 14-моддасининг 8-қисми Солик кодекс 14 8 code_article
онунни 5-моддаси онунни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2023 йил 22 июнь 4-1501-2302/4410-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М. Қаршиев, З. Умаркулов (2023 йил 3 май кунги 20/1-36951-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Let The Creator Use Us" масъулияти чекланган жамиятидан 175 434 782,58 сўм қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда Бошқарма деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “Let The Creator Use Us" масъулияти чекланган жамиятидан 175 434 782,58 сўм қўшилган қиймат солиғини (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни сўраб, камерал солиқ текшируви ўтказилганида жавобгар солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган, ҚҚС гувоҳномаси бекор қилинган контрагентини эгалигида ёки у томонидан ижарага олинган транспорт воситалари ёки бошқа асосий воситалар, ишчилари бўлмагани, ҳисоб-фактуралар контрагент кўрсатмаган транспорт хизматларга расмийлаштирилганини, контрагентида 4 миллиард сўмдан ортиқ солиқ қарзи тўланмаганини, контрагентни 3-шахс сифатида жалб этиш керак эмаслигини, чунки кўрилаётган иш натижаси унинг манфаатига таъсир этмаслигини, жавобгар томонидан камерал текшириши натижаси бўйича 175 434 782,58 сўм ҚҚС тўғри ҳисобга олинганини тасдиқловчи асосли ҳужжатларни тақдим этмаганини ва бундай ҳужжатлар йўқлигини тушунтириб ўтди. Жавобгар вакиллари 2023 йил 14 июнь кунги суд мажлисида даъво талабини тан олмасдан ёзма фикрнома тақдим этишди ва уни қувватлаб, Қирғизистон олиб келинган кўмир маҳсулотини контрагенти ўзининг транспорт воситаларида Бешариқ туманига ташиб берганини, жамиятларида контрагентни номида ёки ижарага олинган транспорти, омбори бор-йўқлигини, ишчанлик обрўсини ва ходимлар сонини, молиявий ҳолатини ва мажбуриятларни бажаришга қодирлигини текшира олмаслигини, бундай маълумотлар базаси давлат томонидан яратилмаганини, лозим даражадаги эҳтиёткорлик чорасини кўриш учун контрагентни текшириш имконияти йўқлигини, керакли маълумотлар солиқ органида борлигини, лекин улар очиқ эмаслигини, Солиқ қўмитасининг 2020 йил 30 майдаги 3237-сонли қарорига асосан “Ишончли ҳамкор” автоматлаштирилган платформа ишга туширилмаганини, давлат реестридан чиқарилган контрагенти учун солиқни жамиятларидан ундириш талаби қонунга зид эканлигини, шартнома ҳақиқий эмас деб топилмаганини ва уни ҳақиқий эмаслиги исботланмаганини, Солик кодекснинг 14-моддасининг 8-қисмида назарда тутилган суднинг битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарори йўқлигини, контрагенти хизмат кўрсатганида унинг ҚҚС гувоҳномаси амалда бўлганини, камерал текширишни ўтказиш муддатлари 2022 йил 19 август куни тугаганни, лекин текшириш давом этгани учун унинг натижасида олинган маълумотлар далил сифатида инобатга олиниши мумкин эмаслиги тушунтирилиб ўтишди. Жавобгарга даъво талаблари бўйича қўшимча хужжатларни тақдим этиш учун ишни кўриш кейинга қолдирилиб, ушбу ҳақда вакиллари ёзма равишда огоҳлантирилгани, лекин судга келишмагани учун суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топади. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (бундан буён матнда СК деб юритилади) 26-моддасига асосан солиқ хизмати органи солиқ тўловчи тўғрисидаги ўзида мавжуд ахборот, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқлар суммасини ҳисоб-китоб орқали мустақил равишда аниқлайди. “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунни 5-моддасининг 5-бандига асосан солиқ хизмати органига бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказилиши лозим бўлган солиқлар суммасини солиқ тўловчи тўғрисидаги, шунингдек унга ўхшаш бошқа солиқ тўловчилар ҳақидаги ўзларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш орқали мустақил равишда аниқлаш ҳуқуқи берилган. СК 238-моддасининг 1-бандига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСни солиқ солиш объекти ҳисобланади. СК 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Бошқарманинг 2023 йил 19 июль кунги 20/1-01564-kt-сонли буйруғига ва камерал текшириш муддатини узайтириш ҳақидаги 2023 йил 18 август кунги 20/1-01752-kt-сонли асосан “Let The Creator Use Us" МЧЖда қўшилган қиймат солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилган. Текшириш натижалари бўйича тузилган далолатнома солиқ тўловчини кабинетига юборилган. Шунингдек, текширув натижаларига кўра, 2022 йил 31 август кунги солиқ ҳисоботларига тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-60093-сонли талабнома юборилган. Солиқ тўловчи томонидан ҳисоботларига тузатиш киритилмагани учун Бошқарма судга даъво аризаси билан мурожаат этган. Камерал текшириш давомида аниқланишича, жавобгар-харидор ҳамда етказиб берувчи (ишларни бажарувчи) “Humoyun Qurilish” МЧЖ билан 1 344 999 999,75 сўмлик, шундан ҚҚС 175 434 782,58 сўмни ташкил этган битим тузилган, битим тарафлари ўртасида расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларда келтирилган автотранспорт хизматлари аслида контрагент томонидан кўрсатилмаган, контрагентини балансида ҳеч қандай асосий воситалар, ишлаб чиқариш активлари, омборхона, транспорт воситалари ёки ижара олинган транспорт воситалари, хизматлар кўрсатиш учун ишчи-ходимлар штатида бўлмаган. СК 266-моддасининг биринчи қисмига асосан солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандига асосан ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. СК 14-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади. СК 15-моддаси кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. Солиқ органлари солиқ тўловчиларга контрагентларнинг солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ахборотдан, шунингдек бошқа ахборотдан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш имкониятини беради. Жавобгардан ҚҚС ундириш даъво талаби бўйича унинг контрагентини 3шахс сифатида жалб этиш учун асослар йўқ, чунки иш унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир этмайди, хуфиёна иқтисод билан шуғулланган контрагентида транспортлари бўлмаган, жуда катта миқдордаги ҚҚС ва бошқа солиқларни тўламаган, жавобгарда кўрсатилмаган транспорт хизматлари билан боғлиқ операция бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи йўқлиги даъво аризасини судга киритишга асос бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2023 йил 4 февраль кунги Пленуми қарорининг 16-бандида “Солиқ кодексининг 14моддасига асосан солиқ органлари солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъий назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиш ваколатига эга. Бунда қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозим. Солиқ тўловчининг юқорида қайд этилган норозилиги солиқ текшируви якуни бўйича текширув материалларини кўриб чиқиш босқичи тугагунга қадар билдирилмаган бўлса, солиқ органининг солиқни қўшиб ҳисоблаш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан маъмурий судда низолашиш мумкин. Судларнинг эътибори солиқ органининг ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ёки битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатлари бўйича солиқ қарзини суд орқали ундириш ҳақида қабул қилган қарори солиқ тўловчи учун ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармаслиги сабабли, уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаб судга тааллуқли эмаслигига қаратилсин,” деган тушунтиришлар берилган. Шунинг учун жавобгар вакилларининг суд томонидан битим ҳақиқий эмас деб топилмагани ҳақидаги важи асоссиз деб ҳисобланади. Жавобгар вакилларининг камерал текшириш ўтказиш бир ойлик муддати бузилгани ҳақидаги важи инобатга олинмайди, чунки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 29-бандида камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати камерал солиқ текширувини тайинлаш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган санадан бошланади. Камерал солиқ текширувининг умумий муддати олтмиш кундан ошиши мумкин эмас.” Бошқарманинг 2023 йил 18 август кунги 20/1-01752-kt-сонли буйруғи билан камерал текшириш муддати бир ойга узайтирилган бўлган, яъни текширишни ўтказиш умумий муддати бузилмаган. Даъвогарнинг жавобгардан 175 434 782,58 сўм ҚҚС ундириш талабини қонуний ва асосли бўлгани учун суд уни қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (ИПК) 118модасига мувофиқ жавобгардан Бошқарма фойдасига ва 33 000 сўм почта харажатини ва республика бюджетига 3 508 695, 64 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 188-моддаларига асосан, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “Let The Creator Use Us" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси орқали давлат бюджетига 175 434 782,58 сўм қўшилган қиймат солиғи ва даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. 5 Жавобгардан республика бюджетига 3 508 695, 64 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят (прокурор протест) келтирилиши мумкин. Д.С. Акрамова