← Назад
Решение #572992 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1702-2202/2759-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья М.Юлдашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Абдурахманов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Аннаева
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 22 июнь
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Т.Аннаеванинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
З.Рустамов
ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Андижон вилоят судининг ходими Ғ.Амирқулов, “Buyuk Dovon” масъулияти
чекланган жамияти вакиллари О.Отақўзиев (раҳбар), Ҳ.Кукиев (2023 йил
23 мартдаги 2-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий фаолияти “Миллий банк” АЖ вакили О.Абдурахимов (2023 йил
4 январдаги 01-02/05-сонли ишончнома билан) иштирокида, “Buyuk Dovon”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий фаолияти “Миллий банк” АЖга нисбатан “Buyuk Dovon” масъулияти
чекланган жамияти ва ТИФ “Миллий банк” АЖ ўртасида 2021 йил 23 апрелда
тузилган 11-сонли кредит шартномасининг 3.11-банди (қисми)ни ҳақиқий эмас
деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш бўйича Асака
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори
ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
30 мартдаги қарори устидан даъвогар “Buyuk Dovon” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикоятни иш ҳужжатлари билан бирга
очиқ суд мажлисида Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида кўриб
чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Buyuk Dovon” масъулияти чекланган жамияти билан Ташқи иқтисодий
фаолияти “Миллий банк” АЖ ўртасида 2021 йил 23 апрель куни
18 ой муддатга 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 2 400 000 000 сўм кредит
ажратиш тўғрисида 11-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур кредит шартномасининг 3.11-бандига кўра, кредитни қайтариш
муддати бузилган ҳолларда кечиккан қарз учун йиллик 109,5 фоиз миқдорда
устама фоизларини тўлаш белгиланган.
“Buyuk Dovon” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти “Миллий банк”
АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан “Buyuk Dovon”
масъулияти чекланган жамияти ва ТИФ “Миллий банк” АЖ ўртасида 2021 йил
23 апрелда тузилган 11-сонли кредит шартномасининг 3.11-банди (қисми)ни
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори
билан даъво аризани қаноатлантириш рад этилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 30 мартдаги қарори билан даъвогар томонидан берилган апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилган ва ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва суд қарорларини бекор қилишни ҳамда даъво
талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Унда
кредит сиёсатининг кредитнинг қайтариш муддати бузилган ҳолларда кечиккан
қарз учун йиллик 109,5 фоиз тўлаш шарти Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда 3030-рақами билан рўйхатдан
ўтказилган “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни
амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал
талаблар тўғрисида” Низом талабларига мувофиқ келмаслигини, судлар
Марказий банкнинг маълумотномасида кредит шартномасининг 3.11.-банди
низоли эканлиги, бу эса шартноманинг ушбу бандини ҳақиқий эмас деб топишга
асос бўлишига эътиборини қаратмаганлиги, биринчи инстанция суди 2006 йил
22 декабрдаги 17-сонли Пленум қарорини нотўғри қўллаганлиги ва бошқа
важларини келтирди.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикояти бўйича тушунтириш
бериб, шикоятда келтирилган важларини тўлиқ қувватлади.
Жавобгар вакили шикоятга эътироз билдириб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи
ва апелляция инстанция судларининг қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
23 апрелда 11-сонли кредит шартномаси тузилган, унга кўра жавобгар
даъвогарга 18 ой муддатга 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 2 400 000 000 сўм
кредит ажратган.
Мазкур кредит шартномасининг 3.11-бандига кўра кредитни қайтариш
муддати бузилган ҳолларда қуйидаги хажмларда оширилган фоизлар тўлаш:
кечиккан қарз учун йиллик 109,5 фоиз миқдорда устама фоизларини тўлашлиги
белгиланган.
Даъвогар шартноманинг 3.11-бандини қонунчилик талабларига мувофиқ
келмайди деб ҳисоблаб, судга шартноманинг ушбу бандини ҳақиқий эмас деб
топиш юзасида даъво аризаси киритган. Асос сифатида Ўзбекистон
2
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда 3030-рақам билан
рўйхатдан ўтказилган “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро
муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига
қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомни келтирган.
Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасидан мутахассиси судга
ёзма маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 23 апрель
кунги тузилган 11-сонли кредит шартномасига асосан банк томонидан
даъвогарга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 6 ой
имтиёзли давр билан “Асака сити” кўп тармоқли турар жой комплексида
жойлашадиган кўп қаватли уй жой қурилиши учун учун 2 400 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратилишига келишилгани, мазкур кредит
шартномаси банк ваколат берган бошқарувчи М.Хасанов, бош бухгалтер
Ш.Мамаюсупов, ҳуқуқшунос И.Утбосаров ва “Buyuk dovon” МЧЖ раҳбари
Х.Акрамовлар томонидан имзолангани ҳамда томонлар мухри билан
тасдиқлангани,
Ўзбекистон
Республикаси
ТИФ
Миллийбанк
АЖ
Бошқарувининг
2021
йилга
мўлжалланган
кредит
сиёсатининг
10.8-бандига кўра, қарзнинг acoсий суммасини тўлаш кечиктирилган тақдирда,
тузилган шартномаларда қарз олувчи томонидан муддати ўтган асосий қарз
суммасининг оширилган фоизини тўлаш назарда тутилгани, муддати ўтган
асосий қарз суммасининг оширилган фоизи миқдори қарз олувчиларнинг турига
ва валюталарга қараб кечиктирилган ҳар бир кун учун ҳар куни кунлик 0,3%
миқдорда, лекин қарз суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда
белгиланиши, юридик шахслар учун ва юридик шахс ташкил этмаган
тадбиркорлар миллий валютада, оширилган фоиз ставкаси кунлик 0,3% ни
ташкил этиши белгиланганлиги сабабли кредит шартномаси 3.11-бандидаги
йиллик 109,5 фоизи кредит сиёсатининг 10.8-бандидаги кунлик 0,3 фоиз
хисобида ортирилган фоизлар хисобланиб келинганлиги, банк томонидан
“Buyuk dovon” МЧЖнинг муддати ўтган кредит танига кунлик 0,3% ҳисобида
йилига 109,5% дан ҳисобланиб келингани натижасида ортиқча 780 416 360,58
сўм миқдорида фоиз ҳисобланганлиги маълум бўлганлигини билдирган.
Судлар ишни кўришда даъвогарнинг 2020 йилга тасдиқланган кредит
сиёсати қайси ҳужжатларга асосан расмийлаштирилганлигига аниқлик
киритмаган, Марказий банк томонидан тайёрланган маълумотномани атрофлича
муҳокама қилмаган, қолаверса кунига 0,3 фоиз, йилига 109,5 фоиз тўлаш
банкнинг кредит сиёсати 2020 йилга тасдиқланган бўлса-да, тарафлар ўртасида
шартнома эса 2021 йилда тузилган, бундай ҳолатда, банкнинг кредит сиёсати
2021 йилда ўзгартириш киритилганлиги ёки йўқлиги ҳақида аниқлик
киритилмаган, қолаверса мазкур оширилган фоиз миқдори кредит сиёсати билан
айнан 2020 йилга тадбиқ этилиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда ишнинг ҳақиқий ҳолатларга ойдинлик киритиш лозим
бўлади. Ушбу далилларни кассация инстанцияси судида текширишнинг
ва уларга баҳо беришнинг имконияти мавжуд эмас.
3
инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга
ҳақли эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар, судлар томонидан иш учун аҳамиятли
ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлигидан далолат беради.
ИПК 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда
тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга
ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига
юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процесусал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 30 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Асака туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
“Buyuk Dovon” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Т. Аннаева
ҳайъат аъзолари
З. Рустамов
Ф. Ражабов
4